Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 7-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 216 йил муқаддам милодий 1802 -чи йил феврал ойининг 26-чисида:
Франциялик машҳур ёзувчи ва шоир Виктор Гюго таваллуд топди. У ранж-азоб тортган ва маҳрум бўлиб қолган одамлар қатламининг манфаати учун ижтимоий ислоҳотлар киритиш тарафдори ва эрксевар ёзувчилардан эди. Гюго 25 ёшга кирганида Франция фанлар академиясининг аъзоси бўлди ва билан ҳамзамон у шунингдек қонунчилик палатасининг аъзоларидан бири унвонида сайланди. У Напалеон-3 ҳукуматининг даврида унинг мустабид сиёсатларига қарши мухолифат қилгани сабабли сиёсат арсасидан кетди ва 20 йил сургунда ҳаёт кечирди. Ана шу йилларда Виктор Гюго қийматли асарларни ижод этди. Уни бу давр романтизм мактабининг пешвоси деб билиш мумкин. Чунки унинг сайъ-ҳаракати билан ушбу мактаб ривож-равнақ топди. Франциялик ушбу ёзувчининг машҳур асарларидан “Нотердам букриси”, “Ҳурланганлар”, “Кўлиб турувчи киши” ва “Денгиз заҳматкашлари” каби асарларга ишора этиш мумкин. Виктор Гюго милодий 1885 йилда вафот этди.
Милодий 1921 йилнинг 26 феврал куни, яъни бундан 97 йил илгари Эрон ва Совет Иттифоқи ӯртасида дӯстлик шартномаси имзоланди. Шӯролар ҳукумати Инқилобидан тӯрт йил ӯтгач тузилган бу шартномада Совет Иттифоқи Чор Россиясининг Эронга нисбатан босқинчилик сиёсатидан воз кечганлигини эълон қилди. Шу сабабли СССР Россиянинг Эрон билан имзолаган ва Эроннинг зарарига бӯлган барча шартномаларни бекор қилди. Шунингдек Россия бу шартномани имзолаши билан Чор Россиясининг Эронга қарши бошқа учинчи давлат билан тузган битимларни ҳам эътиборсиз деб эълон қилди. Аммо Шӯролар ҳукумати Кавказ ва Туркистондаги Эрон ерларини қайтариб бермади. Бу шартномада Эроннинг ўз зиммасига олган энг муҳим масъулияти бу учинчи бир давлатнинг Эрон ҳудуди орқали Шӯролар давлатига қарши фаолият юритишига йӯл қӯймаслик эди. Зеро, Шӯролар ҳукумати уша йилларда Ғарб қудратларининг таҳдидига нишон бӯлганди.
Бундан 62 йил олдин ҳижрий-шамсий 1334 -чи йил исфанд ойининг 7-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон шоири ва ёзувчиси Аллома Али Акбар Деҳхудо вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1258 йилда Теҳронда таваллуд топди. У Теҳрон қадимий сиёсий мадрасасининг биринчи талабаларидан эди. Деҳхудо бошланғич маълумотларини охирга етказганидан кейин Европага борди ва 5 йил давомида тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. Унинг Эронга қайтиб келиш даври Эронда машрутахоҳлик ҳаракатининг бошланиши ва эрксевар ғояларнинг дастлабки учқунларининг пайдо бўлиши билан туғри келди. Уша замоннинг мустабидлиги ва золимлиги билан мухолиф бўлган Деҳхудо кўрашувчиларнинг сафига қўшилди ва жиддий танқидий мақолаларни ёзиш билан шуғулланди. Деҳхудо ёзган танқидий ва адабий асарлар салиқа ва услуб нуқтаи назаридан мислсиз эди ва унинг сатира ёзиш жанрида келтирган янгиликлари форс тили ва адабиётида вужудга келтирган янги мактаб эди. Шеър заминасида ҳам Деҳхудо равон ва оддий тилда ёзилган машҳур асарларга эгадир. Деҳхудо 24 минг масал ва мақолни ўзига қамраб олган мажмўасини “Амсол ва Ҳикам” китобида тўплаб, форс тилида биринчи фольклор луғатномасини тайёрлади. Деҳхудо амалга оширган охирги ва буюк адабий ва илмий шоҳасари бу “Луғатнома” асари ҳисобланади. Деҳхудонинг “Луғатномаси” шу даражада бой, аниқ ва кенг кўламли асар ҳисобланадиким, охирги асрда ёзилган форс тилининг энг буюк асарларидан саналади. Ўн жилдан иборат “Деҳхудо Луғатномаси” форс тили ва адабиёт тарихида энг муҳим ва энг нафис хазина саналади.