Ислом ва саломатлик
Саломатликни сақлаш учун истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига аҳамият бериш зарур. Махсусан мева-сабзавотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Мевалар бир томондан Аллоҳ таоло азамити нишонаси бӯлишса бошқа томондан инсон саломатлиги ва эҳтиёжларини қондириш учун муҳим рол ӯйнайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Саломатликни сақлаш учун истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига аҳамият бериш зарур. Махсусан мева-сабзавотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
Мевалар бир томондан Аллоҳ таоло азамити нишонаси бӯлишса бошқа томондан инсон саломатлиги ва эҳтиёжларини қондириш учун муҳим рол ӯйнайди.
Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради.
Тери, соч, организмдаги органлар ва тизимлар фаолияти кўп жиҳатдан тўғри овқатланишга боғлиқ. Тўғри овқатланиш деганда шуни тушуниш жоизки, ейдиган овқатларимиз таркибида ҳужайраларнинг нормал фаолияти учун зарур барча моддалар маълум миқдорда бўлиши шарт. Турли ёшдаги, ҳар хил касбдаги ва турли иқлим шароитида яшайдиган одамларга таркибида турли миқдорда оқсиллар, углеводлар, витаминлар зарур бўлади. Улар бизни жиддий касалликлардан ҳимоя қилиб қолмай, гўзал бўлишимизни ҳам таъминлайди, кайфиятимизни кўтаради.
Табиатда инсон танасининг зарур моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжини тўла-тўкис таъминлай оладиган ягона бир маҳсулотнинг ўзи йўқ. Инсон танасининг барқарор ишлаши учун оқсил, ёғ, углевод, минерал, витамин ва бошқа моддаларга бой бир неча маҳсулотлар зарур. Шунга кўра, тўғри овқатланишни хилма-хил маҳсулотлар асосида ташкил қилиш талаб этилади.
Қуръони каримда ҳам овқатланиш ва озиқа маҳсулотлардан дуруст фойдаланиш ҳақида дастурамаллар мавжуд. Қуръони каримда овқатланиш ва маҳсулотлардан фойдаланиш ҳақидаги дастурларидан ташқари баъзи маҳсулотлардан алоҳида ёд этган. Бу маҳсулотларнинг бугунги кунда олимлар ҳам бу маҳсулотларнинг фойдали эканлигини тасдиқлашган:
Қуръони каримда баъзи бир озиқа маҳсулотлари билан қасам ёд этилган.
Тийн муборак сураси 1 ояти каримасида келган:
Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
Зайтундан Тийн муборак сурасида келган ва шунингдек Анъом муборак сураси 141 ояти каримасида ёд этилган:
У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сo
Узум ҳақида Наҳл муборак сураси 67 ояти каримасида ӯқиймиз:
Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оят-белги бордир. (Ушбу ояти карима Қуръони Каримда маст қилувчи ичимлик ҳақида нозил бўлган тўрт оятнинг биринчисидир, бу оятда маст қилувчи ичимлик ҳақида бир ҳукм йўқ. Аммо унинг яхши ризққа қиёсан ёмон эканига ишора бор. Бу ишора маст қилувчи ичимликка қарши қуръоний тарғиботнинг бошланишидир.)
Шунингдек Қуръони карим ояти карималарида бодринг, ясмиқ, саримсоқ ва пиёз ҳақида ҳам келган.Овқатланишда ёғ моддалари миқдорини назорат қилинг, ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғини истеъмол қилишга ўтинг.
Кўпроқ ёғсиз гўшт, балиқ, парранда гўшти ва дуккаклиларни истеъмол қилинг.Таркибида ёғи кам бўлган сут ва сут маҳсулотлари ҳамда таркибида ёғ моддалари кам бўлган йогурт ва пишлоқларни ейишга эътиборли бўлинг.
Шакар ва қандни камроқ истеъмол қилинг ва таркибида қанд моддаси камроқ бўлган маҳсулотларни танланг, ширинликлар ва ширин ичимликлар миқдорини чегараланг.Тузни ортиқча истеъмол қилманг. Чой ўрнига табиий шарбатлар, шакарсиз компотлар ёки қайнатилган сув ичинг. Чойни овқат билан бирга истеъмол қилманг. Овқат тайёрлаш тартибига амал қилинг. Уни пиширишда керагидан ортиқча қовурманг, кўпроқ қайнатиб, буғлаб тайёрланг. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.