феврал 12, 2018 14:25 Asia/Tashkent

Ғарб давлатлари намояндалари ҳар воситалардан фойдаланиб, аёлларни ҳижоб кийишларига монелик қилишмоқда. Ҳатто баъзи бир ӯзини озодлик тарафдори биладиган ғарб давлатларида мусулмон аёллари ҳижоб кийишга ҳақли эмаслар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбвтдвги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

11сентябр ҳодисасидан кейин Ғарб оламида исломбадбинлик ҳаракати авж олди. Ғарб мамлакатларида расмий ва норасмий шаклда ислом ва мусуллмонларни ёмон кӯрсатиб, у ерда яшаётган мусулмонлар ақаллияти учун бир қатор чекловлар, тизйиқ ва зӯравонликлар ва психологик босимлар ӯтказишга ҳаракатлар бошланди.

Аммо бора-сари исломбадбинлик ҳаракатлари авж олиб, охирги 10 йилда у ҳатто мусулмонларга нисбатан жисмоний зӯравонлик қилиш даражасига етиб борди. Бу орада мусулмон аёллар исломий кийинишллари билан кӯпроқ кӯзга ташланадиган бӯлиб, кӯпинча бундай зӯравонликлар ва босимлар қурбони ҳам ана шу аёллардир.Ҳижоб бугунги кун долзарб масалалардан бӯлиб, ҳар замон жаҳонда баҳс ва мунозаралар мавзӯсига айланади.

Бугунги кунда Ғарб давлатлари аввало Ислом ва унинг рамзи бўлган ҳижоб билан кураш олиб борар экан, тобора мураккаб айёрликларни ишга солмоқдалар.

Ғарб давлатлари намояндалари ҳар воситалардан фойдаланиб,  аёлларни ҳижоб кийишларига монелик қилишмоқда. Ҳатто баъзи бир ӯзини озодлик тарафдори биладиган ғарб давлатларида мусулмон аёллари ҳижоб кийишга ҳақли эмаслар.

Исломий кийинишни муҳофазат этиш учун мусалмон аёлларга қуйилган чекловлар ёки араб тилини ўрганиш учун қуйилган чекловлар ушбу сиёсатнинг жумласидандир.

Аммо Ғарбда исломбадбинлик ва исломдан қӯрқитиш сиёсати бошқа бир натижага ҳам эгадир ва бу ҳам бўлса ирқий ва мазҳабий камситиш ва мусалмонларга қарши ирқпарастлик ҳужумларнинг ортиб кетитшидан иборат. Европалик мамлакатлар терроризмнинг янгича бир шакли, яъни ирқпарастлик терроризми билан юзмаюз бўлишганким, унга эътибор қаритишни ва уни фақат ҳошияга қарор беришни хоҳламайдилар.Мусулмонликнинг ривожланишини кўра олмаётганлар Исломнинг либосга бўлган талабини тиш-тирноғи билан сиёсийлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки мусулмонлар либоси нафақат шахсият учун, балки ахлоқсизлик билан курашиш воситаси ҳамдир. Айниқса фоҳишабозлик, наркомания ва бир жинслик никоҳлар қонунлаштирилаётган мамлакатларга булар қаердан ҳам ёқсин.

Ғарб ҳижобни тиш-тирноғи билан зиддиятли белги-рамзга айлантиришга уринмоқда: ҳижоб учун аввал жарима, кейин эса қамоққа тушиш мумкин ва шу билан бирга бу давлат учун қабул қилиб бўлмайдиган диндорлик белгисига айланмоқда.Бугунги кунда ҳижобда юрадиган муслималарни радикал исломий ғоялар қурбони қилиб кўрсатишга уринишлар ҳам йўқ эмас. Ва буни асосан ҳижоб, ниқоб, паранжида юриш билан кўрсатишга уринишмоқда. Бундай рўмолларга ўранишни қабул қилиб бўлмайдиган белги рамзларга, ташқи кўринишни ўрта асрнинг қолоқлигига қиёс қилишмоқда. Айни пайтда улар ҳижоб Аллаҳнинг буйруғи эканлигини яширишга уринадилар.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/

Муслиманинг рўмоли – бу аввало унинг Ислом тақдим қилган ўзлигини сақлашдир. Ҳижоб аввало Исломнинг камтарликка риоя қилиш талабига жавобдир, чунки камтарлик мусулмон этикасининг, ахлоқининг ва одобининг асосидир. Ҳижоб – одамлар ўйлаб топган нарса эмас, балки Аллоҳ Таолонинг амри бўлиб, Қуръони Каримда бу ҳақда қатор оятлар келтирилган.

Муслиманинг ёпиниши – энг аввал унинг шарафи, ҳимояси ва ғамхўрлик воситасидир. Шунинг учун ҳам муслималар ўз ихтиёрлари билан Аллоҳнинг амри ва Расулуллоҳ (с)-нинг суннатларига эргашмоқдалар.

Мусулмон аёл ӯз динини яхши биладиган ва шунинг билан бирга, Ислом унинг ижтимоий фаоллигига тўсиқ бўлмаслигини исботламоқчи бӯлади. Муслималар Аллоҳнинг амридан, ҳижобдан бош тортмай ўзини жамиятда муносиб тутмоқда ва жамият билан муносабатларини Ислом асосларига кўра ташкил қилмоқдалар.

Шуни такидлаш лозимки аёллар жамиятнинг яратувчан қишри бӯлиб, жамият уларнинг фаолиятларига эҳтиёжи бор.  Аёллар ҳам эркаклар қатори ӯз дунёқараши, фикри ва истеъдодларига эга.  

Аёллар жамиятнинг фаол ва керакли қатлами сифатида амал қилишлари лозим. Шунинг учун аёллар жамиятда ҳузур топиш учун муносиб кийинишлари лозимдир. Номуносиб ё яланг юриш аёлларни жамиятда турли хатарларга солади.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.