Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 7-си, ҳижрий қамарий 1439 йил рабеус соний ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 28- кунидир.
243 йил муқаддам, 1774 йилнинг 28 декабр куни инглиз химиги Жозеф Пристли томонидан кислород кашф этилди. Маълумки кислород рангсиз ва ҳидсиз газдир. Олим қизил рангли симобни қиздириш йӯли билан кислороднинг ҳосил бӯлишини пайқади, аммо унинг аҳамиятини англамаганди. Кейинчалик бошқа олимлар бу газни кисларод деб аташди.
Инсон ҳаётида кислороднинг муҳим мавқеъи бор. Биз нафас олганда кислородни ютамиз. У эса овқат билан қӯшилиб баданимизга тарқалади. Бунинг натижасида одамизодниниг тириклигини сақлаб қоладиган энергия ҳосил бӯлади. Ҳавода кислород нинг мавжудлиги сабабли қиздирилган нарсалар ёниши мумкин.
Хххххххххххх
28 декабрь Халқаро кино куни сифатида нишонланади. Бундан 122 йил бурун 1895 йилнинг 28 декабр куни дунёда биринчи маротаба бадиий филм одамлар оммасига намойиш этилди. Бу филм кино санъатининг асосчилари франсиялик машҳур ихтирочи ака-ука Люмерлар томонидан яратилган эди.
Ака-ука Люмьерлар хонада оқ тўғри бурчакли полотно осиб қўйиб, қарама-қарши деворда штативдаги қутини жойлаштиришди – бу улар “кинематограф” деб атаган қурилма эди. Барча томошабинлар ўз ўринларига жойлашиб олгач, чироқ ўчирилди ва полотно (экран) нурга тўлди. Бир неча сониялар ўтиб унда Лиондаги Белькур майдонининг сурати тасвири пайдо бўлди. Ундаги сурат ҳаракатга келмади, томошабинлар эса уларни алдашган, деб ҳисоблашди. Бироқ ака-ука Люмьерлар қурилмаларини бурай бошлагач, аравали от югура бошлади, у билан эса барча кишилар ҳам ҳаракатга келишди.
Томошабинлар қарсак чалиб, кулиб юборишди. Ўша кеча ўнта ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ҳар бир роликнинг давомийлиги 30-50 сония эди.
Кейинчалик кинофилмларни суратга олиш ва намойиш этиш асбоб-ускуналари яратилди. Турли мамлакатларда замонавий кинотеатрлар қурилди.
хххххххххххххххххххх
Бундан 43 йил олдин ҳижрий шамсий 1353 йил дай ойининг еттинчисида эронлик фидокор рўҳонийлардан бири Оятуллоҳ Ҳусайн Ғаффорий шоҳ режимининг қамоқхонасида шаҳодатга етди.Ушбу рўҳоний ниҳоятда соддалик ва қаноатмандлик ила яшарди шоҳ режимининг зулм ситамига қарши журнал ва китоблар нашр этиб режим фисқу фасодини фош этарди. Оятуллоҳ Ҳусайн Ғаффорий ушбу курашлари учун бир неча марта ҳибсга олиниб оқибат шоҳ маъмурлари томонидан азоб ва шиканжаларидан кейин шаҳодатга етди.
ххххххххххх
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил дай ойининг 7-куни Исломий Инқилобнинг буюк раҳбари Имом Хумайний ҳазратлари саводсизликни тугатиш ҳақида умумий сафарбарлик фармонини имзоладилар. Фармонда бутун Эрон халқига бу инсонпарварлик ва ватанпарварлик ташаббусини қӯллаб-қувватлаб, саводсиз кишиларга савод ӯргатиш каби хайрли ишда қатнашиш тавсия қилинган.
Имом ҳазратларининг бу фармонини амалда жорий қилиш мақсадида Эронда "Саводхонлик ҳаракати" шаклланди ва бугунги кунда бу хайрли ҳаракатнинг мевалари кӯзга ташланмоқда. Эндиликда ЮНЕСКО маълумотларига кӯра Эрон ислом жумҳурияти қисқа вақт ичида саводсизлик авж олган мамлакатлар сафидан чиқиб, халқининг саводлилик даражаси юқори бӯлган мамлакатлар руйхатидан ӯрин олган.