феврал 19, 2018 16:19 Asia/Tashkent

 Вилоят кавсарининг сарчашмаси, поклик осмонининг порлоқ қуёши ҳамда  иффат ва фазилат тимсоли бўлмиш ва жаннат аёлларининг сарвари Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг шаҳодат топган куни муносибати билан барча мусулмонларга тасалият изҳор этамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, ул ҳазратнинг азиз қизлари Фотимаи Заҳро (с) шаҳодат топган   куни муносабати билан барчаларингизга тасаллият изҳор этиб, бу қайғули муносабатга бағишланган махсус-эшиттиришни Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

  Вилоят кавсарининг сарчашмаси, поклик осмонининг порлоқ қуёши ҳамда  иффат ва фазилат тимсоли бўлмиш ва жаннат аёлларининг сарвари Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг шаҳодат топган куни муносибати билан барча мусулмонларга тасалият изҳор этамиз.

Ислом динининг суюкли Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламниннг риҳлат қилишларидан бир неча кун ҳам ўтмаган эди. Азиз отадан ажралишнинг ғам-қайғуси Фотима саломуллоҳи алайҳонинг тинчлигини бўзган эди. Ва Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг риҳлат қилишларидан кейинги ҳодиса-воқеалар ҳам ул ҳазратнинг руҳига озор берарди. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг риҳлат қилганларидан кейинги кунлар Фотима саломуллоҳи алайҳонинг ғам-қайғу ва кулфат билан ўтарди ва энди беморлик тушагида ўз ҳаётининг охирги кунларини ўз бошидан ўтказарди. Фақат бир нарса Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳони таскин берарди ва бу ҳам бўлса, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг риҳлат қилишлари вақтида берган ваъдалари эди: “Қизим мендан кейин менга қўшиладиган биринчи шахс сенсан!”

Фотима саломуллоҳи алайҳо охирги кечада азиз ўз оталарини тушида кўрдилар ва ул ҳазрат шундай марҳамат этардилар: “Мени олдимга кел, мен сени кўриш учун муштоқ бўлдим . Ул ҳазрат ҳам тушларида “Сизнинг дийдорингизга мушарраф бўлиш учун мен сиздан ҳам муштоқроқман” деб айтилар. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам уша тушда Фотима саломуллоҳи алайҳога шундай башорат этдилар: “Бу кеча менинг ҳузуримга келажаксан ” .

Фотима саломуллоҳи алайҳо ўз ҳаётларининг охирги лаҳзаларида Али алайҳиссаломни ўз ҳузурларига чақирдилар ва Амирал-мўминин кўз юши тукатёган бир ҳолда, Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо Али алайҳиссаломга қараб шундай буюрдилар: “Амакибаччам!, (амакимнинг уғли! ) менинг умримнинг охирги лаҳзаларида бир нечита васиятим бор эди.”

 Али алайҳиссалом буюрдилар: “Истаган васиятингни айтгин ”. Кейин Али алайҳиссалом ўз ўрниларидан тўриб, Фотима саломуллоҳи алайҳонинг рубарусида ўтирдилар. Фотима саломуллоҳи алайҳо шундай деб марҳамат этдилар: “Сен мендан ҳеч қачон ёлғон эшитмагансан ва хиёнат кўрмагансан. Ҳамда мен билан ўз ҳаётингни бошлаган лаҳзаларингдан бўён сен билан мухолифат қилмаганман”.

 Али алайҳиссалом буюрдилар: “Аллоҳдан паноҳ истайман, сенинг Аллоҳни танишда, тақвода,  худодан қурқишдаги даражотинг шунчалик юксакки ҳеч ким ҳатто мен ҳам бу мавзўда сени айблай олмайман. Сендан ажралиш мен учун оғирдир. Сени қўлдан бой бериш энг аламли, оғир ва аччиқ мусибатдир. Худо номига қасам ичаманки, бу шундай мусибатдирким, ҳатто азодорлик қилишга мажолим ҳам йўқ ва ҳеч нарса унинг ўрнини тўлдирмайди.” Кейин икковлари йиғладилар Али алайҳиссалом Фотима саломуллоҳи алайҳонинг бошларини ўз бағрларига олиб шундай марҳамат қилдилар: “Ҳар нимаки истасанг буюргин! Уни бажараман ва сен берган дастурни сўзсиз ижро этаман.... Фотима саломуллоҳи алайҳо буюрдилар: “Менга нисбатан зулм қилган ва ҳаққимни оёқ ости қилган кимсалар менинг жанозамга ҳузур топмасинлар. Улар менинг ва Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг душманларидир. Улар менинг жанозамда намоз ўқимасинлар. Ҳамма ётганларидан кейин кечқурун мени олиб бориб дафн этгин!”

   Мадина шаҳри мотам ва ғам кулфатда эди. Али алайҳиссалом ва фарзандларнинг ҳам тинчлиги йўқ эди. Али алайҳиссалом Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг тобутини дунёнинг охирги хонасига олиб борарди. Ҳаётнинг ранж-азобидан жафо кўрган ва бузургвор ўз оталарининг ҳижронидан азоб чеккан Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ўз отасининг жаннат оғушида қарор олиш умидида бу дунёни тарк этардилар. Али алайҳиссалом Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз қизлари, Хотамул Анбиёнинг кавсари, пок имомлар алайҳимсаломларнинг онаси, поклик тимсоли, поклик ва иффат оинаси, кавсар зулоли ва ўз турмуш уртоғини алам ва қайғу билан дафн этарди.

 Ҳа,  ислом динининг энг афзал аёли, дунё аёлларининг сайиди, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам наслининг риштаси ва энг меҳрубон фаришта Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо шаҳодатга етган эди.  

Фотима саломуллоҳи алайҳо Аллоҳнинг расули ва ҳабиби бўлмиш Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг энг кенжа ва суюкли қизлари эдилар ва Пайғамбаримизнинг фақат ушбу қизларидан тоҳир ва маъсум авлодлар қолган. Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) нубувват ва рисолат масканида вояга етганлар. Ул ҳазрат Қуръон тиловатини Пайғамбаримиз тилларидан эшитиб ёдлаганлар. Ҳазрати Фотима (саломуллоҳи алайҳо) ўзларининг руҳ ва жонларини ушбу илоҳий китоб мафҳумлари билан поклаб, ҳаётларини мазкур таълимотлар асосида ўтказганлар.

  Ҳазрат Фотима (с.а) меҳрибон оталари учун «Кавсар», яъни «Хайрун касир» – кўплаб хайру баракот манбаи бўлиб, Расулуллоҳ (с.а)) Аллоҳнинг бу бебаҳо неъматига алоҳида таважжуҳ билдирардилар.

  Расулуллоҳ (с) буюрдилар: «Фотима менинг танамнинг порасидир. Уни қувонтирган киши мени қувонтирган бўлади, унга ёмонлик қилган киши эса, менга зиён етказган бўлади. Фотима мен учун одамларнинг энг азизидир!»

Суҳбатимизни жаннат аёлларининг сарвари, Аллоҳ ҳабибининг райҳони ва нури дийдалари ҳазрат Фотимаи Заҳро (с.а) –нинг қуйдаги сўзлари билан якунламоқчимиз. Ул ҳазрат буюрадилар: «Кимки, Парвардигорга қанчалик холис ибодат қилса, Аллоҳ ҳам унга шунчалик афзал маслаҳатларни насиб этажак.»

 

Ёрлиқ