Қалбга яқин қўшиқлар
Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Кўй- қўшиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади. Мусиқа инсонни эзгўликка, ижод завқига ундайди.Шундай қилиб сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон санъаткорларидан бўлмиш Али Ризо Ифтихорий ижросидаги "Порсийе, порсо"" деб номланган қўшиқдир.
Азиз мухлислар! Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган. Мухлисларимиздан бири Бухоро шаҳрида яшаётган Салима сингилимиз бўладилар. Салима синглимиз таҳриририятимиз почтасига мактуб ёзиб биздан Шерали Жўраев ижросида "Бандаман" қўшиқни тинглаш истагини билдирган. Азизлар, мухлисларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдириб ушбу мухлисимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб Шерали Жураев ижросида "Бандаман" қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.
Азизлар, мусиқали дастуримиз давом этади. Таъкидлаш жоизки хонанданинг аз тойи дил кўйлаган кўй-қўшиғи юракларни талпинишига сабаб бўлади, айниқса турли тилларда кўйланган ёқимли кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг ҳаётдаги ҳис-туйғуларни меҳр-муҳаббат билан тўлдириб яшашга ҳидоят этади. Қалбларни ўзининг бетакрор садоси билан тасхир этадиган санъаткорлардан бири Афғонистоннинг санъаткорларидан ҳисобланмиш Ҳодийи Розизода саналади. Азизлар, Тожикистондан мухлисимиз Назиржон Афғонистоннинг ушбу машҳур хонандаларидан саналмиш Ҳодийи Розизода ижросида "Модари ман" номли қўшиқни тинглаш истагини электрон почтамиз орқали йўллаган. Дастуримиз якунида бу азиз тингловчимиз хоҳиш-истакини назарга олиб ушбу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.