феврал 08, 2018 17:51 Asia/Tashkent

Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дўстлар, ўтган  эшшитиришимизда сеҳр жоду ҳақидаги сўҳбатлашган эдик. Бугун эса “Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи” номли эртакимизни сиз билан биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!   

Қадим-қадим замонларда  бир подшоҳ ўтган экан. Учта хотин олган экан-у, лекин ҳеч фарзанд кўрмаган экан. У  қанчаки ўз хотинларини дори-дармон ва назр-ниёз қилмасин ҳеч фойдаси йўқ эди. Кунлардан бир куни бир дарвиш қасрнинг эшиги олдига келди. Подшоҳнинг иккита  доно ва айёр хотинлари бориб ушбу дарвишдан бир дуо олайлик, эҳтимол бу камбағалнинг дуосидан болали бўламизми  деб, маслаҳат қилишди.  Улар дарвиш олдига  бориб ўз дард-аламларини унга айтиб беришди. Дарвиш ўз чунтакидан бир анорни чиқариб дуо қилиб куф суф қилиб бу анорни подшоҳнинг хотинларига берди ва бу анорни еб  Аллоҳга таваккул қилинг, деб айтди. Аллоҳ таоло хоҳлагани бўлади.  Жуда бахтли ва умидвор бўлган аёллар ўтириб анорни майдалаб ейишни бошлашди. Бирданидан подшоҳнинг дангаса  учинчи хотини келиб қолди ва бу иккита хотинларни кўрдиким улар бир нарса ейишияпти. Улардан нима еяётганларини сўради. Аммо улар ўзларини гўлликка солиб ҳеч нима деб жавоб беришди. Подшоҳнинг учиничи хотини ҳам бошқа уларнинг сўзларига  эътибор бермасдан ерга тушган анорнинг донасини  олди ва оғзига солди.

Бир неча вақт ўтди ва парвардигорнинг истак-хоҳиши билан подшоҳнинг учта бу хотинлари ҳомиладор бўлишди. Ой ва кунлар ўтиши билан подшоҳнинг иккита хотинлари полвондек ўғилларни туғишди. Аммо подшоҳнинг уша дангаса хотинига Аллоҳ  жуда бир озғин ва ўжар ўғилни ато этди. Замон ўтиши билан болалар катта бўлишди ва подшоҳ ҳам қариб қолди. Подшоҳнинг кўзлари ожизланиб қолди бўлди. Шаҳарнинг атрофидан  олиб келинган табиблар уни  даволай олмадилар.  

Кунлардан бир куни подошҳга хабар беришдиким тоғ бағрида бир кекса башоратчи яшайди. Уни олиб келишди. У подшоҳни кўриб, унинг  давоси парилар шоҳи отининг сути деб айтди.  Подшоҳ буни эшшитиб ўғилларини ўз ҳузурига даъват этиб деди: “ Фақат  сизларга  умид қиламан. Бориб кўзимнинг дорисини олиб келинг.

Ҳар учала ўғли йўлга тушди. Аммо подшоҳ эса соғлом ва кучли иккита  ўғлини керакли нарсалар билан таъминлаб дори-дармон олиб келишига юборди. Лекин озғин ва зайиф ўз ўғлини ушбу оғир ва хатарли сафарга юборишни хоҳламади. Ўғли  қанчаки илтимос қилмасин подшоҳ унинг сўзларини қабул қилмади ва айтди: Йўл оғирдир. Бу йўлда кўп сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Аммо у эса бу ишни амалга ошириш учун тайёр эмас. Бу сўзлардан қаттиқ хафа бўлган ўғли ўз онасининг олдига борди. Онаси унинг хафачилигининг  сабабини сўради.  У ҳам хафа бўлган сабабини онасига айтиб берди ва ўз онасидан бориб подшоҳни бирон бир амаллаб ўз акалари билан сафарга чиқиши учун розилигини олишини сўради.

Онаси подшоҳнинг олдига борди ва шу даражада йиғладиким охири подшоҳ рози бўлди. Учинчи ўғли ҳам отга минди ва акаларига етиб олди.  Ҳар учала ака-укалар икки йўлакли йўлга етиб келишди.  Бу икки йўлакли йўлга етиб келган киши бир қоятошга юзмаюз бўладиким унда шунай деб ёзилган эди: “Агар ун томондан борсанг хатар йўқ, аммо ўз мақсадларинга кечикиб бориб етасан. Агар чап томондан борсанг йўлингда кўп хавф-хатар билан юзмаюз бўласан, лекин тез бориб етасан .”

Биринчи ҳаракат қилган икки ака-ука ун томондан борамиз деб айтишди. Учинчи укаси, нима бўлсин бўлаверсин деб ва  тезроқ бориб мақсадга етиш учун хатарни йўлни танлади.

Улар бир қилични ерга кумиб қўйишди. Кимки тезроқ етиб келса, тезроқ  етиб келгани маълум бўлиши учун  бу қилични олиши лозим бўлади деб  қарорга келишди. Бу сўзларни айтиб ака-укалар бир-бирлари билан хайрлашиб йўлга тушишди.

Подшоҳнинг зайиф ва озғин ўғли кўп йўл кезиб  тоғнинг устида тутун чиқаётган баланд тоғга етиб келди. Ўз-ўзича айтди: Шу ерда қоламан. Бориб тутун чиқаётган ғорни топтди. Ғорнинг ичида утирган бир кампирни кўриб қолди. Унга салом берди. Кампир бу боладан бу ерда нима қиласан ва қаерда борияпсан деб суради. Подшоҳ ўғли ҳам бўлиб ўтган ҳодисани ҳикоялаб берди. Кампир подшоҳ ўғли айтган сўзларини эшитиб айтди: “Мен парилар шоҳининг доясиман. Мен уни катта қилганман. У ҳозир Қоф тоғининг орқасига борган. Мен эса бу ерда қолдим. Парилар шоҳининг моддаси ҳам  Қоф тоғининг орқа томонидадир.  Чарчаб қолган подшоҳнинг ўғли, Ҳозир мен нима қилишим керак, деб сўради.

Кампир жавоб берди: “Фақат битта йўл бор.”   

 .

Ёрлиқ