феврал 04, 2018 15:41 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистон президентининг фармони билан яна 7 давлат фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий этилди.
  2. Ӯзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон форумида таклиф билан чиқди.
  3. Нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди.

4.  Ӯзбекистон давлат органларида жиддий ӯзгаришлар юз берди.

  1. Мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон Президентига мурожаати .
  2. Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар ажратишни маъқуллади.
  3. Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимидан кетди.
  4. Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни   якунлади.

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ӯзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон форумида таклиф билан чиқди

Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини танглаймиз.

Ххххххххххххххх

Ҳукумат  Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини  тасдиқлади.

Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:

  Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.

Ххххххххххххх

 Ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистон давлат органларида жиддий ӯзгаришлар юз берди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Рустам Иноятов ўз лавозимини тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этганди.

Хххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев   Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент иштирокида ўтказилган МХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказган йиғилишда Ихтиёр Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов республиканинг янги Бош прокурори этиб тайинланди.

Kun.uz манбаси маълум қилишича, Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Рустам Иноятов Олий мажлис Сенати аъзоси бўлган. Бу ҳақда «Kun.uz»нинг ҳукуматга яқин манбаси хабар берди.

Хххххххххххххххххх

Туркияда истиқомат қилаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Президентига мурожаат қилиб, Рустам Иноятов бошчилик қилган даврда МХХ айбловлари билан қамоқхоналарга ташланган маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Мурожаат адолат тантанасини кутаяпмиз, деб бошланади.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси "ўз қалами билан Каримов режимига қарши курашган, янги ҳукуматга хайрихоҳ журналистлар Бобомурод Абдулла, Ҳаётхон Насриддинов, Акром Маликов, Дилмурод Саидов ва ўз эътиқоди учун зиндонларда чиритилаётган мингларча бошқа мусулмонлар"ни озодликка чиқаришни сўраган.

--Энди бу шахс қолдирган чиркин меросни ўртадан олиб ташлаш керак.

Энди у бошқарган ташкилот зиндонларида ва ҳужраларида ҳали ҳам қийноққа солинаётган маъсум инсонларни қутқариш лозим.

Адолатнинг тантанаси биринчи навбатда МХХ ва унинг ишдан олинган раҳбари буйруғи билан ҳибсга олинган сиёсий маҳкумларни озод этишдан бошланиши керак.

Бу мавзуда мен тўғридан Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилмоқчиман:

Ҳурматли Президент, юқорида саналган қалам соҳибларининг айбсиз эканини сиз ҳам муҳаққақ биласиз.

Улар ҳаётининг ҳак ва ҳуқуқсиз, қийноқлар остида кечган ҳар дақиқаси ҳаммамизнинг виждонимизда бир яра бўлиб сизламоқда.

Виждонларимизга ягона малҳам - адолатнинг тантанаси бўлиши мумкин холос. Бу ишни амалга ошириш саодати бугун сизга кулиб боқаяпти. Бу гўзал имконни қўлдан бой берманг ва маҳкумларни озод қилинг!", - деб мурожаат қилади Муҳаммад Солиҳ.

ххххххххххххххххххх

Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди. Бундай қарор кеча, 30 январь куни қабул қилинди.

ЖБ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларнинг ривожланиши трансформация жараёнлари марказида.

Жаҳон банкидан ҳисоблашларича, мева-сабзавотчиликка ўтиш давлат инвестиция стратегиясининг муҳим қисмидир.

Ҳукумат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификация қилиш, пахта етиштиришдан узоқлашган ҳолда мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари каби юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш лозимлигини тан олмоқда», - дея маълум қилди ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

Унинг қўшимча қилишича, бу яхши ҳақ тўланувчи иш ўринларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини оширишни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида юқоридаги ташкилотда мамлакат элчиси сифатида фаолиятини якунлаётганини хабар қилди.

Мен ЮНЕСКОдаги элчилик вазифасини тарк этишга қарор қилган бўлсам-да, маданият, таълим, илм-фан ва атроф муҳитни асраш соҳасидаги лойиҳаларга оид фаолиятимни давом эттириш ниятидаман- деб ёзган Л.Каримова-Тиллаева.

Хххххххххххххххх

Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни   якунлади

 Ҳиндистонда бўлиб ўтган India Open турнирида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказишди.

Олтин медаль учун ринга чиққан 7 нафар боксчидан 5 нафари мақсадга эришди, икки боксчи кумуш медаль билан чекланадиган бўлди.

Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Абдулҳай Шораҳматов ва Худойназар Файзов ўз рақибларидан устун келди, Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоров мағлубиятга учради.

Шу тариқа, 10 спортчи билан турнирга борган Ўзбекистон вакиллари 5та олтин ва 2та кумуш медаль билан биринчи бўлишди. Мезбон Ҳиндистон термаси мусобақани 2-ўринда якунлаган бўлса, кубаликлар 3-ўрин билан чекланди.