Январ 17, 2018 15:34 Asia/Tashkent

Нишопур тумани

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Нишобур тумани Хуросони Разавийнинг муҳим бўлган туманларидан ҳисобланади ва ярим миллионлик аҳолиси билан вилоятда Машҳад туманидан кейин аҳоли жиҳатидан  иккинчи ўринда туради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишига ихтисослаштирилган мазкур туманда Хуросони Разавийда етиштириш  йўлга қўйилган  83 хил  қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг  76 тури Нишобурда ишлаб чиқарилади.

Ер ости орқали қурилган  ариқлар экинзор ва боғларни сув  билан таъминлайдиган асосий манбалар ҳисобланишади ва бугунги кунда ушбу ариқлардан кенг тарзда фойдаланишлар ажабланарлидир.

Нишобур шаҳри Нишобур туманининг маркази  ҳамда Хуросони Разавий вилояти ва Эрон шарқидаги муҳим шаҳарлардан бири ҳисобланади. Ушбу шаҳар Бинолуд тоғининг этакларида жойлашган.

Археологларнинг таъкидлашларича, Нишобур милоддан уч минг олдин  ҳозирги Покистонда жойлашган Синд водийси ва Байнаннаҳрайн  минтақаси билан савдо алоқаларига эга бўлган ҳамда Хуросоннинг энг қадимий  ва тарихий минтақаси  ҳисобланади.

Ҳижрий-қамарийнинг уч юзинчи ва олти юзинчи  асрларида Нишобур тарихида пастликлар ва баландликларга бой бўлган  кўплаб кескин  ҳодисаларни кузатиш мумкин.

Мазкур шаҳар Сосонийлар ҳукмронлиги даврида милодий учинчи асрнинг ўрталарида Шопур Биринчининг фармони билан бунёд этилган. Милодий 643 йилда Нишобур Умар халофати даврида фатҳ қилинган. Нишобур биринчи бор Тоҳирийлар даврида ва иккинчи бор Салжуқийлар даврининг аввалида Эроннинг пойтахти сифатида сайланган. Милодий ўнбиринчи асрда ушбу шаҳар дунёнинг ўнта йирик шаҳарларидан бири бўлган.

Нишобурнинг гуллаб яшнаши ва шуҳрати Хуросонда Ислом дини жорий этилганидан бир неча  аср давомида ва   ушбу шаҳарга мўғуллар ҳужум қилган вақтдан олдин кузатилади ва мазкур асрларда  Нишобур  Эроннинг маданий пойтахти бўлган. Нишобур ўша замоннинг муҳим савдо йўли ҳисобланган Ипак йўлида қарор топган ва Шарқнинг коридори ҳисобланган. Эроннинг Туркистонга борадиган асосий тижорат йўли Нишобурдан Сарахсга ва Сарахсдан Марв шаҳридан ўтарди.

Нишобур ислом тамаддунининг олтин даврида, хусусан, Аббосийлар даврида илм ва билим ҳамда янгиликлар яратишлар марказларидан бири эди.  Мазкур шаҳар ўша даврда кўплаб донишмандлар, шоирлар, сўфийлар ва бошқа илмий соҳа билимдонларининг ватани  эди.

Мўғулларнинг ушбу шаҳарга ваҳчиларча ҳужумлари  Нишобур, ислом ва Эрон тамаддуни учун қатор салбий таъсирларни юзага келтирди. Бироқ мўғуллар ҳужуми ва вужудга келган кўплаб зилзилалар Нишобурни нобуд қила олмади.

Бугунги кунда ушбу шаҳар жуда ривожланиб кетган ва аҳоли жиҳатидан нафақат вилоятда, балки Эронда ҳам юқори ўринларни эгаллайди. Саноат ва иқтисод жиҳатидан ҳам Нишобур Хуросони Разавий  вилояти ва Эронда етакчи ўринларни эгаллайди. 

  Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Гўзал Нишобурни табиий, маънавий, маданий жилвалари ва Ипак йўли ўтадиган муҳим минтақада  жойлашгани янада жозибалироқ қилган. Шу сабабдан ушбу шаҳарга кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Уч минг йилдан кўпроқ тарихга эга  мазкур шаҳар ҳануз ҳам ўзининг шукуҳ ва азаматини қўлдан бермаган.

Шу сабабдан милодий 2011 йилда ЮНЕСКО ташкилоти Нишобурни энг пойдор шаҳар сифатида Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Ўтган даврлар давомида Нишобур нафақат мўғуллар ҳужуми, балки кўплаб зилзилалар юзага келгани натижасида ҳам хароб бўлган эди. Аммо шаҳар аҳолиси қадимий Нишобурнинг шимоли-ғарбида янги шаҳар қуриб,  ҳаёт кечиришади.

Қадимий Нишобурдан қолган минтақа фақат Куҳандиж бўлиб, ушбу минтақа 3500 гектар  масоҳатга эгадир. Нишобурда биринчи бор археологик тадқиқотлар милодий 1935 йилда бошланган ва ҳозир ҳам илмий ва тадқиқот ишлари  мазкур шаҳарда давом этмоқда. Нишобур атрофида мавжуд бўлган харобалар ушбу шаҳарнинг улкан масоҳатга эга бўлгани ва жуда  қадимий эканлигидан далолат беради.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ