Январ 17, 2018 17:27 Asia/Tashkent

Намоз маносикини бажо келтириш вақти яқинлашганида Барселонанинг марказида жойлашган кичик бир масжид жамоат намозининг имоми Ражо Миёҳ масжидга кўп намозхонлар келади деб умидвор бўлмайди.

Намоз маносикини бажо келтириш вақти яқинлашганида Барселонанинг марказида жойлашган кичик бир масжид жамоат намозининг имоми Ражо Миёҳ масжидга кўп намозхонлар келади деб умидвор бўлмайди. Миёҳ масжиднинг кичик хонасида ўтириб бошқа бир хонада эса болалар Қуръон ўқиётган бир ҳолатда шундай фикр билдиради: “Мусалмонлар жуда қурқиб кетишган”.У ўз фикрини давом эттириб шундай деб қўшимча қилади: “Улар шу даражада қурқиб кетишганким, ўз уйларидан ҳам чиқишмайди. Шунинг учун кам одам намоз ўқишга келади.”

Барселонада бундай фазонинг ҳукмрон бўлиши ушбу шаҳарда қонли пайшанба куни террористик ҳодисасининг содир этилганидан кейин вужудга келди. Европада содир этилган бошқа террористик терактлардек бу теарктда ҳам биринчи навбатда мусалмонлар гунаҳкор деб таништирилди. Ифротий унчи канот ҳам мусалмонлар ва исломга зидд бўлган ушбу фазодан фойдаланиб мусалмонлар ва исломий маконларга қарши ҳужум қилишни мақсад қилишди. Шанба куни 19 августда Сивия шаҳридаги масжид ирқпарастларнинг ҳужумига юзмаюз бўлди. Бу ҳужумда номаълум шахслар мусалмонлар ва Африканинг шимолидаги мамлакатларнинг фуқароларига хитоб айлаб исломга қарши шиорларни марказнинг деворларига ёзишди. 

Бу ёзувлардан бири мусалмонларнинг бошларини кесиб ташлашга тегишли таҳдидлардан иборат эди. Гранада шаҳрининг масжиди ҳам ирқпараст ифротий унчилардан ташкил топган бир гуруҳ томонидан ҳужум ва олов қуйиш нишонига айланди ва масжидда ҳузур топган аёллар ва болаларнинг масжиддан қочишлари сабабига айланди. Ирқпарастлар устида “Кимки ушбу масжидга молиявий ёрдам берса, терроризмни ҳимоят этади” деб ёзилган шиор билан мазкур масжидга ҳужум қилишди. Гранада масжидининг наттоқи Холид Нето полицияга нисбатан нафратланишдан келиб чиққан жиноят унвонида ушбу ҳодисани баён этиш зимнида, мусалмонларнинг хафа бўлишлари сабабига айланган Барселона террористик терактидан ирқпарастлар суистеъмол қилиб ўзларининг ирқпарастлик  идеяларини амалда татбиқ этишни мақсад қилишган,-деб айтди. У шундай қўшимча қилади: “Халқ билиши лозимким, мусалмонлар ҳам бошқа кишилардек террористик гуруҳлар адолатсизлигининг қурбонига айланишлари мумкин.” Американинг ахборот маркази “Эн Би Си Нюз” “таҳлилчиларнинг аксариятлари ушбу шаҳарда ҳаёт кечирадиган мусалмонларнинг ҳаётлари оғирлашиб қолганидан хавотирга тушганлар,-деб ёзади. 

Барселона аҳлидан бўлган мухбир Жовид Муқол Испанияда ИШИД террористик гуруҳининг ҳужум қилиши мусалмонлар ҳаётига салбий тасир етказиши ҳақида фикр билдириб Каталония минтақасида бир шахс жинояткор экан деган баҳонаси билан ушбу минтақада яшайдиган мусалмонлар ва барча халқни жинояткор деб билиш мумкин эмас”,-деб айтди.  Аммо Ғарбда яшовчи кўп одамлар Европада истиқомат қиладиган мусалмонларга нисбатан ушбу мамлакатда яшовчи бошқа фуқаролар ўртасида нафратланишни вужудга келтириш ва исломбадбинликни янада кенгайтириш учун фурсат пойлаб юришади. Бундай шахслардан бири Барселона шаҳар яҳудийларининг етакчи руҳонийсидир. Миер Бор Ҳин Барселона яҳудийлари ўлимга маҳкум этилган, чунки Испания расмийлари ифротий ислом билан қарши кўраш олиб боришни исташмайди,-деб эълон қилди. Бу руҳоний мусалмонларни террористик сайъ-ҳаракатларга нисбат бериш билан Фаластин ишғолий сарзаминларга яҳудийларни кўчишга таблиғот қилишига қўшимча Фаластин ишғолий сарзаминлар яҳудийлар учун хавф-хатарсиз жой эканлигини уларга етказишга сайъ-ҳаракат қилади. У бу ҳақда шундай фикр билдиради: “Менинг фикримча, биз бу ерга доим қолмаймиз ва яҳудийларни Исроилда  ер ва уй-жой сотиб олиш учун чақираман. Улар Ал-Жазоир ва Винусеэла яҳудийларининг хатоларини такрор қилмасликлари лозим. Зудлик билан чиқиб кетиш кечикиб чиқишдан яхшироқдир.” Миер Бор Ҳин шундай иддао қилади: “Ундан илдиз оладиган ушбу ҳужумларнинг муаммоси бу “экстремистик ҳошиялар” билан мусалмонларнинг катта аққалиятни ташкил этишлари саналади. Бу жамоатдан қутилиш қийин. Улар шиддат билан қудрат олишмоқда. Бу масала бутун Европани ўзига қамраб олади. Европа қўлдан кетган.”

Ҳақиқатан ҳам бу ифротий руҳоний Европалик бошқа фуқаролар баробарида мусалмонларни юзмаюз этишни хоҳлайди. Бу ифротий руҳонийнинг ҳужумларида аҳамиятга молик бўлган нарса шундан иборатким, зўравонлик ва экстремизмни  исломий таълимотларга нисбат беради. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, сионистик режим жаҳон ва минтақада зўравон ва экстремизмни тарқатиш ва ривожлантиришнинг асосий манбаларидан саналади. Одатда Фаластин сарзаминларини ишғол этиш ҳамда Исроил номи билан қалбаки режимни ташкил этиш яҳудий ирқпараст ва ифротий ўнчи қанотлар томонидан амалга оширилди. Исроил ирқпараст бир режимдир. Бу режимнинг тизими Апартаид ва ирқий камситиш асосида ташкил этилган. 

 

Ёрлиқ