Январ 04, 2018 13:54 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 15-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-соний ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 1415 йил  олдин милодий 603 йил январ ойининг 5-чисида:

Эрон ва Рим императорликлари ўртасида 24 йиллик уруш бошланди. Бу уруш Эрон подшоси Хусрав Парвизнинг яқин дўсти ва ҳомийси бўлган Рим императори Мориснинг қатл этилиши сабабли бошланди. Морис қатл этилишининг оқибатида унинг уғли Эронга келди ва Парвиз Хусравдан ёрдам беришни сўради. Хусрав Парвиз ҳам Морис қасосини олиш учун ўзининг жиҳозланган қушуни билан Римга ҳужум қилди ва қисқа бир муддат давомида Римнинг бир нечита шаҳарларини босиб олди. Бир неча вақтдан сўнг Римнинг янги императори Фокос Хусрав Парвиз билан тинчлик музокарасини амалга ошириш учун бир элчини юборди. Аммо Хусрав Парвиз ўзининг кетмакет фатҳлари билан мағрурланиб қолгани сабабли тинчлик шартномасини имзоламади ва ушбу икки ўлка ўртасидаги жанг давом этди. Бу уруш 24 йил давом этди.  

Бундан 327 йил муқаддам милодий 1691 йил январ ойининг 5-чисида:

Европада биринчи  пул банкноти нашр этилди. Бу банкнот биринчи қоғаз пули унвонида Швециянинг Стокгольм банки томонидан нашр этилиб тарқатилди. Швеция банкнотини нашр этишдан олдин пул муомилалари катта ва тўрт бурчакли тангалар орқали амалга ошириларди. Биринчи банкнотлардан бир нечита намуналари ҳалигача боқий қолган ва улардан бири Стокгольм музейида сақланмоқда. 

 Бундан 26 йил илгари ҳижрий-қамарий 1413 йил рабиус-сони ойининг 17-чисида:

Буюк ўқитувчи ва раббоний олим Оятуллоҳ Сайид Мустафо Сафоий  Хонсорий вафот этди. Оятуллоҳ Сайид Мустафо Сафоий Хонсорий  ҳижрий-қамарий 1321(шамсий 1281) йилда Хонсорда дунёга келди. Ҳавзанинг бошланғич маълумотларини касб этганидан кейин буюк олимлар олдида илм ўрганди ва Нажафда Оятуллоҳ Сайид Абулҳасан Исфаҳоний ва Мирзо Ноийнийнинг дарсларига қатнашди. Бу раббоний олим 92 ёшида оламдан ўтди.

Бундан 23 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1373 йил дей ойининг 15-чисида:

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси ҳаво кучларининг уша вақтдаги қомондони генерал Мансур Сатторий ҳаво ҳалокатларидан бирида шаҳодатга етди. У шамсий 1327 йилда Теҳрон шаҳрининг яқинида таваллуд топди ва мактабни битирганидан кейин армиянинг офицерлик институтига кирди. Генерал Сатторий ҳаво мудофааси маълумотини олганидан сўнг университетга кирди. Аммо шамсий 1359 йилда Ироқ баъс режими армиясининг Эронга қарши қилган ҳужумидан кейин ўз ватанини муҳофазат этиш учун ўз хизмат жойига қайтди. У жанг давомида душман ҳарбий учоқларининг тажовузлари баробарида Эрон ҳаво чегара-ҳудудларини муҳофазат этиш учун катта шужоат ва жасурлик кўрсатди. Шу сабабдан шамсий 1365 йилда Эрон Ислом Жумҳурияти армияси ҳаво кучларининг қомондони этиб тайинланди. Охири генерал Сатторий ва ҳаво кучларининг қомондонларидан бир неча нафари бир маъмуриятдан қайтиб келаётган пайтда техник камчилик сабабли уларнинг самолётлари қулаб тушди ва улар шаҳид бўлишди.

Ёрлиқ