Январ 15, 2018 13:49 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 25-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ус-соний ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 1085 йил олдин, ҳижрий-қамарий 354 йил рабиъус соний ойининг йигирма еттинчи кунида муҳадис ва олим Ибн Миқсам вафот этди. Бу олим Бағдод шаҳрида таваллуд топган ва Аббос бин Фазл каби буюк олимларнинг олдида илм ўрганди. Бу олим синтаксис илмида китоблар ёзган бўлсада, лекин Қуръоний билимларга жуда қизиқарди. “Ал-Анвор фи тафсир-ил Қуръон” китоби бу олимнинг қаламига мансубдир.

Бундан 223 йил олдин милодий 1795-чи йил январь ойининг  15-чисида:

Россиянинг сиёсатчиси ва ёзувчиси Александр Грибоедов таваллуд топди. У драмма ёзишда катта истеъдод эгаси эди. Ва "Ақлилик балоси " номли комедик асарни ёзган эди. Аммо Грибоедов сиёсат арсасида мувафаққиятга эришолмади. У Россия ва Эрон ўртасида вужудга келган иккинчи уруш жараёнида Россия армиясининг зобитларидан бири эди. Бу уруш жараёнида Эрон мағлуб бўлишидан кейин Грибоедов Чор Россия дастури билан милодий 1828-чи йилда ушбу мамлакатнинг асирликка тушган аскарларини қайтариб олиш учун Теҳронга сафар қилди. Ушбу маъмурият жараёнида Грибоедов қуполлик, тажрибасизлик ва ғурурга эга бўлиши сабабли Эрон халқининг ҳисс-туйғусини қўзғатди ва милодий 1829-чи йилда Грибоедовнинг ўлимига сабаб бўлган қузғалон билан якунланди.   

Бундан 34 йил олдин ҳижрий-қамарий 1405 йил рабиус-сони  ойининг 27 -чисида:

Шиа мусалмонларининг олимақом фақеҳшуноси Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хонсорий вафот этди. Ҳазрат Оятуллоҳилузмо Сайидаҳмад Хонсорий ҳижрий-қамарий 1309 йилда Хонсор шаҳрида дунёга келди. У ӯз туғилган юртида бошланғич маълумотини олганидан кейин Исфаҳон ва кейинчалик  Нажафга сафар қилди. У ерда машҳур устодларнинг илмидан баҳраманд бӯлди. Оятуллоҳ Хонсорий Нажаф илмия ҳавзасида йиллар фаолият олиб борганидан кейин ижтиҳод даражасига етди. Оятуллоҳ Хонсорий ҳижрий-қамарий 1335 йилда Эронга қайтиб келди ва таълим бериш билан шуғулланди. Бир неча муддатдан сӯнг ӯзининг усул ва фиқҳ дарсини йӯлга қӯйди. Оятуллоҳ Хонсорий тоғут режимига қарши Имом Хумайний (р.а)-нинг қиёми жараёнида ул ҳазратни доим қуллаб -қувватлайдиган ва инқилоб мақсадларини амалда татбиқ этиш учун ҳар қандай сайъ -ҳаракатдан қӯл тортмайдиган олимлар жумласидан эди. Охири бу раббоний олим ҳижрий-қамарий 1363 йил дей ойининг 29 -чисида 96 ёшида дунёдан ўтди.

Бундан 17 йил муқаддам милодий 2001-чи йил январь ойининг 15-чисида:

Википедия эркин экциклопедия дастури интернетда ўз ишини бошлади. Мазкур энциклопедияни ижод этишдан мақсад бу умумий иштирок этиш орқали халқни огоҳлантириш ва маълумот бериш зикр этилган. Бу масала ҳар ким векипедиядаги матнларни редакторлик қилиш ва ёзиш ихтиёрига эга бўлиши маъносидадир. Бу интернет, яъни  доиратул-Маорифда турли тилларда миллионлаб маълумотларни топиш мумкун. Бу интернет маркази кўп фойдаланадиган ва мурожаат этадиган энциклопедия ҳисобланади. Шунга қарамай википедияда мавжуд бўлган маълумотларга дахолат этиш ва ёзиш учун ҳамманинг қобилиятга эга бўлишлари ушбу марказнинг илмий потенциалининг камайиши сабабига айланди. Шунингдек ушбу интернет марказининг ходимлари бетарафликка иддао қилсаларда, аммо википедиядаги мақолалар сионистик режим ва Америка сиёсатларига тегишли бўлиб, нохолис эътибор ва баҳо берилади.  Википедия интернет маркази Американинг Флорида штатида жойлашган ва ушбу энциклопедия ўзини Америка Қўшма Штатларининг қонунларига итоат этади деб билади.

Ёрлиқ