Январ 13, 2018 09:48 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил дай ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъус-сони ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 13-январь.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  дай    ойининг 23-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  рабиъус-сони ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  13-январь.

Бундан 1071 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 368 йилнинг 25 –рабиъус соний ойида етук фақиҳ, муҳаддис, адиб, тарихчи ва  Ибн Абдулбар  номи билан машҳур бўлган Абу Умар Юсуф бин Абдуллоҳ ҳозирги  Испанияда жойлашган Қуртаба шаҳрида таваллуд топган.  У  дастлабки  билимларини отасидан ва ўша замондаги машҳур устозлардан ўрганган. Кейинчалик  ўрганиш ва тадқиқот ишларида катта ташаббус кўрсатиб,  қисқа муддат давомида Андалусиянинг етук  устозига айланади. Қуртаба шаҳри ўша вақтда тинч ва хавфсиз бўлмагани боис у Андалусиянинг илмий марказларидан бири бўлган Дайна шаҳрига сафар қилади. Ушбу шаҳарда Ибн Абдулбар кўплаб ўзининг кўплаб асарларини ёзади. Унинг машҳур асарларидан бири “Алистиъоб”дир ва ушбу асар Ислом пайғамбари (с)нинг саҳобасига бағишланган.

Бугунги кундан 77 йил олдин, милодий 1941 йилнинг 13-январида, яъни  Иккинчи Жаҳон уруши давом этаётган вақтда европалик иттифоқчиларнинг тарихий конференцияси Лондонда барпо этилади. Мазкур конференция  Черчилнинг таклифи билан барпо этилган эди ва ундан мақсад Германия ва Италияга қарши уруш фронтларида Европа мамлакатлари сиёсатларини ўзаро  мувофиқлаштириш эди. Ушбу конференцияда Англия,Голландия, Белгия, Франция,Юнон, Норвегия, Люксембург ва Дания масъуллари иштирок этишади.

Бундан 37 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1359 йилнинг 23 дай ойида Саддом режимининг Эронга қилган ҳужумидан  тўрт ой ўтгач, биринчи кимёвий ҳужумлар ушбу армия томонидан амалга оширилади. Ироқ армияси томонидан Эроннинг ғарбида жойлашган Эйлом шаҳри ғарбидан 50 километрлик узоқликда амалга оширилган мазкур инсонийликдан узоқ бўлган ҳужумда айрим эронлик ҳарбийлар шаҳид ва баъзилари тан жароҳати олишади.

Ироқнинг Баъс режими армияси Ғарб давлатлари ва Шўролар Иттифоқи ёрдамида Эронга қарши саккиз йил давом этган урушда  Эрон халқи ва ҳарбийларига қарши ман этилган кимёвий қуроллардан кўп маротаба фойдаланади.

Ушбу ҳужумлар натижасида ўн минг нафар эронлик шаҳид ва 130 минг нафари тан жароҳати олган. Халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо давлатларнинг лоқайдлиги ва улар томонидан ман этилган  оммавий қирғин қуролларнинг ишлаб чиқарилгани ва Саддом режимига берилгани, Баъс режимини кимёвий қуроллардан фойдаланишга рағбатлантирган эди.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.