Қалбга яқин қўшиқлар
Форс, ўзбек ва тожик халқларининг ёқимли куй-қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва тожик халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз!
Чииндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар йўлида бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин. Бу гапимизни тасдиқлаш учун Эроннинг таниқли ва севимли санъаткори Бобаки Жаҳонбахшни мисол келтириш мумкин. Келинг биргаликда “Барф” номли унинг чиройли ва чин дилдан кўйлаган қўшиғини тинглайлик.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин: Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқа оғир меҳнатдан кейин дам олишнинг энг яхши воситасидир. Мусиқанинг таъсир кучини ҳатто шундан ҳам билса бўладики, йиғлаб турган бола онанинг алласини эшитиб, тинчланади ва ухлаб қолади. Мусиқа ана шундай бадиий -эстетик ва тариябивий аҳамиятга эга санъат туридир ва бу дастуримиз ана шу аҳамиятлардан мустасно эмас.
Азиз мухлислар! Сурхондарё ва Намангон вилоятларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Шерали Джураев ижросида “Ошиқ бўлдим” чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Тожикистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаси Далер Назаров саналади.
Азизлар, Душанбе ва Самарқанд шаҳрларидан Рустам ва Шокир мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Узбекистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Далер Назаров ижросида "Чак-чаки борон" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишингизни инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.