Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 2-чи кунидир.
Бундан 1401 йил олдин ҳижрий-қамарий 38 йил жумодиюл аввал ойининг 15-чисида:
Ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтларидан бўлмиш Зайнул-Обидин лақаби билан танилган Ҳазрат Али Бин Ал-Ҳусейн алайҳиссалом Мадина шаҳрида дунёга келди. Ул ҳазрат шаҳидларнинг сарвари Ҳусейн бин Али алайҳиссаломнинг фарзанди эди ва ўз замонида илм, камтаринлик, меҳрубонлик ва инсонийликнинг пешвоси эди. Имом Зайнул-Обидин алайҳиссаломнинг хусусиятларидан бири бу тоат-ибодат қилиш ва кечаларни кўп бидорлик билан ўтказиши эди. Ул ҳазрат Аллоҳ таоло даргоҳига кўп вақт давомида тоат-ибодат қилиши туфайли Сажжод, яъни кўп сажда қилувчи ва шунингдек Зайнул-Обидин, яъни ибодат қилувчиларнинг зийнати деб лақаб олди. Имом Сажжод алайҳиссалом фасодлик ва зулмга қарши кўраш олиб бориш учун амалга оширилган Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қиёмидан кейин ушбу наҳзатнинг паёмчисига айланди ва турли вазъиятларда Уммавийларнинг жиноятларини ошкор этди. Ҳазрат Сажжод алайҳиссалом Карбало ҳодисасидан 35 йил кўп вақт ўтганидан кейин ҳаёт кечирди. Ва ривоят қилишларича, Ҳишом бин Абдулмалик Уммавий томонидан шаҳодатга етказилди. Шуни таъкидлаш жоизким, ул ҳазратнинг ирфоний дуолари "Саҳифаи Сажжодия", яъни "Сажжодия саҳифаси" унвонли китобда тўпланилган ва ирфоний ва ахлоқий энг муътабар китоблардан ҳисобланади.
Имом Сажжод алайҳиссаломнинг саодатли валодат топган куни муносибати билан барча мусулмонларни табриклаган ҳолда, ул ҳазрат баён этган сўзларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ таолонинг сенга бўлган ҳаққи шундан иборатким, сен унга итоат қилишинг, унга ширк келтирмаслигинг лозим ва ихлос билан ушбу амални ижро этсанг Парвардигор дунё ва охиратдаги ишингни етарли этиб тайинлайди."
Бундан 111 йил олдин шу куни, милодий 1907 йил 2 февралда рус химия илмининг лими Дмитрий Иванович Менделеев 73 ёшида Россиянинг пойтахти Санкт-Петербург шаҳрида оламдан ўтди. У 1834 йилда туғилди. Химия йўналиши бўйича Санкт-Петербург институтини мувафаққият билан тугатди ва илмий докторлик даражасига етди. Кейин у университетда химия фаннини дарс бериш билан шуғулланди. Аммо милодий 1890 йилда тадқиот ишларини давом эттириш мақсадида университетдан кетди. Менделеев илмий тадқиқотларининг натижаси Ер куррасидаги барча химиявий унсурларнинг аниқланиши ва уларни даврий системага киритилиши эди. У бу химиявий жадвални тузиши билан ҳали кашф этилмаган айрим элементларни башорат этди. Бу даврий система ҳалигача олимлар томонидан фойдаланилмоқда.
Феврал ойининг 2 куни кўллар халқаро куни билан туғри келади.
Биринчи маротаба бутун дунё аҳамияти билан кўлларни муҳофазат этиш ва уни сақлаш шартномасини имзолаш учун ташкил этилган йиғилиши милодий 1972 йилда Эроннинг Ромсар шаҳрида ўтказилди. Бу йиғилишдан кейин кўлларнинг фойдаси ва уларни муҳофазат этишнинг зарурати дунё аҳлининг диққат-эътиборига қарор олди. Ер куррасининг 6 фоизини ташкил этувчи кўллар табиатнинг энг муҳим жозибаликларидан бири ҳисобланади. Кўллар табиий офатларнинг камайиши, инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва сувдаги жонзотларни ҳимоят этишда катта ва муҳим рол уйнайди. Кўллар халқаро кунини ўтказиш кўлларнинг нобуд бўлиш хатарининг олдини олиш ва уларни муҳофизат этишда иштирок этиш заруратини таъкидлашга кўмак беради.