феврал 12, 2018 15:28 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг

 Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф  этди.
  2. Абдулазиз Комилов Эрон Президенти билан учрашди
  3. Ўзбекистонда Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири кенг нишонланди
  4.  Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой ТИВ раҳбари билан учрашди.
  5. Генерал-лейтенант Иван Бувальцев Тошкентга келди.
  6. Ӯзбекистон ва жаҳон банки Дижитал касса лойиҳасини амалга оширишмоқда.
  7. Ўзбекистондан Қирғизистонга юкларни ташиш тарифлари пасайтирилди
  8. Ӯзбекистонда "Ҳалол" стандарти расман жорий этилди.
  9. Тошкентда қалбаки пул ясовчи банда қўлга олинди

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Кеча, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида вазир Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Эрон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.

Эрон раҳбари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

хххххххххххххххххххх

 7 февраль куни Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Конференция Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ххххххххххххххх

Россиялик генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.  

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий делегацияси вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишишди. Шундан сўнг И.Бувальцевнинг Россия қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда маърузаси тингланди. Тадбир барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.

Ххххххххххххххххххх

Ӯзбекистон ва жаҳон банки Дижитал касса лойиҳасини амалга оширишмоқда.

Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини танглаймиз.

Ххххххххххххххх

  Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон ҳудудида "Ҳалол" стандарти расман қабул қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Шу мақсадда Тошкентда "Ўзстандарт" раҳбарлари матбуот анжумани ташкил қилганлар.

Бундан кейин Ўзбекистонда ISO 22000 ва "Ҳалол" стандартлари расман жорий этилади.

Тошкентдаги матбуот анжуманида айтилишича, бугун бутун дунёда "Ҳалол" стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорининг ҳажми 4,0 триллион АҚШ долларини ташкил этади.

Матбуот анжуманида "Ҳалол" туризм аҳамияти ҳақида ҳам гапирилган.

Ҳозир "Ҳалол" туризмнинг йиллик ҳажми 126 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 419 млрд. АҚШ долларга етади, деб кўрилмоқда.

Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 300-330 миллион сайёҳ дунёдаги энг муҳим диний объектларга ташриф буюришади.

"Ўзстандарт" агентлигига кўра, "Ҳалол" стандартининг жорий этилиши ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун сотув бозорларини кенгайтириш ва сайёҳлик соҳасида зиёрат туризмини ривожлантиришга кўмак беради.

Ххххххххххххх

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, жиноий гурҳ феврал ойининг бошида тил бириктириб 100дона қалбаки 50 минг сўмлик қоғоз пуллан ясаган. Қалбаки пулларнинг умумий қиймати 5 миллион сўмни ташкил қилган.

Тўрт кишидан иборат гуруҳга— Баходир Исроилов, Фуркат Азизлархўжаев, Дилшод Қиличев ва Шахбоз Исхаковлар кирган.

Жиноятчилар ўз эҳтиёжларига 3,6 миллион сўм пул харажат қилишга улгуришган. Еттинчи феврал куни гуруҳ аъзолари Яшнобод туманидаги магазинлардан бирида маҳсулот харид қилмоқчи бўлишганда жиноят устида қўлга олинган. Уларнинг ёнидан 1,4 миллион сўм қалбаки пул топилган”, — дейилган Тошкент шаҳар ИИБ хабарида.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.Хххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев   Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент иштирокида ўтказилган МХХ ҳамда прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказган йиғилишда Ихтиёр Абдуллаев ўрнига президентнинг давлат маслаҳатчиси Отабек Баҳриддинович Муродов республиканинг янги Бош прокурори этиб тайинланди.

Kun.uz манбаси маълум қилишича, Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Рустам Иноятов Олий мажлис Сенати аъзоси бўлган. Бу ҳақда «Kun.uz»нинг ҳукуматга яқин манбаси хабар берди.

Хххххххххххххххххх

Туркияда истиқомат қилаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Президентига мурожаат қилиб, Рустам Иноятов бошчилик қилган даврда МХХ айбловлари билан қамоқхоналарга ташланган маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Мурожаат адолат тантанасини кутаяпмиз, деб бошланади.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси "ўз қалами билан Каримов режимига қарши курашган, янги ҳукуматга хайрихоҳ журналистлар Бобомурод Абдулла, Ҳаётхон Насриддинов, Акром Маликов, Дилмурод Саидов ва ўз эътиқоди учун зиндонларда чиритилаётган мингларча бошқа мусулмонлар"ни озодликка чиқаришни сўраган.

--Энди бу шахс қолдирган чиркин меросни ўртадан олиб ташлаш керак.

Энди у бошқарган ташкилот зиндонларида ва ҳужраларида ҳали ҳам қийноққа солинаётган маъсум инсонларни қутқариш лозим.

Адолатнинг тантанаси биринчи навбатда МХХ ва унинг ишдан олинган раҳбари буйруғи билан ҳибсга олинган сиёсий маҳкумларни озод этишдан бошланиши керак.

Бу мавзуда мен тўғридан Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилмоқчиман:

Ҳурматли Президент, юқорида саналган қалам соҳибларининг айбсиз эканини сиз ҳам муҳаққақ биласиз.

Улар ҳаётининг ҳак ва ҳуқуқсиз, қийноқлар остида кечган ҳар дақиқаси ҳаммамизнинг виждонимизда бир яра бўлиб сизламоқда.

Виждонларимизга ягона малҳам - адолатнинг тантанаси бўлиши мумкин холос. Бу ишни амалга ошириш саодати бугун сизга кулиб боқаяпти. Бу гўзал имконни қўлдан бой берманг ва маҳкумларни озод қилинг!", - деб мурожаат қилади Муҳаммад Солиҳ.

ххххххххххххххххххх

Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди. Бундай қарор кеча, 30 январь куни қабул қилинди.

ЖБ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларнинг ривожланиши трансформация жараёнлари марказида.

Жаҳон банкидан ҳисоблашларича, мева-сабзавотчиликка ўтиш давлат инвестиция стратегиясининг муҳим қисмидир.

Ҳукумат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификация қилиш, пахта етиштиришдан узоқлашган ҳолда мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари каби юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш лозимлигини тан олмоқда», - дея маълум қилди ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

Унинг қўшимча қилишича, бу яхши ҳақ тўланувчи иш ўринларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини оширишни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида юқоридаги ташкилотда мамлакат элчиси сифатида фаолиятини якунлаётганини хабар қилди.

Мен ЮНЕСКОдаги элчилик вазифасини тарк этишга қарор қилган бўлсам-да, маданият, таълим, илм-фан ва атроф муҳитни асраш соҳасидаги лойиҳаларга оид фаолиятимни давом эттириш ниятидаман- деб ёзган Л.Каримова-Тиллаева.

Хххххххххххххххх

Ўзбекистон термаси 5та олтин билан Ҳиндистондаги турнирни   якунлади

 Ҳиндистонда бўлиб ўтган India Open турнирида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангларини ўтказишди.

Олтин медаль учун ринга чиққан 7 нафар боксчидан 5 нафари мақсадга эришди, икки боксчи кумуш медаль билан чекланадиган бўлди.

Бобоусмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Абдулҳай Шораҳматов ва Худойназар Файзов ўз рақибларидан устун келди, Санжар Турсунов ва Иқболжон Холдоров мағлубиятга учради.

Шу тариқа, 10 спортчи билан турнирга борган Ўзбекистон вакиллари 5та олтин ва 2та кумуш медаль билан биринчи бўлишди. Мезбон Ҳиндистон термаси мусобақани 2-ўринда якунлаган бўлса, кубаликлар 3-ўрин билан чекланди. 

 

 

 

Ёрлиқ