Биз билан Эронга келинг
Нишопурнинг машҳур шахсиятлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,
Азизлар, Нишобур шаҳрида буюк шахсиятлар яшаб ўтишган. Ушбу шахсиятлардан бири Шайх Фаридиддин Аттор эди.
Шайх Аттор ҳижрий-қамарий 540, милодий ҳисоб билан 1146 йилда таваллуд топган ва ҳижрий –қамарий 618 йилда вафот этган. Унинг мақбараси Нишобур шаҳрида ҳижрий-қамарий IX-асрда қурилган. Ҳозирги кунда Шайх Атторнинг мақбараси саккиз қиррали гунбаз шаклида бўлиб, тўртта кириш эшигига эгадир. Кошилар билан безатилган ушбу гунбаз ташқарисида тўртта павилион қурилган. Гунбаз ичида Шайх Атторнинг қабри ва хос тарзда бўлган сутун мавжуддир.
Шу ўринда айтиш лозимки, Аттор жуда сермаҳсул шоир бўлиб, ундан 50 минг байт шеърий асар қолган. Шоирнинг шеърий девони, «Мухторнома» рубоийлар тўплами, «Мантиқ ут-тайр», «Хусравнома», «Асрорнома», «Илоҳийнома», «Мусибатнома», «Булбулнома», «Уштурнома», «Жавҳар уз-зот» достонлари ва «Тазкират ул-авлиё» тазкираси айниқса машҳур.
Шайх Атторнинг асарлари, асосан, тасаввуф ҳақиқатлари баёнига бағишланган. Шунинг учун ҳам унинг тасаввуф адабиётидаги мақоми юксак. Шоир Фаридиддин Аттор — форсий сўз санъатидаги забардаст рубоийнавислардан бири ҳисобланади: унинг «Мухторнома»си 5000 та рубоийни ўз ичига олади.
Албатта, уларнинг барчаси бизгача етиб келмаган. Асарнинг Эронда нашр этилган сўнгга нашрида, иловалар билан қўшиб ҳисоблаганда, 2279 та рубоий берилган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Азизлар, айтиш лозимки, Шайх Аттор мақбараси ёнида Камолулмулк мақбараси ҳам жойлашган. Санъат ва айниқса, рассомчиликка қизиққан кишиларга ушбу ном яхши таниш. Ҳижрий-қамарий XIII асрнинг иккинчи ярмида, милодий ҳисоб билан милодий XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган Камолулмулк эронлик машҳур рассомдир. У рассомчилик санъатида ўзига хос услубга эга эди ва ҳатто айрим янгиликлар ҳам ушбу соҳада яратган.
Камолулмулк номи билан машҳур бўлган Муҳаммад Ғаффорий Қожор даврининг охирида энг танилган рассом эди. У ҳижрий-қамарий 1226, милодий ҳисоб билан 1847 йилда Кошон шаҳрида таваллуд топган. У ўрта маълумотни ўша шаҳарда олганидан кейин Теҳронга боради ва ўша вақтда энг яхши ҳисобланган олий мадрасалардан бири Дорулфунунда таҳсил олишни давом эттиради. У санъатдўст ва зиёли оилада катта бўлгани сабабли ушбу ўқув марказида ҳам унинг истеъдоди тезда намоён бўлади. Ўқишнинг дастлабки йилларида унинг яратган асарлари кўплаб санъат усталари ва рассомлар диққатини ўзига жалб этди.
Ушбу ёш рассом Носириддиншоҳ дарборида ташкил этилган санъаткорлар жамиятига ҳам таклиф қилинади. У янги ва муҳим асарларини бирин-кетит яратаверади ва катта муваффақиятларга эришади. Камолулмулк мазкур даврда ўзининг машҳур асари “Толори ойина” ни санъат аҳли учун намойишга қўяди.
Эронда ўша вақтдаги сиёсий ўзгаришлар ортидан Камолулмулк Европага сафар қилади. Бир муддат у ерда яшаб, у европалик буюк рассомларнинг асарлари билан яқиндан танишади ва узоқ изланиш ва тадқиқотлардан кейин ушбу заминада янги тасвирий асарлар яратади. Олдинги асил нусхаларидан фарқ этувчи ушбу тасвирий асарлар унинг рассомлик маҳоратини янада кўпроқ намойиш этарди.
Камолулмулк шамсий 1319 йилда 92 ёшида Нишобур шаҳрида оламдан ўтади. Унинг мақбараси кичик олти айвондан иборатдир ва эронча услубда мовий ва оқ рангларга эга кошилар билан чиройли тарзда безатилган. Мақбара олдида унинг кўкракдан юқори бўлган бюсти (ҳайкали) ҳам ўрнатилган. Эронлик машҳур ушбу рассом кўплаб арзигули тасвирий асарлар яратган. Унинг рассомлик санъатида яратган асарларининг сони 170та гӯзал таблоларга етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Нишобурни Эрон тарихи ва маданиятининг тимсолларидан бири сифатида таърифлаш мумкин. Нишобур Эрон ва Хуросонда энг пойдор бўлган ва Ипак йўлида қарор топган шаҳарлардандир.
Археологларнинг таъкидлашларича, Нишобур милоддан уч минг олдин ҳозирги Покистонда жойлашган Синд водийси ва Байнаннаҳрайн минтақаси билан савдо алоқаларига эга бўлган ҳамда Хуросоннинг энг қадимий ва тарихий минтақаси ҳисобланади.
Ҳижрий-қамарийнинг уч юзинчи ва олти юзинчи йилларида Нишобур тарихида пастликлар ва баландликларга бой бўлган кўплаб кескин ҳодисаларни кузатиш мумкин.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.