Январ 11, 2018 16:19 Asia/Tashkent

Фидокорлик

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган дастуримизда маънавий саломатликни мустаҳкамлашига таъсир етказадиган хайр-эҳсон ва яхшилик қилиш ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ҳамда зикр этиб ўтдикки хайр-эҳсон ва яхшилик қилишини туғри равишда бажариш лозим. Бугунги дастуримизда маънавий саломатликда фидокорлик роли ҳақида сўз юритамамиз. Бизни тинглаб боринг!

Фидокорлик луғатда ўз жонини нисор қилиш ва бошқаларни ўзидан афзал кўриш маънони билдиради. Агар инсон ўзи эҳтиёж сезадиган нарсадан воз кечиб уни муҳтож бўлган бошқа инсонларга бағишласа, фидокорлик қилган ва бошқаларни ўзидан афзал кўришни раво кўрган инсон саналади. Мисол учун, тўғридан –тўғри ёки билвосита  фойдаси бошқаларга тегадиган ҳаётнинг лаззатлари, ўз вақт ва мол-мулкидан инсоннинг воз кечишдир.

Фидокорликда манфаат йўқ ва фидокорлик қилган инсон бошқалардан манфаат кураман деб умид қилмайди. Шунинг учун фидокорлик бу нафақат хушмуомалалик ёки саховатлик, одамларга ёрдам бериш маъносида эмас, балки ўз жонини қурбон қилишда фидокорлик мавжуддир. Бир миллиардернинг бир неча миллион сум ёрдами ҳеч қачон фидокорлик ҳисобланмайди. Аммо ўз овқатини бошқаларга берган ва ўзи оч қолган инсон фидокорлик қилган ҳисобланади. Фидойилик қилган инсон нафсда мувозанатни сақлаш ва маънавий соғломликка эришиш  мақсади билан  бу амалларини ўз ихтиёри ва комилан бошқаларнинг фаровонлигини ошириш учун амалга оширади. Бу шундай саломатликким унда  мамнунлик, хотиржамлик, умид ва раҳм-шафқат ва меҳр-муҳаббат ҳисс-туйғулари юқори чуққиларга етади.

Модийлашган жамиятда шахсий фойда ва зарар биринчи ўринда туради ва шунинг учун биз ҳақиқий фидокорлик билан кам дуч келамиз. Аммо Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилувчи  ва буйсунадиган маънавий қадриятлар муҳим уринни касб этади ва бундай жамиятда шахс ўз Худоси билан муомала қилади. У яхши ҳаётга эришиш ва маънавий саломатлигини мустаҳкамлаш учун ўз хулқ-атвор, аъмол ва ҳатто ўзининг афкорини Аллоҳ таолодан эканлигини яхши билади.

Шунинг учун у ҳар қандай фидокорлик ва жон нисор қилишни фақат Худо учун амалга оширади. Тарих давомида турли мазҳабий эътиқодлар йўлида фидокорлик ва қурбонликларга гувоҳ бўлганмиз. Бундай фидокорлик ва қурбонликларда муҳим нукта шундан иборатким барча мазҳабларда ўлимдан сўнг мавжуд бўлган мангу ҳаётдан ташқари,  шаҳид бўлиш барча динларда фахр-ифтихор ҳисобланади.

Шаҳид бўлиш ва фидокорликнинг яққол намунаси ҳижрий шамсий 61 йили 10-чи муҳаррам ойидла Язид бин Муовия қушўни билан эътиқодий урушнинг энг муҳим лаҳзаларида Имом Ҳусейн (а)-нинг танлаган йўлидир. Бу тенгсиз ва адолатсиз уруш ҳар бир инсоннинг ҳаётида юз берадиган фидокорлик ва ўз жонини қурбон қилиш намуналаридан саналади.

  Имом Ҳусейннинг ёронлари тарих саҳифаларида эркинсевар шахсларнинг ибрат-намунасига айланган ўз имомларига вафодорликлари ва Худо йўлида жасорат, фидоийлик ва шаҳодатнинг энг чиройли жилваларини намойишга қуйишди.  Имом Ҳусейн алайҳиссалом тарихда фидокорликнинг энг машҳур намунаси ҳисобланади.

Психология нуқтаи назаридан инсоннинг фидокорлик сайъ-ҳаракати шахсни камолотнинг энг юқорий даражаларига етказади ва унда хотиржамликни ижод этади. Ана шундай ҳолатда маънавий саломатликнинг даражаси ўз авжига етади.  

Жонни фидо этиш ёки фидокорлик инсонда муваффақият қозониш ва хурсандчиликни ҳис этишни тирилтирадиган тажрибадир. Бошқаларга ўзларини кўз-кўз қилмайдиган ва бутун самимийлик билан хизмат қилишни ўрганган шахслар ҳақиқий муваффақият ва ҳаётдаги лаззатларни чуқур дарк этишади.

Одатда уша киши қаҳрамон ҳисобланадиким бошқа ҳаётининг кайфиятида маънога эга бўлган ўзгаришларни ижод этсалар.

Шунинг учун ўз жонларини фидо қилувчи кишилар ҳақиқий қаҳрамонлар ҳисобланишадиким энг оғир шароитда ҳам шужоат ва жасорат билан бошқаларга кумак беришга шошилишади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинким фидокорлик қилишда шахснинг ниятига ҳам аҳамият бериш лозим.

Шахснинг маънавий соғломлигининг сатҳини юксалтирадиган нарса ҳақиқий фидокорликдир. Айрим вақтларда одамлар бошқаларнинг диққат-эътиборини ўзларига жалб этиш ёки бошқа таъбир билан ифодалаганда меҳр-муҳаббат қозониш пайида бўлишади. Улар бошқаларнинг ризоятини олиш ёки тасдиқлашлари, шунингдек меҳр-муҳаббатларини ўзларига жалб этиш учун ҳар қандай ишга қўл уришади. Уларнинг амаллари зоҳирий жиҳатдан фидокор кишиларнинг ишларига ўхшайди.

Аммо бу гуруҳ иллоҳий яқинлик ва камолотга эришиш учун фидокорликни ягона йўл деб биладиган фидокор шахсларга хилоф тарзда бошқаларнинг диққат-эътиборига қарор олиш, уларнинг ишончини касб этиш учун бу ишга қўл уришади.

Ва уларнинг ишларида ҳар доим камчилик учрайди  ва одамларнинг ризоятини юз фоиз қўлга кирита  олишмайди ва баъзида улар учун бирон-бир яхшилик қилган кишилардан ғазабланишади. Ҳолбуки фидокорлик инсонда хотиржамлик ва ризоят ҳиссини вужудга келтиради ва уларнинг вужудида маънавий соғломликни мустаҳкамлайди.