феврал 22, 2018 18:18 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 4-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 23-чи кунидир.

Бундан 73 йил олдин ҳижрий-шамсий 1323 йил исфанд ойининг 4-чисида:

Буюк олим ва фақеҳшунос Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Маҳдий Дурчаий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1240 йиллар атрофида Исфаҳоннинг яқинида жойлашган Дурча қишлоғида олим ва тақволи оилада таваллуд топди. Сайид муҳаммад маҳдий ўз отасининг ўлимигача 10 ёшга киргунига қадар ундан илм ўрганди ва кейин диний илмларни ўрганиш учун ўз акаси билан бирга Исфаҳонга сафар қилди. Оятуллоҳ Дурчаи Исфаҳонда қашшоқлигига қарамай ҳадис билан фиқҳ ва усул илмларини ўрганиш билан шуғулланди. У ҳижрий-шамсий 1271 йилда ўз илмини мукаммаллаштириш учун Ироқдаги Нажаф шаҳрига борди. У Нажафда ҳам етти йил давомида машҳур устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлди ва сўнгра исфаҳонга қайтиб келиб, исломий илмларни таълим бериш билан шуғулланди. У ўнлаб шогирдларни тарбиялади. Оятуллоҳ Дурчаий ёзган асарлардан “Китобут-Таҳорати” , “Китобус-Салоти” ва “Як давраи усул” китобларига ишора этиш мумкин.   

Бундан 38 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1358 йил исфанд ойининг тўртинчисида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонуни тасдиқланиши ва парламент тузилишидан сўнг Исломий Инқилоб асосчиси ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ  ҳукми билан Оятуллоҳ доктор Муҳаммад Ҳусайний Биҳиштий Эрон Ислом Жумҳурияти Олий Маҳкамасининг илк раҳбари этиб тайинланди. Бу сайлов Эрон исломий тизими билан мутаносиб келадиган суд органларини тартибга келтириш ва ташкил этиш учун Исломий Эумҳурият тизимининг тасдиқланиши билан ҳамзамон амалга оширилди. Исломий Инқилобнинг муҳим ва машҳур шахсиятларидан бўлган Оятуллоҳ Биҳиштий ҳижрий-шамсий 1360 йил тир ойида инқилобга зид бўлган мунофиқин гуруҳчаси ва террористик гуруҳчаси омилларидан томонидан шаҳодатга етказилди.

Бундан саккиз йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1388 йил исфанд ойининг тўртинчисида Покистонда жойлашган Жундуллоҳ террористик гуруҳининг бошлиқларидан бири Абдулмалик Регий Эрон хавфсизлик вазирлигининг мукаммал жосуслик амалиёти натижасида қўлга олинди. Бу ёвуз террорист Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан АҚШ масъулларидан бири билан мулоқот ўтказиш мақсадида тайёра орқали Қирғизистонга сафар қилиши чоғи Эрон хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди. Эрон хавфсизлик маъмурлари ҳушёрлик билан унинг самолётини Эрон ҳаво чегарларида аниқлашди ва уни Эроннинг жанубида жойлашган Бандар-Аббос аэропортига қунишга мажбур этишди. Кейин регийни қўлга олишди. Абдулмалик Регий кўп жиноятлар, жумладан бомба ўрнатиш, халқни ўлтириш ва уларни уғирлаш жиноятларини содир этган эди. У ҳатто ўзининг яқин қариндошларига ҳам раҳм ва шафқат қилмасди. Абдулмалик Регий қўлга олинганидан кейин Эроннинг жануб-шарқидаги минтақаларни нотинчликка юзмаюз этиш ва ушбу минтақада мазҳабий ихтилофларни келтириб чиқариш мақсади билан унинг террористик гуруҳини сионистик режим ва Американинг қурол-яроқ ва молиявий ҳимоят этишларини тан олди. Бу террорист ҳижрий-шамсий 1389 йил хурдод ойининг 30 чисида қўлга олинишидан тўрт ой ўтгач дорга осилди. Регийнинг эътироф этиши шуни кўрсатдики, терроризм билан қарши кўраш олиб боришга тегишли бўлган Американинг иддаолари ёлғондир.    

 

Ёрлиқ