Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъус-сони ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23-декабрь.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъус-сони ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 23-декабрь.
Бундан 1266 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 173 йилнинг 4-рабиъус сони ойида Имом Ҳасан Мужтабо (а) суюкли неваралари ҳазрат Абдулазим Мадина шаҳрида таваллуд топган. Имом Ҳодий (а) нинг имоматлари пайтида ҳазрат Абдулазим халқни ҳидоят қилиш учун Эронга сафарбар этилади. Ул ҳазрат ҳижрий-қамарий 250 йилнинг шаввол ойида Рай шаҳрида шаҳидликнинг рафиъ даражасига ноил бўлади.
Бундан 64 йил олдин, милодий 1953 йилнинг 3-декабрида Шўролар Иттифоқининг хавфсизлик ташкилоти раиси Лаврентий Павлович Бериа коммунистик принципларга риоя этилмагани ва давлатга қарши турли фитналари учун суд қарори билан қатл этилади. Сталин раҳбарлиги даврида у кўплаб давлат масъуллари ва ҳарбий раҳбарларни йўқ қилган.
Бугунги кундан 4 йил олдин, яъни милодий 2013 йилнинг 23 декабрида машҳур ихтирочи Михаил Калашников оламдан ўтган.
Афсонавий ўқотар қуролининг яратувчиси Михаил Калашников 95 ёшда вафот этди. Шу йилнинг 17 ноябрь куни у ошқозонидан қон кетиши ташхиси билан касалхонага ётқизилганди.
Унинг ўғли Виктор Калашников ўшанда журналистларга отасининг 10 ноябрь куни нишонланган туғилган кунида бироз тоби қочгани ва профилактика учун касалхонага ётқизишгани ҳақида маълум қилганди.
Калашников қарийб ярим асрдан буён дунёда энг зўри автоматик ўқотиш қуроли бўлиб келаётган конструкция муаллифи ҳисобланади. "Яхшироқ автомат яратган одамга биринчи бўлиб ўзим қўл бераман", - деган эди, Калашников, бундан 30 йилча аввал.
Ўзининг машҳур қуролини у 1947 йилда яратган. Ўшандан буён дунё бўйича 70 млн. донадан кўпроқ шундай автомат ишлаб чиқарилди. Бугун ушбу қурол дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатлари ҳарбийлари томонидан қўлланилади ва XX асрнинг илғор кашфиётлари қаторидан жой олган.
Михаил Калашников бир қатор автобиографик китоблар ёзган ва то қуввати етгунга қадар механика заводида бош конструктор бўлиб ишлаган.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.