Январ 14, 2018 13:14 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти янгиланган Мудофаа доктринасини имзолади.
  2. Тошкент ва Душанбе келишди. Виза режими бекор қилинади.
  3. Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги «Самарқанд-Панжакент» назорат-ўтказиш пункти иши қайта тикланади.
  4. Ўзбекистонда инфляция 14,4 %ни ташкил қилди.
  5. Ӯзбекистон Афғонистоннинг толиблар билан сулҳ тузиш тамойилини қӯллаб қувватлайди.
  6. Ўзбек-афғон чегарасида икки нафар нолегал қўлга олинди.
  7. Миллий биометрик паспорт хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши мумкин.
  8. Ўзбекистонда инвестицион иқлим яратилади.
  9. Хивадаги масжидларда овоз кучайтиргичларда азон айтиш яна тақиқланди.

 

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 2017-2021  йиллар учун белгиланган Ҳаракатлар стратегияси дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Бу ҳақда Спутник сайти  хабар берди. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган мудофаа доктринаси орқали мамлакат мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган. Хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди.

Хххххххххххххххх

Ӯтган ҳафтанинг энг муҳим ютуғи шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи бӯлди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди

Кун.ўз сайтига кўра, хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган. «АП» мухбири Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида икки республика ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари» тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши, унга кўра, икки мамлакат фуқаролари визасиз иккинчи мамлакат ҳудудида бўлишига рухсат берилиши кўзда тутилган.

Манбанинг сўзларига кўра, томонлар яқин вақтлар ичида йўловчи поездлар ва автобуслар қатновини йўлга қўйишни, шунингдек, ўзаро чегара ҳудудида янги назорат-ўтказув пунктлари очишни режалаштирган.

Томонлар Фарҳод ГЭС масаласида ҳам келишувга эришган. Ушбу иншоот жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олинади, объект эса Ўзбекистон мулки ҳисобланади. Объектни тожик томони қўриқлайди, унга техник хизматлар Ўзбекистон томонидан кўрсатилади.

Барча келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳорида Душанбега қиладиган давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар совуқлашганига 25 йил бўлмоқда. Душанбе томони тез-тез қўшни давлатни темир йўл ва автойўлларни ёпиб қўйишда айблаган. Ўз навбатида, расмий Тошкент Тожикистонда Роғун ГЭС қурилишига қаршилик қилган. Ўзбекистон ҳукумати ушбу сув иншооти қурилиши минтақадаги аграр хўжаликка таҳдид деб ҳисоблаб келган. 2001 йилда аввал Ўзбекистон, кўп ўтмай Тожикистон виза режими жорий этганди.

Хххххххххххххххххххххххх

 Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги «Самарқанд-Панжакент» назорат-ўтказиш пункти иши қайта тикланиши ҳақидаги хушхабар ҳам ӯтган ҳафтада  чегаранинг икки томонидаги қӯшни халқларни қувонтирди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

Ххххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили мамлакати Афғонистон ҳукуматининг толиблар билан сулҳ музокаралари олиб бориш тамойилини  қӯллаб-қувватлашини эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили Исматулло Эргашов толибон гуруҳини жангдан қӯл тортиб, Афғонистон давлати билан сулҳ тузиш учун музокаралар столига ӯтиришларини сӯради.

Ӯзбекистон Президентининг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили  бу баёнотини Мазори Шариф шаҳрида Балх вилояти йӯловчи ташиш ширкатига Ӯзбекистон томонидан ҳадя қилинган 25 та автобусни топширишга бағишланган маросимда баён қилди.

Бундан олдин Ӯзбекистон  ӯз чегаралари ортида ИШИД террорчилик гуруҳининг фаоллашаётганидан хавотир билдирган эди. Аммо Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши ӯз баёнотида ҳеч қандай террорчилик гуруҳига Ӯзбекистон чегараларини бузиб киришга йӯл қӯймаслигини изҳор қилди.

Хххххххххххххххххххх

12 январь куни Президент матбуот хизмати томонидан «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида»ги матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Вазир ўринбосари инвесторлар учун қандай имтиёзлар тақдим этилиши кўзда тутилаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

«Маълум шарт-шароитларсиз ҳеч бир инвестор бирон мамлакатга кирмайди. Биз инвесторларни жалб этиш бўйича хориж тажрибасини, хусусан, Сингапур ва БАА тажрибаларини ўрганмоқдамиз. Ҳозирда янги, жозибадор инвестицион иқлим ташкил этиш устида ишламоқдамиз. Инвестицион иқлим эса ҳар бир инвестор учун имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш назарда тутилади», деди Холмуродов.

Ххххххххххххххххх

Азиз тингловчилар! Дастуримизни яхши хабарлар билан тугатмоқчи эдик. Аммо, начора... Гурунч курмаксиз бӯлмайди, деганларидек, бу хабарни ҳам ӯқишга мажбурмиз.

Хоразмнинг Хива шаҳридаги масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтиш яна тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда ОАВига  хабар қилган   хиваликларга кўра, шаҳарнинг қадимий Ичон қалъаси атрофидаги масжид имомларидан шаҳар ҳокимлиги мулозимлари овоз кучайтиргичда азон айтилмаслиги ҳақида тилхат ёздириб олган.

Хивадаги масжидларда ўтган йилнинг ноябрь ойидан азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирила бошлаган эди.

Шу йилнинг 7 январидан эса, Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик масжид бўлган "Ҳазрати имом" масжидида мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади.

Ўзбекистон 1998 йилда масжидларда овоз кучайтиргичларни тақиқлаган жаҳондаги биринчи мусулмон давлати бўлган.

Ўтган йил бир гуруҳ мусулмонлар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатэтиб, ушбу чекловни олиб ташлашни сўрашган ва чеклов олиб ташланди.