Январ 28, 2018 15:26 Asia/Tashkent

Эрон тамаддуни тарихини кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида улар дунёнинг ўзларининг тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган.

Охирги йилларда Эрон  жаҳон миқёсида кӯплаб илмий ютуқларга қӯл топмоқда. Яқинда эронлик олимлар, Эрон Илм ва Саноат Универрситети мутахассиларнинг 10 кишиси дунёдаги 100 энг машҳур олимлари қаторидан ӯрин олишлари, Таймс журнали статистикасига кӯра дунёнинг энг машҳур Универтситетлари қаторига Эроннинг 18 Университети шомил бӯлиши диққатга сазовордир.

Эрон тамаддуни тарихини  кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган  эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида  на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида  улар дунёнинг  ўзларининг  тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган.

Мазкур юртнинг тарихидан  маълумки, Эронда йирик ва  қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди.

Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.

Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.

Эронлик етук билимдон олимлар турли хил илмий соҳаларда жумладан саноат технологиясида ўзларини ҳозирги замон стандартлари билан мувофиқлаштиришди.

Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди. Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакати ҳисобланади. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти ёшлари ва тадқиқотчиларининг илм-фан ва замонавий технологиялар соҳасининг аниқ ва гуманитар фанлар, биотехнология ва илмнинг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришиши гувоҳи бўлмоқдамиз..Халқаро илмий доираларнинг ҳисоботларига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятида  турли соҳалардаги  илмий  ривожланишларнинг тезлик ҳолати  жаҳондаги илмий ривожланишларнинг ўртача суръатидан ўнбир маротаба  кўпроқдир.  Ушбу статистик маълумотлар  Эронда илмий ва техникавий ривожланишлар  катта жадаллик билан ошиб бораётганидан далолат бермоқда.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Қудратли давлатлар  ва Эрон Ислом Жумҳуриятида  бўлаётган илмий тараққиётлар ўртасидаги масофа яқинлашиб бораётгани ҳам мазкур мамлакат халқи учун қувонарли ҳолдир.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда.

Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон   миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир

Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам  жаҳон миқёсида ҳам  кенг кўламда эътироф этилмоқда

Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.

 

 

 

Ёрлиқ