Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъус-сони ойининг 11-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 30-декабрь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъус-сони ойининг 11-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 30-декабрь.
Бундан 821 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 608 йилнинг 11- рабиъус-сони ойида мусулмон бўлган етук қози, тарихчи ва адиб Ибн Халлакон Ироқнинг Мусел шаҳрида таваллуд топган. У ёшлигидан бошлаб шаҳардаги етук устозлардан илм ўрганади. Ибн Халлакон ўзининг кўплаб сафарлари давомида машҳур фақиҳ ва тарихчилар билан учрашган ва уларнинг билимларидан баҳраманд бўлган. У узоқ йиллар давомида Димишқ шаҳрининг қозиси бўлган ҳамда араб тарихи, наҳви (грамматикаси) ва адабиётини ҳам яхши билган.Шеър санъатини ҳам яхши тушунган. Бу етук донишманд беморлик сабабли ҳижрий-қамарий 681 йилнинг ражаб ойида вафот этган. Унинг қабри Димишқдаги Қосиюн тоғи этагида жойлашган. Ундан мерос қолган муҳим асарлардан бири “Вафёт-ал- аъён” китоби бўлиб, турли илм билимдонлари, амирлар ва вазирларнинг ҳаётларига бағишланган.
Бундан 101 йил олдин, милодий 1916 йилнинг 30 декабрида рус роҳиби Григорий Распутин қатлга етказилган. У саводсиз деҳқон бўлган, аммо ҳийла ва найранг билан Россиянинг шоҳи Николай Иккинчининг дарборига ўзини бир руҳоний сифатида кўрсатган ҳолда йўл топади. У шоҳнинг фарзандини даволагнидан кейин дарборда катта нуфуз ва қудратга эга бўлади. Шоҳнинг бошқа амалдорлари унинг ушбу нуфузидан хавфсираб, Распутинни 1916 йилда ўлдиришади.
Бугунги кундан 96 йил олдин, яъни шамсий 1300 йилнинг 9 дай ойида Иккинчи Жаҳон уруши якун топганидан сўнг Эроннинг Миллий Шўро Кенгаши мазкур мамлакатнинг Халқлар лигаси ё Ассамблеясига аъзо бўлганини тасдиқлайди. Давлатлар ўртасида халқаро ташкилот ҳисобланган ушбу Ассамблея ҳижрий-шамсий 1298-1299 йилларда таъсис этилган ва Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан олдин муҳим халқаро ташкилот ҳисобланарди. Шамсий 1324 йилгача расман фаолият кўрсатган ушбу ташкилотга 57 давлат аъзо эди ва улардан 42 давлат, жумладан, Эрон Халқлар Ассамблеясининг асосий аъзоси ҳисобланарди. Мазкур ташкилотнинг мақсади қуролсизлантириш, урушларни олдини олиш, умумий хавфсизликни таъминлаш, дипломатик йўллар ва музокаралар билан мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш ҳамда жаҳон миқёсида халқлар турмушини яхшилаш эди.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.