феврал 11, 2018 14:50 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 11-чи кунидир.

Бундан 39 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил баҳман ойининг 22-чисида:

Эрон ўзининг таърихий ва тақдирни белгиловчи кунларидан бирини ўз бошидан ўтказди. Руҳ бағишловчи Аллоҳу Акбар шиори остида Эрон инқилобий ва мусулмон халқининг жон фидо этишлари ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг огоҳлик билан раҳбарлик қилишлари шаҳоншоҳликнинг зулм ва мустабидлигига якун берди ва йиллар давомида кўраш олиб боришдан сўнг Исломий Инқилоб ғалабага эришди.

Бу кунда аёл ва эркаклар, ёш ва қариялар ҳар ким ўз қудратига яраша жавр ва зулм режимини ағдариш учун сайъ-ҳаракат қилишди. Улар хиёбонларда тўсиқликлар яратишлари, танклар баробарида ўз кўкракларини қалқон қилишлари ва ўз жонларини фидо қилишлари билан Инқилобнинг ғалаба қозонишига кўмак беришди. Нафақат Теҳронда, балки Эроннинг барча шаҳарларида Шоҳ режимининг қолган кучлари билан халқнинг тўқнашувлари давом этди. Халқ қиёмини бостириш учун Эроннинг турли шаҳарларидан ҳарбий кучларнинг Теҳрон томон ҳаракат қилиши ҳақида хабарлар тарқалганида,  йўлда қарор олган шаҳарларнинг халқлари ҳарбий кучлар билан тўқнашишди ва йўлларни бикитишлари билан уларнинг Теҳрон томон ҳаракат қилишларига тўсиқлик яратишди. Аммо халқнинг устуворлик билан қаршилик кўрсатишларини кўриб, армия охири ўз бетарафлигини эълон қилди. Бу ўртада шоҳ режимининг муҳим марказларидан бири бўлмиш радио ва телевидения ҳарбийларнинг ишғолидан чиқиб халқ томонидан қўлга олинди ва бир неча лаҳзалардан кейин Эрон радиосининг диктори Исломий Инқилобнинг ғалабаси ва Шоҳ режимининг ағдарилиши ҳақидаги хабарни эълон қилди. Бу хабар ҳақиқатан ҳам зулм қасри бўлмиш золим подшоларнинг 2500 йиллик мустабидлигининг инқирозга учрагани, ҳақнинг ботил устидан ғалаба қозониши ва шунингдек Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Исломий Жумҳурият тизимига асос солишининг заминаси эди.

Эрон Исломий Инқилобининг шукўҳли ғалаба қозонгани муносибати билан барча мусулмонлар ва дунёнинг эркинсеварларини муборакбод этамиз!

Бундан 171 йил муқаддам милодий 1847-чи йил февраль ойининг 11-чисида:

Юксак билим эгаси бўлмиш америкалик кашфиётчи Томас Алва Эдисон Агайя штатида таваллуд топди. У мадрасада таълим олиш учун фақат уч ой борди ва ундан кейин ўз онасининг тарбиси остида қарор олди. Эдисон болалигидан бошлаб тадқиқот ва синов ўтказиш билан қизиқди ва 17 ёшга кирганида икки томонлама сўзлашадиган телеграфни ихтироъ этди. Бу мосламада икки томондан тўриб бир симдан гапириш мумкин эди. Эдисон милодий 1886 йилдан бошлаб ўзининг манзилида лабаратория ва корхона ташкил этди ва ўз умрининг 45 йилини уша ерда ишлаш, тафаккур қилиш ва ихтиро этиш билан ўтказди. У кўп кашфиётларни амалга оширди. Аммо Эдисон ихтиро этган энг муҳим нарса бу электр лампасини ихтиро этиши эди. У ушбу йўлда ҳеч қачон тушкунликка тушмади ва  батареяда электр кучини йиғиш учун 10 минг марта синов ўтказишидан кейин охири керакли натижага эришди. Эдисон кашф этган бошқа ихтиролардан микрафон,товушни ёзиб олиш, грамафон, оқ нур электрик лампаси, электр лакомативи, электр динамити, электрни етказиб бериш мосламаси, филм ва филмга олиш камерасини  кашф этишини тилга олиш мумкин. Умрининг охирида қулоғи ожизланиб қолган ушбу машҳур кашфиётчидан 1300-дан ортиқ ихтиролар руйхатга олинган ва руйхатга олинмагани ҳам жуда кўпдир.  У охири милодий 1931 йил 18 октябрь ойида 84 ёшида вафот этди.

  

Бундан 189 йил олдин ҳижрий-шамсий 1207 йил баҳман ойининг 22-чисида:

Чор Россиянинг машҳур элчиси Грибоедов Эронда ўлдирилди. Россия билан урушнинг иккинчи даврида Эрон мағлубиятга юзмаюз бўлганидан кейин Туркманчой шартномаси имзоландиким, Гулистон шартномасидек биткул Эроннинг зарари билан имзоланган эди. Бир неча муддатдан кейин Грибоедов Россиянинг катта элчиси унвонида бу шартнома моддалари ижро этилишини назорат қилиш учун Эронга келди. У зўравонлик ва қуполлик билан Эрон мусулмон халқини ушбу шартномани ижро этиш ва қабул қилишга мажбурлашга ҳаракат қиларди. Туркманчой шартномаси моддаларидан бири бу Эрондан ажралган сарзаминлар халқининг ушбу минтақаларга қайтиб келишлари эди. Аммо Эронда мусулмон бўлган ва уйланган грузиялик аёлларнинг бир гуруҳи ўз оилаларини ташлаб Грузияга қайтишга тайёр эмасдилар. Грибоедов ҳам зўрлаш билан уларни Россия элчихонасига олиб бориб, Грузияга жўнатиш учун сайъ-ҳаракат қилди. Теҳроннинг машҳур руҳонийларидан бири Мирзо Масеҳ Мужтаҳид мусулмон халқининг нагн номусини муҳофазат этиш, муқовимат қилиш ва қиём қилишга чақирди. Теҳрон мусулмон халқи ҳам эътирозли кўча намойиш ташкил этиб, Россия элчихонаси олдига келишди. Элчихона маъмурларининг ўқ отишлари ва бегуноҳ халқ  ўртасидан уч нафар шахснинг ҳалок бўлиши халқнинг ғазаби ва нафратини келтирди. натижада халқ Россия элчихонасига ҳужум қилишди. Бу ҳужумда Грибоедов ва унинг бир неча нафар ҳамроҳлари қатл этилди. Бу ҳодиса Чор Россия давлатининг тажовухкорликлари ва зулмлари ва Фатҳалишоҳ Қожор ҳукуматининг масъулиятсизликларига қарши Эрон мусулмон халқининг табиий аксуламал кўрсатиши эди. Аммо Фатҳалишоҳ бу ҳодисадан жуда қурқиб кетди ва яна бошқа урушнинг юзага келишини олдини олиш учун узр сўраш учун бир ҳайатни Россияга юборди. Уша вақтда Россия усмонийлар императорлиги билан уруш олиб бораётган эди ва Фатҳалишоҳнинг узрини қабул қилди ва Эрон давлати ҳам Мирзо масеҳ Мужтаҳидро Ироқдаги қадамжойларга сургун қилди.