Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Ҳаётий муаммолар калиди” унвонли туркум эшиттиришлар бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Тўғри фикрлашни ўрганиш учун нималарни назарда тутиш керак? Қандай тижорат қилиш даркор? Умр йўлдошингиз ва фарзандларингиз билан қандай муносабатда бўлишингиз маъқулроқ? Атрофингиздаги одамлар билан қандай бўлиш лозим? Умуман олганда, ўзимиз учун қандай қилиб идеал бўлган ҳаёт тарзини жорий қилишимиз мумкин? Ушбу саволларга жавоб олиш учун “Ҳаётий муаммолар калиди” унвонли эшиттиришларда ўрин олган турли мавзуларга эътибор қаратинг. Диний нуқтаи назар ва илғор тажрибалардан олинган ушбу кўрсатмалар сиз учун фойдадан холи бўлмаслигига умид қиламиз.
“Хуросон садоси” радиосида ўрин олган “Ҳаётий муаммолар калиди” якшанба кунлари тонги дастурлар орқали эфирга узатилади. Эрон телерадиокомпанияси хорижий радиолар учун ташкил этилган “Маданият ва маориф” бўлимида “Ҳаётий муаммолар калиди” радиомақолаларнинг матнлари ёзилган. Эшиттириш режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матларни таржимони ва эшиттириш бошловчиси хоним Рахшонадир. “Ҳаётий муаммолар калиди” рукни остидаги эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Рахшона Зуҳуровани суҳбатга чорладик. Марҳамат.
Қизиқарли суҳбатлари учун биз хоним Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Бизнинг ҳаётимизда яхши ё ёмон бўлган турли ҳолатлар билан юзмаюз бўлиш мумкин. Уларнинг айримларини саъй-ҳаракатлар билан қисқа вақт давомида ҳал этиш мумкин ва баъзиларини бартараф этиш учун кўпроқ вақт лозим бўлади.
Ҳаётнинг қийин йўлларидан ҳаракат қилиш вақтида ўзимизга ғайрат ва умид бахш этишимиз лозим. Мазкур ҳолатларда сизга дўст, таниш, оила ва умр йўлдошнинг ҳамроҳлиги зарур ва муҳимдир. Аммо воқелик шуки, ушбу йўлда ҳаракат қилувчи кишига ҳаммадан олдин энг кўп ёрдам берувчи шахс одамнинг ўзи бўлади. Турмушнинг тор йўллакларида тадбир, тафаккур, билим ва огоҳлик ёрдамида ўтишнинг имкони бўлади.
Ҳаёт бошқаришдан иборатдир ва яшаш масъулиятини зиммага олишни ўрганиш лозим. Сиз ўз ҳаётингизнинг бошқарувчиси эканлигингизни унутманг ва уни шундай бошқарингки, натижаси самарали бўлсин. Ҳаётни яхши бошқаришнинг маъноси мақсадингизга эришиш ва юзага келадиган айрим тўсиқларни батараф этиш учун эҳтиросларга берилмай, бошқалар билан яхши муносабатларни йўлга қўйиб, энг аввало ўзингизга ишонишингиз лозим. Масъулиятнинг ҳисси, суръат ва тўғри бошқарув ушбу заминада муҳим ҳисобланади. Қўрқмасдан ва катта ғайрат билан мақсад сари интилиш муваффақият гаровидир.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Сиз фақат фаҳм ва идрок ила ушбу дунёга доир тушунчага эгасиз. Ушбу тажрибалар асосида бошқа нарсаларни ҳам таниб, кўплаб муаммоларни ўзингиз ҳал этишинигиз мумкин. Зеро биз дунёни ўзимизга хос бўлган шахсий даричадан қараймиз. Бу нарса эса бизнинг тафсиримиз ва хулосаларимизга ўз таъсирини етказади. Бинобарин кўп нарсалар сизнинг қарашларингиз ва муносиб бўлган аксиламалингизга боғлиқ. Қайси даричадан қандай қараш ва қанақа хулосалар чиқариш сизнинг фикр ва ақидаларингизга тегишлидир. Ушбу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда сиз амал қилишингиз мумкин. Ўзингизнинг қарашларингизни кўпроқ муҳокама қилсангиз ва уларни қайтадан кенгроқ кўриб чиқсангиз, сизда янада янги, ижобий ва самарали назарлар пайдо бўлади. Бу эса ҳаётнинг кенг йўлларида мақсад сари ҳаракат қилишларда сизга кўпроқ ёрдам бериши мумкин. Ҳаётий муаммолар калидини қўлга киритиш учун якшанба тонглари “Хуросон садоси” радиосида эфирга узатилаётган ушбу ном билан аталган туркум эшиттиришларни тинглаб боринг.
Ҳозир эса сурхондарёлик мухлисларимиздан бири Самаджоннинг радио эшиттиришлари борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Самаджоннинг суҳбати эди.
Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.