август 20, 2016 10:06 Asia/Tashkent

Кайҳон, Рисолат ва Эътимод газеталари

Кайҳон газетаси шундай ёзади, террористлар билан қарши кўраш олиб боришда Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар муҳим бир масала унвонида талқин этилади. Америка икки кун олдин Жайшул-Фатҳ каби жангчиларни бомбардимон қилиш ва Ҳалаб уруши масаласи юзасидан Сурияда Россия билан ихтилофга эгадир деб намойиш этарди ва буни ИШИД террористик гуруҳига кўмак бериш деб билади. Чунки ҳар ҳолда улар учун "ҳавфсизлик ҳошиясини ижод этади." Ҳозирда Эрон ва Россия ўзларининг ўзига хос таҳлиллари билан Жабҳатун-Нусрага қарши амалиёт ўтказиш билан бирга нисбатан осойишта бўлган муҳитни бўзиш қарорига келишган. Америкаликлар, саъудияликлар ва сионистларнинг коалицияси ушбу келишувдан истиқбол этишлари ва уни ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилиш жиҳатида муҳим бир ҳаракат деб билишлари лозим эди. Аммо улар бу ҳаракатни жуда хатарли ва Россия ва Америка ўртасида  муҳим бир кескинлик деб билишди. Сионистлар уни хатарли ҳаракат ҳамда Россия ва Эрон  модели билан туғри келадиган Ўрта Шарқдаги ҳаракатининг бошланиши деб билишди ва сауъдияликлар эса ушбу ҳаракатни истиқболи йўқ ҳаракат деб билишди. Вужудга келган ҳодисадан шундай хулосага келишимиз мумкинким, Америка томонидан Жабҳатун-Нусра гуруҳини нафақат террористик гуруҳ деб билиш шиори мантақсиздир, балки  ИШИД террорчи гуруҳининг террористларини ёмон террористлар деб билиш ҳам маънога эга эмас ва Америка нафақат ИШИД террорчи гуруҳини бир таҳдид деб талқин этишмайди, балки уни ўзлари учун бир фурсат ва Америка, Эрон ва Россиянинг мухолифлари учун бир таҳдид деб билиб уларни муҳофазат этишни таъкидлайди. Бундан олдин айрим таҳлилчилар шундай эътиқодга эга эдиларким, зоҳиран Америка ИШИД террористик гуруҳ билан уруш олиб бориш раҳбарлигини қулга олишни мақсад қилишган ва амалда эса ИШИД террористик гуруҳ билан музокара этиб, улар билан келишувга келишишни хоҳлайди.         

                                   *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, террористик ва такфирий ИШИД гуруҳидан Қудс ишғолгар гуруҳининг ҳимоятлари унга аҳамият бермайдиган масала эмас. Болаларнинг қотили бўлмиш ушбу режим ИШИД террорчи гуруҳидан ислом дунёсида нотинчликларни ижод этиш жиҳатида бир восита сифатида фойдаланишади. Қанчаки замон ўтса, шу мизонда ИШИД террорчи гуруҳини Тель-Авивнинг ҳимоятлари ҳақида далил ва ҳужжатлар қулга киритилмоқда. Тель-Авив  ҳам Вашингтон, Риёз ва Лондон каби минтақада ИШИД террористик гуруҳи ва бошқа ваҳший такфирий гуруҳларни қайта тириклашни мақсад қилишган. Ҳолбуки ИШИД террорчи гуруҳи минтақадаги барча мамлакатлар ва уйинчиларни  ўзининг таҳдид остига қарор берган. Аммо сионистик режим ИШИД террорчи гуруҳини кенг қуллаб-қувватлаши сабабли  нафақат ушбу гуруҳнинг таҳдиди остида қарор олишмаган, балки ушбу гуруҳдан минтақа ва ислом дунёсида душманлик ва террорни ривож-равнақ бериш учун бир восита унвонида фойдаланишмоқда. Шуни таъкидлаш лозимким, Америка Қўшма Штатлари ҳам ИШИД террорчи гуруҳининг бошқа ҳомийси унвонида бу хусусда сионистик режимнинг стратегиясига пайравлик қилади ва ИШИД ва Ан-Нусра террорчи гуруҳи ва бошқа террористик гуруҳларига нисбатан бир восита ва фурсат сифатида қарашади. Бу қалтис қарашлари ИШИД террорчи гуруҳи баробарида Тель-Авив ва Вашингтоннинг икки стандартли тактикалари ва стратегияларининг нишонасидир.          

                                   *****

Эътимод газетаси шундай ёзади, Россия ва Украина ўртасидаги бўҳронлар яна шиддат олмоқда.  Ўтган куни Россиянинг президенти Владимир Путин  ушбу мамлакатнинг миллий хавфсизлик олий кенгашининг йиғилишини ўтказиш ва вужудга келган вазъиятни кўриб чиқиш учун Қримга сафар қилди.

Украина чегара ҳудудларида Россия ўз ҳарбий кучларини жойлаштириши шуни кўрсатадиким, шароит оддий бир шароит эмас. Рссия кундан кунга ўзининг ғарбий чегара ҳудудларида ўз кучларини мустаҳкамлаш ҳолатида қарор олган.  Бу ҳаракат билан Россия амалан Украинанинг яримини ўз қуршовига олган.  Ҳарбий таҳлиличиларнинг фикрларига кўра, агар Кремль Украинада ўз позициясини мустаҳкамлашни хоҳласа, энди энг муносиб вақт етиб келган. Чунки дунёнинг диққат-эътибори бошқа томонга қаратилган ва энди Америка амалиёт сайъ-ҳаракатларини амалга ошириш пайида эмас, балки жанжолли президентлик сайловлари билан гирифтор бўлиб қолган. Бошқа томондан Европа ҳам бошпанаҳ изловчи муҳожирлар, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ва Россияга қарши иқтисодий санкциялар жорий этиш билан машғул бўлиб қолган. Ҳозирда ҳеч қайси гуруҳ Россия баробарида бирон бир сайъ-ҳаракатни амалга ошириш учун қудратга эга эмас.         

                                   *****

Муҳтарам тингловчилар Эрон матбуотига бир назар дастурига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Мен эса сиз билан хайрлашаман. Меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!