Январ 09, 2018 13:25 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил дей ойининг 19-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 21-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 226 йил муқаддам милодий  1792 йил  январ ойининг 9-чисида:

Россия ва усмонийлар императорликлари ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди.  Бу шартноманинг имзоланиши билан милодий 18 асрдаги Европанинг урушлари охирга етди. Бу урушлар милодий 1787 йилнинг август ойидан Россия ва Австрияга қарши усмонийлар императорлигининг уруш эълон қилиши билан бошланди. Чунки бу икки мамлакат усмонийлар мамлакатини тақсимлашни мақсад қилишган эди. Урушнинг охирида руслар усмонийлар императорлигининг ҳукмронлигида бўлган катта  сарзаминлар, жумладан Қрим ярим оролини ишғол этдилар.  

Бундан 58 йил олдин милодий 1960 йил январ ойининг 9-чисида:

Миср мамлакатида жойлашган Нил дарёсида Асуан катта сув туғонини қуриш амалиётлари бошланди. Бу сув туғонини қуриш Мисрнинг иқтисодий муҳим лойиҳаларидан эдиким, ушбу мамлакатнинг уша вақтдаги президенти Жамол Абдунносир милодий 1953 йилда уни эълон қилди. Ва Ғарб мамлакатлари ҳам Асуан сув туғонини қуришга кўмак бериш ва иштирок этиш учун ўз тайёргарликларини билдиришди. Аммо милодий 1956 ийилда Абдунносир томонидан Суец каналининг миллий эълон қилиши ва Франция, Англия ва сионистик режим кучларининг Мисрга қарши муштарак ҳужум қилишлари оқибатида Ғарб мамлакатлари Абдунносирни босим остига қарор бериш мақсадида Асуан сув туғонини қуришга кўмак беришдан қўл тортишди. Бундай вазъиятдан Совет Иттифоқи фойдаланиб бу туғонни қуриш учун Мисрга молиявий ва техник ёрдамларини етказди. Шу вақтдан бошлаб Абдунносир Совет Иттифоқига мойиллик зоҳир этди. Мисрнинг жанубида жойлашган Асуан туғони 114 баландлик ва 3 мингу 600 метр узунликка эгадир. Бу электростанция  2100 мегават электро-энергия ишлаб чиқарилди.    

Бундан 1 йил олдин ҳижрий-шамсий 1395 йил дей ойининг 19-чисида:

Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний номи билан танилган Оятуллоҳ Акбар Ҳошимий Баҳрамоний юрак хуружи оқибатида 82 ёшида вафот этди. У Эрон Ислом Жумҳуриятининг энг нуфузли сиёсий шахсиятларидан эди. Ҳошимий Рафсанжоний ҳижрий-шамсий 1313 йил шаҳривар ойининг 3-чисида Рафсанжоннинг Баҳрамон қишлоғида нисбатан бой оилада дунёга келди. У шамсий қирқинчи йилларнинг ибтидосида ўз маълумотини давом эттириш учун Қум илмия ҳавзасига борди ва паҳлавий ҳукуматига қарши кўрашувчилар, жумладан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг сафига қушилди. Инқилоб ва Имом Хумайний раҳмуталлоҳи алайҳнинг қадимий ёронларидан бўлмиш Ҳошимий Рафсанжоний паҳлавийларнинг золим ҳукуматига қарши кўраш олиб бориши сабабли бир неча маротаба қўлга олиниб қамоққа ташланди. Аммо ўз ормонларидан қайтмади ва Инқилобнинг буюк раҳбарини ёлғиз қолдирмади. Эрон Исломий Инқилобининг ғалаба қозониши билан Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний дастлаб мамлакатнинг ички ишлар вазирлигини бошқарди ва кейин бир неча давр  исломий парламентнинг раиси бўлди. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний муқаддас мудофаа даврида узоқ муддат давомида қуролли кучларнинг бош қўмондонлигини ўз зиммасига олди. У шамсий 1368 йилда халқнинг овоз бериши билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти этиб сайланди. Ва шамсий 1372 йилда ҳам иккинчи маротаба президентлик лавозимига сайланиб шамсий 1376 йилгача ижроия органларининг раиси бўлиб ишлади. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний шамсий 1376 йилда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг ҳукми билан тузум салоҳиятини белгилаш кенгашининг раиси этиб тайинланди ва бу масъулиятни умрининг охиригача ўз зиммасига олган эди. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Эрон экспертлар кенгашининг барча даврларида парламент намояндаси ва президиум аъзоси унвонида ҳузур топди. У шунингдек шамсий 1386 йилдан бошлаб шамсий 1390 йилгача раҳбарликнинг экспертлар кенгаши раислигини ўз зиммасига олган эди. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний якшанба куни шамсий 1395 йил дей ойининг 19 кунида юрак хуружи сабабли оламдан ўтди.