Январ 24, 2018 12:45 Asia/Tashkent

Бир жойдан бошқа жойга кўчиш ҳамда ҳаракат ва сафар қилиш инсон эҳтиёжларига асосланган.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Дунё бўйлаб инсонларнинг ақл  ва мақсад билан сафар ва сайёҳат қилишлари ислом динининг сафар қилиш учун берадиган кўрсатмасининг яққол намунасидир.

Бир жойдан бошқа жойга кўчиш ҳамда ҳаракат ва сафар қилиш инсон эҳтиёжларига асосланган. Ҳозирги замонда сафар ва сайёҳат қилиш турли давлатларда кенг тарқалган, лекин ўтмишда бу нарса бундай бўлмаган. Бу масала асосан транспорт воситалари,  турар-жой марказлари ва сайёҳатга рағбатлантирувчи куч  бўлмаганлигига боғлиқ. Бугунги кунда сафар ва сайёҳат қилиш ҳар бир оиланинг биринчи эҳтиёжларидан айланиб қолган.   

Ҳозирги даврда инсонларнинг бир  қисми модерн ва замонавий шаҳарларида яшайдилар. Одатда шаҳарларнинг фазоси ва иморатларнинг қурилиш шакли аҳолининг осойишталигини бузади. Ушбу фазо ва шаҳар меъморчилигидаги ранг, шакл, ҳажм ва мазмун инсоннинг руҳига таъсир етказади ва депрессия, стресс ва руҳий касалликкнинг вужудга келишига сабаб бўлади.

Бугунги давр сайёҳатларида яширин қоладиган нарса сайёҳнинг  “мароқ зоҳир этиши” ҳисобланадиким, у танлаб олишда ўз мақсадини намоён этади. “Туризм, дин ва маънавий сайёҳат” номли  Тимоти Олсеннинг китобида шундай келтирилган: “Янги асрда кўп сайёҳат қилишнинг асосий мақсади, ўзи  ҳақида андеша қилиш, маънавиятни сақлаш ва моддийпарастликни пасайтиришдан иборат”.

Айрим профессонал сайёҳларнинг фикрига кўра, ўз-ўзини билиш сафар қилишнинг асосий тасир ва натижаларидан бўлиб, сафарнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли қисмларидан биридир. Сафар қилишни мақсад қилган ҳар бир киши сайёҳат қилишга  қизиқиш, янги маданият, урф-одатларга муҳаббат зоҳир этиш, дийдор кўриш ҳамда барча миллат ва қавм-қабилалар билан танишиш каби турли далилларга эгадир.

Сафар-янги вазъиятлар, янги тажрибалар билан танишиш ва ўз-ўзига ёрдам беришнинг йўл-йуриқларидан бири ҳисобланади. Ушбу воқеа-ҳодисалардан ташқарида содир бўладиган воқеалар одамларнинг ички ўзгаришидир. Ушбу ўзгаришлар орқали биз ўзимизнинг зайиф ва кучли томонларимизни биламиз ва билишга эришамиз. Ҳар қандай мақсад билан узлуксиз сайёҳат қилишнинг натижаси инсонни мукаммалаштиради. Покистоннинг мусулмон шоири ва муттафаккири Иқбол Лоҳурийнинг айтишича, инсоннинг борлиги ва ўзлиги сафар қилиш билан боғлиқдир.   

“Ошно бўлиш ёки  ўрганиш ” сафар ва сайёҳат қилишнинг муҳим ва асосий унсурларидан бири бўлиб, фикрлаш ва фикр-мулоҳаза қилиш билан ўз маъносини топади. Табиат одамлар учун ўз атрофидаги воқеа-ҳодисалар ва нарсалар ҳақида тафаккур қилишга имконият яратади.

Қуръони мажид Ҳаж муборак сурасининг 46 ояти каримасида шундай марҳамат этади:”

Ахир, ер юзида айланиб юрмайдимиларки, уларга ақл этадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлсин. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур. (Ўша кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, ўтган кофирлардан қолган асарларни кўрар эдилар. Уларни кўриб, тафаккур қилганларида қалблари таъсирланиб, ақллари кирар эди. Одамлардан ўтган золим кофир қавмлар нима учун ва қандай қилиб ҳалокатга учраганлари ҳақидаги ривоятларни эшитар, улардан ибрат олар эдилар.)

Ҳаж сафарига бориш бир вақтнинг ўзида ҳам қалбий, ҳам жисмоний, ҳам молиявий ва ҳамда ижтимоий амал бўлмиш буюк ибодатдир.

Ҳажга бел боғлаб, оғир ва машаққатли сафарга отланган киши бу муборак сафар туфайли бутун ҳаётида имкон қадар дунё лаззатларига берилиб қолишдан ўзини сақлаб туғри яшашни ўрганади.

  Инсонлар ўзларининг синчковлик табиатига эга бўлишлари билан ҳаётда бирон-бир маъно топишга сайъ-ҳаракат қилишади. Ҳаётда касб этилган тажриба ҳаётнинг турли муаммоларига чора-тадбир топиш ва унда вужудга келадиган саволларга жавоб топишга ёрдам беради. Мусофир ҳам ортирган тажрибалари билан ўз тафаккур, фикр ҳатто ўзининг ва жамиятдаги бошқа кишиларнинг ҳаётидаги ибрат-намуналарини ўзгартириш имконига эга бўлади. Шунинг учун сафар ва сайёҳат қилиш инсоннинг ҳаётида катта ва муҳим рол ўйнайди. Кинорежиссёр Маҳдий Карампур бу шахслар жумласидандир. У шундай фикр билдиради: "Сафар қилиш менинг ишим ва ҳаётимнинг кўп қисмини ташкил этади. Менинг айтадиган муҳим сўзим бу сафар қилишдир. Яхши мушоҳада этиш санъаткорнинг истеъдоди ва маҳоратидир ва сафар қилиш эса яхши мушоҳада этиш учун муносиб фурсатдир. Мен Эрон чўл-биёбонларининг мафтуниман. Эроннинг саҳро ва чўл-биёбонларидан фахрланаман. Чўл-биёбон ўзига хос асрорли хусусиятларга эгадир. У одамни ўзига жалб этади. Кенг саҳро ва чўл-биёбон жозибали макондир. Чўл-биёбонда чексиз кўк осмондан бошқа нарса йўқ. Бу ерда Худонинг овозини эшитиш мумкин. Бу ҳисс-туйғу шунчалик мусаффодирким, эҳтимол ана шу ҳисс-туйғуни тажриба этиш учун инсонлар саҳро ва чўл-биёбонларга сафар қилишади. Сафар қилиш одамнинг чанқоқ қолган руҳини сероб айлайди ва осойишталикка бўлган эҳтиёжини қониқтиради. Сафар тугамайди ва инсон ҳам чексиз нарсалардан ризоят ҳиссига эга бўлади."

 

Ёрлиқ