Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Сафар ва сайёҳат қилиш Қуръони мажидда муҳим мавзўлардан биридир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ислом динида сафар ва сайёҳат қилишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, бу иллоҳий мактабнинг қарашлари сафар қилиш ҳақида жуда кенгдир.
Ҳаракат, яратилиш тизимида иллоҳий бир суннатдир ва борлиқ дунёнинг барча жабҳаларида инсоннинг хилқати, табиат (ҳайвонлар ва ўсимликлар), жонсиз ва самовий жисмларда ҳам бу ҳаракат мавжуддир. Дунёга келиш ва уни тарк этишнинг ўзи ўзоқ сайр ва сафар қилиш ҳисобланадиким ўз ичида яна кўплаб сафарларни қамраб олади. Хилқат ва яратилиш тизимининг барча махлуқотлари доимий равишда ҳаракат ва ўзгаришларни ўз бошидан кечиради.
Намл сурасининг 88 ояти каримасида қўйидаги сўзларни ўқиймиз: “Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, у нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат куни шундай даҳшатлики, кўзимизга энг салобатли, виқорли, мустаҳкам бўлиб кўринадиган улуғвор тоғлар ҳам жойидан кўчиб, титилиб, булутдай сузиб юради. Уларни кўрган одам, жойида турибди, деб ўйлайди, аслида эса, улар булутдек сузиб кетаётган бўлади.)”
Сафар ва сайёҳат қилиш Қуръони мажидда муҳим мавзўлардан биридир. Бу муқаддас китобда инсонни сафар қилишга ҳидоят этадиган оятлар бор. Ислом динининг мақсади ўз издошларини сафар қилишга рағбатлантириш билан уларни ўз жисм ва руҳларининг соғломлигига эътибор қаратишларидан иборатдир. Жисмнинг саломатлигида сафар ва сайёҳат қилишнинг мақсади бўлмиш соғлом тарзда дам олиш, саломатликни касб этиш, қариндошларини зиёрат қилиш, илм-фан ва бизнесни ўрганиш, ризқ-рўзи ва маишатни қўлга киритиш каби нарсаларга ишора этиш мумкин. Бу мақсадларнинг аҳамиятини исломий оятларда ва ривоятларда янада кўпроқ мушоҳада этиш мумкин. Чунончи қавм-қариндошларнинг аҳволидан хавар олиш ҳақида Расулуллоҳ (с) қўйидагича марҳамат қиладилар: “Умматимдан бўлган ҳар бир кишини, ғойибда бўладими, тирик бўладими силаи раҳмга чақираман. Ҳаттоки улар ўртасида бир йил фосила ҳам бўлсада, чунки бу динимизнинг буйруқидир.”
Пайғамбар Муҳаммад (с) ҳам умматларини силаи раҳмга чақирганлар ва қариндошлик алоқаларини узганларни охиратда оғир азоб-қийноқлар кутаётгани ҳақида огоҳлантирганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир”.
Имом Али алайҳиссалом марҳамат этганлар: “Сафар қилишда 5-та афзаллик бор: ғам-қайғуни бартараф этиш, даромадни касб этиш, билимнинг кенгайтириш, таълим-тарбия олиш ва солеҳ инсонлар билан бирга бўлиш.
Терминология нуқтаи назаридан Қуръони каримда сафар ва сайёҳатга нисбатан ишлатиладиган сўзлар махсус маънога эгадирким андиша билан бирга бориш маъносини англатади. “Ҳижрат” бу сўзлардан биридир. Тарихнинг гувоҳ беришича тавҳидий динларнинг башарият тарихида муҳим бўлган роли, доим иллоҳий авлиёларнинг ҳижрат қилиш ва фаъолият олиб бориш пайида бўлишган. Қуръони каримда айрим пайғамбарларнинг сафар қилишлари ҳақидаги ривоятлар, инсон ҳаётининг тарихидаги машҳур ўзгаришларнинг бошланишини кўрсатади.
Сайёрамизда инсон ҳаётининг бошланиши Одам алайҳиссаломнинг келиши билан шаклланди. Ҳазрат Нуҳ(а), Ҳазрат Юсуф (а), Зул-Қарнайн, асҳоби Каҳф, Иброҳим (а), Мусо (а), Исо (а) ва Ҳазрат Муҳаммад (с) каби парвардигорнинг танлаган буюк инсонлар ажойиб сафар қилишган. Асҳоби Каҳф ўз имонларини муҳофазат этиш учун сафар қилганлар. Ҳазрат Иброҳим (а) Маккага ҳижрат қилишлари билан дунё миқёсида миллионлаб инсонлар унинг атрофида тавоф қилишлари билан ўзларининг яккаву ягона Аллоҳ таолони зикр этишлари учун яккапарастларнинг биринчи ўйини бино этди. Шунингдек Ислом динининг суюкли ва охирги Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) ҳам Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари билан ҳукуматни ташкил этиб исломий буюк маданиятнинг вужудга келишига асос солдилар.
Бақара сурасининг 185 ояти каримасида шундай келтирилади: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз. (Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони Каримни тушириш вақти қилиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юксакка кўтарган. Энди эса, нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон ойида тутишни фарз қилмоқда.)”
Ислом динида сафар ва сайёҳат қилиш одобларидан бири ундан олдин садақа бериш ва махсус дуони уқиш саналади. Дастуримизнинг охирида “Сафар муножоти”, яъни сафар дуосидан бир қисмини сизга ўқиб берамиз: “Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».”