Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Эрон ва Арабистон муносабатларининг ёмонлашгани
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Арабистоннинг кейинги шармандалиги Ҳаж маросимида юзага келган фожеалар эди. Милодий 2015 йилдаги Ҳаж маросими арафасида дунёнинг энг йирик жомеъ масжиди- Масжидулҳаромда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар одам ўлган, 238 нафардан ортиқ одам жароҳат олган эди. Бу ҳодиса ҳижрий -қамарий 1436 йилнинг 27 зилҳижжа ойида, милодий ҳисоб билан 2015 йилнинг 11 сентябрида юз берди. Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.
Мазкур фожеада эронлик зиёратчиларнинг 464 нафари жонларини қўлдан беришган эди ва бошқа мамлакатлардан келган ва қурбон бўлган ҳожилардан кўра эронлик зиёратчиларнинг сони анча кўп эди. Шу сабабдан Эрон ушбу ҳодисани ўрганиш учун ҳақиқатни аниқловчи қўмита ташкил этишни талаб этади. Бироқ Арабистон ушбу таклифга ижобий жавоб бермайди. Ҳатто кейинчлаик Арабистон таматтуъ ҳажини адо этиш учун эронлик зиёратчиларга рухсат бермайди. Бунга илова, ушбу фожеадан кўп вақт ўтмасдан Саудия Арабистони ушбу мамлакатда шиалар раҳбарини ўлимга етказиб, бошқа мусулмонлар, хусусан, шиаларга қарши душманлигини янада ошкорроқ этди. Мино фожеасидан уч ой ўтгач, Арабистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакат шиаларининг раҳбари Шайх Нимр Боқир Аннимр қатл этилганини эълон қилади. Мазкур баёнот асосида “Ал-Арабия” телеканали Шайх Нимр ва яна 46 нафар киши террорчилик айби билан ўлимга ҳукм этилгани ва ушбу ҳукм Арабистоннинг 12 минтақасида ижро этилгани борасида хабар беради.
Шайх Нимрнинг қатл этилиши кўплаб мамлакатларда норозилик аксиламалларни юзага келтирди. Ҳатто Эронда эътирозчилар Арабистонинг Машҳаддаги консуллиги ва Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилишади. Аммо Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари арабистонлик дипломатларга зарар етказилишининг олдини олишади.Мазкур воқеалардан кейин Арабистон Эрон билан дипломатик алоқаларини тўхтатади.
Саудия Арабистони олдин ишора қилган шармандаликлар ва қатор жиноятларни содир этгани боис кўплаб мамлакатларнинг норозиликлари билан юзмаюз бўлади. Бу режим ушбу норозилик вазиятидан чиқиш ва жиноятларини хаспўшлаш учун фақат Эрон билан дипломатик алоқаларини узиш билан кифояланмади, балки бошқа исломий мамлакатларга ҳам таҳдид қилишни бошлайди. Истанбулда барпо бўлган исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13 –йиғилишида Ислом оламини Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши этишга уринади. Мазкур йиғилишда ўзлари ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларнинг ҳомийлари бўлган мамлакатлар Эронга қарши бир фазо яратиб, Теҳрон ҳукуматини амалга ошираётган сиёсатларидан қайтаришга ҳаракат қилишади.
Арабистон ушбу баёнотга Риёзнинг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллигида юз берган воқеаларни ҳам қоралашни таъкидлашни киритади. Бунга илова, Арабистонда амалга оширилган ўлим жазоларига қарши Эроннинг тутган мавқейи ҳам қораланади ва қатл этилган кишилар, жумладан, шиалар раҳбари Шайх Боқир Нимр ҳам улар билан биргаликда террорист эълон қилинади.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Истанбулда исломий мамлакатлар раҳбарларининг 13-йиғилишидаги резолюция ҳамда Саудия Арабистонининг исрор этишлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши чиқарилган баёнот тасдиқланган бўлсада, исломий мамлакатларнинг аксарияти Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Арабистон иддаоларини асоссиз ва тўҳмат эканлигини билишарди. Ливан ва Ироқ каби давлатлар ушбу қарорлар чиқаришларга ҳамроҳ бўлишмайди.
Мазкур баёнотни чиқаришда айрим мамлакатлар Арабистоннинг молиявий ёрдамлари тўхталишидан қўрқиб, ушбу режимга ҳамроҳлик қилишади. Ҳолбуки Эрон ва Арабистон ўртасида муносабатлар яхшиланса, ислом оламида кўплаб ижобий ўзгаришлар юзага келиши мумкин.
Айтиш лозимки, бугунги кунда ваҳдат масаласи ислом оламида ноқулай бир шароитда қарор топган. Айрим мамлакатлар ушбу масаланинг ҳал этилишига ёрдам бериш ўрнига, душманларнинг тегирмонларига сув қўймоқдалар. Шу сабабдан ҳар куни ислом оламида турли низоларни кузатиш мумкин. Истанбулда чиқарилган баёнот ҳам кўплаб мусулмонларнинг ваҳдатга бўлган умидларини сусайтирди. Ҳар ҳолда ислом оламида вазиятлар ижобий томонга ўзгаришига умид қилиб қоламиз.
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.