Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Cубмаданиятлар” бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Айрим тингловчиларимиз бизга мактуб йўллаб, субмаданиятлар борасида кенгроқ маълумот беришимизни сўрашган. Шу сабабдан бугунги суҳбатимизни ушбу муҳим мавзуга бағишладик.
Ўтган асрда йирик империяларнинг таназзулга учраши дунё миқёсида мультикултиризм — маданиятлар хилма-хиллигини кескин авж олдириб юборди. Бир вақтлар фақатгина бир миллат ва элат истиқомат қилган ҳудудларга империя қўл остида бўлган давлатлардан мухожирларнинг оқиб келиши кучайди. Бугун биргина Британия пойтахти Лондон шаҳрининг 40 фоиз аҳолиси ўзга миллат вакиллари авлодларидан ташкил топмоқда. Маданиятлар аралашуви жараёни турли гуруҳ ва эътиқод вакиллари томонидан ижобий баҳоланаётган бўлса, кимлардир бунга бутунлай қарши чиқмоқда.
Бугунги дунё ижтимоий қиёфасига назар ташлар экансиз, маданиятлар хилма-хиллашувчи жараёнида яна бир ўзига хос янги ички маданиятларнинг шаклланаётганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Азалдан шаклланган, миллат ва элатлар тарихининг ажралмас қисми сифатида қадрлаб келинган маданиятлардан буткул ўзгача қиёфага эга бўлган ва ўзига хос янгича маданий белгиларни ўзлаштирган бундай гуруҳларни бир сўз билан субмаданиятлар деб аташ мумкин.
Википедия электрон қомусида келтирилишича, субмаданият сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, (лот. sub — ости ва cultura — маданият; маданият ости маданият) социология, антропология ва маданиятшунослик соҳаларида жамият маданиятининг бир бўлаги сифатида ўрганилади. У ўзининг бир қатор салбий ва ижобий томонлари билан ажралиб туради. Муайян субмаданиятга мансуб гуруҳлар ўзларининг сўзлашув тили, ташқи кўриниши, кийиниши ва бошқа жиҳатлари билан бошқалардан тубдан фарқ қилади. Улар миллий, демографик, географик ва бошқа хусусиятларга кўра турли гуруҳларга бўлинади. Айрим субмаданият вакиллари этник жиҳатдан асосий кўпчиликдан тил қоидаларига киритилган ўзгаришлар билангина фарқланиши мумкин. Янги ташкил топган бундай гуруҳ аъзолари асосини асосан ёшлар ташкил этади.
1950 йилда америкалик социолог Дэвид Рисмен субмаданиятларни ўзига хос услуб ва қадриятларни танлаб олган камсонли кишилар гуруҳи сифатида эътироф этган. Уларни янада аниқроқ ўрганиш борасида британиялик социолог олим Дик Хэбдиж ўзининг «Субмаданият: услубни англаш» асарида бу ҳақда батафсил ёритади. Унинг фикрига кўра, субмаданиятлар умумқабул қилинган меъёр ва қадриятларни тан олмайдиган ҳамфикр кишиларни ўзида бирлаштиради. Шунингдек, турли йилларда олим ва тадқиқотчилар томонидан субмаданиятларга «шаҳарлик қабилалар», «парчалар», «ноформал ёшлар уюшмаси», «қулоқсиз болалар биосфераси» сингари изоҳлар берилган.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Субмаданиятларнинг фанатизм, яъни ишқибозликдан бирмунча фарқли жиҳатлари мавжуд. Фэндомлар — (инг. fandom — фанатизм) муайян объект — ёзувчилар, ижрочи ёки усулларнинг мухлислари, ихлосмандлари гуруҳи. Фанатизм ва хобби ўртасида, масалан, панк-рок, готик мусиқа сингари соҳалардаги қизиқишларда ўхшашлик ва умумийлик мавжуд бўлса ҳам, улар субмаданиятларга мансуб эмас.
Субмаданиятлар ҳам ўзларида турли қизиқишларни акс эттириши мумкин: мусиқий услубдан тортиб, шахсий муносабатларгача. Ёшлар вакилларидан ташкил топган айрим субмаданиятлар эса айнан фэндомлар таъсирида вужудга келган.
Аксарият субмаданиятлар кўпчилик учун буткул нотаниш ва ёпиқ характерга эга бўлгани боис омма томонидан кескин қаршиликларга дуч келади. Бу кўпроқ субмаданиятларнинг (қизиқишларга қараб) келиб чиқиш илдизларига ҳамда асосий маданиятларга қарама-қарши қўйилувчи мақсад ва йўналишлари билан боғлиқ. Натижада субмаданият вакиллари ўртасида баъзи ҳолларда турли конфликтлар келиб чиқиши ҳам мумкин. Бундай вазиятда асосий маданиятлар қадриятларига қарши чиқиш контрмаданият деб аталади.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса фарғоналик тингловчимиз Турдимуроднинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Фарғоналик тингловчимиз Турдимуроднинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг