Январ 28, 2018 11:25 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 28-чи кунидир.

 

 

 

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил баҳман ойининг 8-чисида 

Машҳур донишманд ва ёзувчи устод Муҳаммад Фароҳатий вафот этди. Устод Муҳаммад Фароҳатий ҳижрий-шамсий 1293 йилда олим ва руҳоний бўлган оилада таваллуд топди. У ўзининг бузургвор бобоси Оятуллоҳ Ҳож Садрулуламо Кошоний қўли остида илм ўрганиб тарбия олди. Қуръон ва Ислом динига бир умр хизмат қилганидан кейин ҳижрий-шамсий 1358 йил баҳман ойининг саккизинчи кунида оламдан ўтди.      

 

Бундан 5 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1391 йил баҳман ойининг 8-чисида:

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳаво ва фазо соҳасида кенг тадқиқот олиб борганидан кейин космик ракета билан тирик бир мавжудотни фазога чиқарди. Фазога бориб тирик қайтиб келган бу тирик мавжудот маймун эди. Мувафаққиятли ушбу тадқиқот Америка ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатлар томонидан оғир санкциялар жорий этилганига қарамай Эроннинг фазо соҳасининг ривож-равнақ топаётганини яна бир карра дунё аҳлига намойиш этди.

Январ ойининг 28-чи куни маховларга кўмак бериш халқаро куни деб ном қуйилган.

Эҳтимол бугунги кунда махов касаллиги биз учун муҳим касал ҳисобланмаса керак. Аммо ярим арс олдин махов касаллиги шу даражада муҳим мавзў эдиким, франциялик Раул Фолберю январ ойининг охирги якшанба кунини маховларга кўмак бериш халқаро куни деб ном қуйди. Уша замонда дунё бўйлаб тахминан 15 миллион одам бу касалликка гирифтор бўлишган эди. Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилоти ҳам баҳман ойининг 9-чи куни ва милодий ҳисоб билан 28 январ кунини махов касаллиги билан қарши кўраш олиб бориш халқаро куни деб эълон қилди. Бу касаллик билан узлуксиз кўраш олиб бориш оқибатида бугун дунёда махов касаллигига чалинган одамларнинг сони 2 миллион нафарга етган. Аммо ҳалигача бу касаллик томиридан йўқ қилингани йўқ. Бу касалликнинг ижтимоий шакли охирги йилларда ўзгариб қолган. Чунончи бу касалга гирифтор бўлган одамлар умумий даволаш хизмат кўрсатиш шифохоналарда даволанишади. Энди ўтмишдагидек махов касаллиги даҳшатли бир беморлик эмас. Аммо шунга қарамай шу даража муҳим масала ҳисобланадиким, ҳалигача махов касаллиги билан қарши кўраш олиб бориш халқаро куни ўтказилади. Шу йўл орқали ушбу касалликдан халқнинг илмий огоҳ ва маълумотга эга бўлиши, бу касалликнинг аломатларини ўзларида мушоҳада этганларида зудлик билан шифокорларга мурожаат этишлари ҳамда ўз вақтида ташхис бериш ва даволаш билан соғлом  жамиятнинг бу касалликка мубтало бўлишларига тўсиқлик яратишлари учун оммавий ахборот воситаларининг кўмаки билан дунё бўйлаб одамларга маълумот етказиш ва уларни таълим бериш ишлари амалга оширилмоқда.              

 

Ёрлиқ