Эрон матбуотига бир назар
Кайҳон, Рисолат ва Жавон газеталари
Эътимод газетаси Лотин Америкаси малакатларига Эрон ташқи ишлар вазирининг қилган сафарига итшора этиб, шундай ёзади, ислом дунёсидаги араб мамлакатларининг аксарияти Америка ва Европага энг асосий ва энг муҳим сиёсий ва иқтисодий марказ унвонида қараётган бир шароитда Эрон оқилона ва келажакни кўра биладиган қараш билан Лотин Америкасига эътибор қарамоқда. Америка ва Европа катта иқтисодий бўҳронларга гирифтор бўлган вақтида Лотин Америкасининг мамлакатлари ўтган бир неча йил давомида яхши иқтисодий ривожланиш тажрибасини бошидан ўтказарди. Бошқа томондан Лотин Америкаси халқаро сармоя киритишнинг энг муҳим бозорига айланган ва хорижий сармоячилар охирги бир неча йил давомида бу қитъага махсус аҳамият қаратишмоқда. Иқтисодий ривожланиш ҳам Лотин Америкасида нисбий равишда ривож-равнақ топмоқда. Лотин Америкасининг мамлакатлари бугунги кунларда халқаро арсаларда ҳам махсус мавқе ва эътиборга эга бўлишган. Лотин Америка мамлакатларининг эга бўлган сиёсий имкониятлари Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва шунингдек ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатининг саҳналарида Эроннинг фойдаланиш ҳолатида қарор олиши мумкин.
Европа, Америка ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг аксарияти хавфсизлик қийинчиликлар билан кўраш олиб бораётган бир пайтда Лотин Америкаси иқтисодий истиқлол ва ривож-равнақ топиш томон ҳаракат қиларди. Лотин Америка мамлакатлари кенг иқтисодий қудрат ва халқаро арсаларда яхши сиёсий ролни бажара олиши туфайли халқаро арсаларда фаол ва таъсирчан уйинчилар жумласидан ҳисобланишади.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Ҳамадоннинг Шаҳид Нужа ҳарбий ҳаво базасида Россиянинг қирувчи самалётларининг ҳузур топиши кенг инъикос ва аксуламалларни вужудга келтирган. Айтишларича, бу иш Сурияда ҳузур топган террористик гуруҳларга қарши Россия самалётларининг ҳужум қилиш йўлини қисқартириш мақсадида амалга оширилган. Аммо америкалик бир нечита расмийларининг ушбу заминада позиция олишлари ва бу ҳодисани хавфсизлик кенгашининг 2 223- чи резолюциясига боғлашлари кўлгили бир иддао ҳисобланади ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг розийлиги билан Ҳамадон ҳарбий ҳаво базасидан русларнинг фойдаланишлари 2223-чи резолюцияси билан умуман тегишли эмаслиги ошкордир.
Америкаликларнинг ушбу аҳамиятсиз масалага мурожаат этишлари шундан далолат берадиким, улар Россия ва Эрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларидан жиддий хавотирга тушишган. Америкалик ва хорижий мутахассисларнинг таҳлиллари эса бу мавзўни ошкор этади.
*****
Жавон газетаси ҳам бу хусусда шундай ёзади, Арабистон сионистик режим билан бирга охирги бир ёки икки йил давомида турли фитна-найрангларни келтириб чиқариш билан қандайдир Эронга қарши ҳарбий кескинликлар заминасини вужудга келтиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда ва ўзининг Ғарбдаги иттифоқчиларини ҳам ушбу ишга аралаштирмоқда. Аммо Нужа ҳарбий ҳаво базасидан Россиянинг фойдаланиши ҳамда Россия ва Эрон ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи олов билан шундай осонликча уйнаб бўлмайдиганини саъудиялик ҳокимларга тушунтириш учун ушбу кескинликларни яратиш масалалаларига қарши бир паёмдир.
Ҳар ҳолда Нужа ҳарбий ҳаво базаси энди Россия ва Эроннинг ҳарбий-стратегик ҳамкорликларининг марказига қарор олган ва минтақа ва минтақадан ташқари масалаларни ўзига қамраб олганким, мавзўни Россиянинг мақсадлари нуқтаи назаридан Нато ҳарбий блоки баробарида мувозанатни ижод этиш деб қарор бериши мумкин ва Нужа ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиш Нато блокига тегишли бўлмаган альянс компонентларини ўз ишчи дастурига қарор берган.