Оят ва белгилар
Асалари яшашига бир соат диққат билан боқсак, қатор мӯъжизаларга дуч келамиз: катта бир жамият, муназзам турмуш, дақиқ санъат ва ниҳоят тинимсиз фаолият шу жумладандир. Асалари табиат қонунига ӯта берилган бӯлиб, жеч вақт тартибни бузишмайди. Шунинг учун ҳам мутахассилар асалари ҳаёт кечиришининг аниқ ва комил қонун асосида эканлигига ҳайрон қолишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Атрофимизга сӯров нигоҳи билан боқсак, сирли олам синоати ҳақиқатларига англаб етамиз. Бугунги кун замонавий технолгиялар олға силжиганига қарамай ҳали ҳам инсон ақли англай олмайдиган мӯъжиларга тӯла. Яратилиш сирларини кӯриб чиқадиган бӯлсак, унинг катта-кичиклиги муҳим эмас. Ҳашарот ҳақида тадқиқот олиб борадиган олим иши бир астрономия илми ҳақида иш олиб борадига олим ишидан аҳамияти кам эмас.
Бу борада ҳазрат Али (а) буюрмишлар: Аллоҳнинг махлуқоти катта-кичикми, оғир-енгилми, қудратли-заифми ҳар бири дақиқ тартиб-низом билан яралган бӯлиб, бизни уларнинг Яратувчиси ҳақида фикр юритишга ундайди.
Бугунги дастуримизда ҳашарот ва уларнинг ҳаёт кечиришлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳашаротлар орасида табиат ва инсон ҳаётида муҳим ӯрин тутган ҳашарот, яъни асалари ҳақида суҳбатлашамиз.
Асалари яшашига бир соат диққат билан боқсак, қатор мӯъжизаларга дуч келамиз: катта бир жамият, муназзам турмуш, дақиқ санъат ва ниҳоят тинимсиз фаолият шу жумладандир. Асалари табиат қонунига ӯта берилган бӯлиб, жеч вақт тартибни бузишмайди. Шунинг учун ҳам мутахассилар асалари ҳаёт кечиришининг аниқ ва комил қонун асосида эканлигига ҳайрон қолишади.
Асалари оиласининг ҳаёти ранг-баранг бўлиб, ҳатто жуда қизиқарлидир. Асаларилар ҳаётини ўрганар эканмиз, унинг жумбоқларга жуда бойлиги кўзга ташланади. Гўёки асалари оиласидан бошқа бундай сирли жумбоқлар ҳеч бўлмагандек туюлади ҳаётда.
Қуръони карим Наҳл муборак сураси 68-69 ояти каримасида бу борада келган: Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. ллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўргина ақлли инсонлар ҳам қила олмайдигананиқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Асаларининг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуриши, гулларга қўниб, асал йиғиши ва заҳрининг кишилар дардига шифо бўлиши катта мўъжизадир. Асалари парвариши билан шуғулланувчиларнинг касалликка кам чалинишларининг ўзиёқ ушбу хашаротнинг ҳар томонлама фойдали эканлигини исботлаб турибди. Асалари мӯэжизаларидан бири. Бу уларнинг уй қуришларидир. АСАЛАРИ УЯСИ - чинакамига бир шоҳона меъморлик асаридир. Энг оз материал ишлатиб, энг кенг маконга эга бўлиш санъатининг юксак намунаси ҳамда "Асаларилар масаласи" дейилиб майдонга чиққан ва кўпгина уста математикларни адаштирган бир математик мўъжизадир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Асалари - нуқсонсиз жиҳозлар билан безатилган бир вужуд. Бу вужуд ичида неки бор, ҳаммаси мукаммалдир. Асаларининг кўзлари жуда узоқдаги нарсаларни олтмиш марта катта қилиб кўради. Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул бўйини бошқа бўйларга аралаштирмасдан қабул қила олади. Кичик вужудли бу ари учганда, қанотлари бир сонияда 500 марта ҳаракат қилади.
Гул шарбатини энг моҳир жарроҳ сингари чимдиб олади. Асаларининг мўъжаз вужудидаги компутер системаси унинг каерга, неча чақирим масофага учганини хатосиз қайд қилиб бориб, иш битгач, ҳеч адаштирмасдан уни яна уясига қайтаради.Нуқсонсиз жиҳозлар билан безатилган бир вужуд. Бу вужуд ичида неки бор, ҳаммаси мукаммалдир.
Асаларининг кўзлари жуда узоқдаги нарсаларни олтмиш марта катта қилиб кўради. Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул бўйини бошқа бўйларга аралаштирмасдан қабул қила олади. Кичик вужудли бу ари учганда, қанотлари бир сонияда 500 марта ҳаракат қилади.
Гул шарбатини энг моҳир жарроҳ сингари чимдиб олади. Ва ниҳоят ундан олинадиган асал – асал ширинлик ва шифоликнинг тимсолидир.
Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.