Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Руҳнинг поклиги ва тана соғломлигида озиқ-овқатнинг роли
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Бугунги эшшитиришимизда руҳнинг поклиги ва тана соғломлигида озиқ-овқатнинг роли ва пок туризм саноатида унинг асосий ўрни ҳақида сўҳбатлашамиз.
Туризм соҳасида “озиқ-овқат” дунё мамлакатлар белгиси сифатида танилади. Озиқ –овқат туризмда энг муҳим жозибаликлардан бири бўлиб жаҳоннинг туристларнинг сафар қилишларини ўзига жалб этади. Бугунги кунда сафар қилишнинг ушбу жозибаси озиқ-овқат туризми сифатида туризм саноатининг бир қисмини вужудга келтирган.
Озиқ-овқат туризми дунё туризми арсасида янги фасл ва шакл унвонида бир йилда 200 миллиард доллар маблағ атрофида молиявий даромад келтиради. Бу туризмнинг катта аҳамиятга эга бўлиши сабабли халқаро туризм ташкилоти ҳар йили ўзининг йиллик ҳисоботида “халқаро озиқ-овқат ва таом туризми ҳисоботи “сифатида озиқ-овқат ва туризми қисмида алоҳида бир фаслни ихтисос беради.
Халқаро туризм ташкилоти берган ҳисоботига кўра охирги ун йилликлар давомида дунёдаги туризм саноати ривожланишнинг омилларидан бири бу маҳаллий ва минтақавий маданий мероси туризмнинг назарга олган мақсади ҳисобланади.
Озиқ –овқатни ҳам ушбу омиллардан бири деб билиш мумкин.
Туризм саноатида озиқ-овқатнингаҳамияти саёҳатчининг тажриба касб этилишидан ҳам кенгроқ мизбон жамиятининг анъаналари ва миллий қадриятлари битлан ошно бўлишидир.
Озиқ-овқатни муштарак бир тил деб билиш мумкинки бошқа ҳар бир тилдек туристнинг ҳаяжонлари, меҳр-муҳаббати ва ҳис-туйғусини вужудга келтириш ва алоқа ўрнатишнинг имконини мизбон жамиятига нисбатан вужудга келтиради. Бу жозибалик туристик мақсадлар билан турли маданиятлар ва турли мамлакатлардан бўлган туристлар ва мизбон жамиятларнинг расм-русумлари ва маданиятини куриш ва тажриба этиш ниятида бўлган сайёҳлар учун6 аҳамиятга моликдир. Бунга қўшимча озиқ-овқат бир турист учун муҳимдир. Озиқ-овқат ва ичимликлар мусофирлар учун сафар қилишнинг жозибаликларини кенгайтириши ва туристнинг зеҳнида сафарда эсда қоладиган хотираларни қолдириши мумкин.
Тадқиқотчилар ва мутахассислар фикрига кўра озиқ-овқат ва таомлар инсонларнинг расм-русумлари ва удумларида ўзига хос ўринни эгаллайди ва озуқаланиш, маданият, инсоншунослик ва жамиятшунослик ҳавзасида муҳим унсур ҳисобланади.
Озуқаланиш, инсоннинг руҳий ва психологик саломатлигида катта аҳамиятни касб этиши сабабли инсоният мактаблари ва тавҳид динларининг эътиборига қарор олган.
Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра яхши ҳаёт кечириш учун руҳий осойишталик ва соғлом жисмга эга бўлиш керак. Агар жисмимизни фойдали озиқ-овқатларни тановул қилиш билан соғлом сақласак, уша вақти хурсанд ва осойишта руҳга эга бўлишимиз мумкин.
Инсон руҳий ва жисмнинг соғломлиги, унинг фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг кайфияти ва озуқаланишининг шаклига чамбарчасб боғлиқдир. Шахсий фаъолиятининг зайифланиши, ўзига ишончнинг йўқолиши, хасталик, тушкунликка юзмаюз бўлиш ва узлатда қолиш каби ҳодисалар, шахснинг нотўғри озуқаланиши натижасида вужудга келади.
Ислом динида озиқ-овқатни қандай тайёрлаш ва унинг шакллари инсоннинг психологияси ва руҳининг поклигига боғлиқдир. Диний таълимотларига кўра маънавий мукаммаликка эришиш ва озуқаланиш ўртасида бевосита алоқа мавжуд.
Қуръони мажидда 250 оятдан ортиқ оят ва пок имомлар алайҳимсаломларнинг унлаб ривоятлари озуқаланиш ва озиқ-овқат аҳамиятга эга бўлишини таъкидлайди. Чунончи Аллоҳ таоло Муъминун сурасининг 51 ояти каримасининг бир қисмида ислом пайғамбари (с)-га шундай буюради: “Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман. ”
Айрим муфассирларнинг фикрига кўра бир-бирининг ёнида ушбу икки амални ишлатиш, яъни солеҳ амални ижро этиш ва иоза озиқ-овқатни истеъмол этиш инсонларнинг руҳ равонига турли озиқ-овқатларнинг ахлоқий таъсирига ишора этади. Инсон истеъмол этадиган озиқ-овқат унинг жисмоний ривожланишига қўшимча унинг жисму жони ва қалбига таъсир етказади.
Покиза озиқ-овқат инсоннинг руҳи ва қалбига яхши таъсир етказганидек тоат-ибодатга эътибор қаратиш, ички дунёсининг нуроний бўлиши сабабига айланади.
Соғлом бўлмаган озиқ-овқат ҳам тоат-ибодатда хасталик, қалбнинг гина-кудурат ва оғирликка юзмаюз бўлишининг сабабига айланади.
Ислом дини издошларининг адабиётида “ҳалол озиқ-овқат сифатида эслатиладиган соғлом озиқ-овқатлардан фойдаланиш учун инсонларнинг мойиллик зоҳир этишлари “ҳалол туризм” унвони остидаги туризм саноатининг қисмига асос солган.
Ҳалол туризм умуман олганда мазҳабий туризмнинг бир қисми ҳисобланадиган туризм саноатининг янги маҳсулидир.
«Ҳалол» сўзи арабчада «рухсат этилган» маъносини беради. Истеъмол қилиниши жазо берилишига сабаб бўлмайдиган ҳар бир нарса; қилиниши шариат манъ этмаган нарсалар ҳалол саналади. Мўмин-мусулмонларнинг нима ҳалолу нима ҳаром эканини билишлари фарздир. Чунки Аллоҳ таоло биз, мўминларга ҳалол, шубҳалардан холи нарсаларни ейишимизни буюрган (Моида, 88). Ҳалол, шубҳалардан холи нарсаларни ейиш (истеъмол қилиш) барча яхшиликларнинг асоси ва фарз амалларнинг улуғидир. Ҳалол луқмани ҳалол касб билан, шариат ман этмаган йўл билан топиш ҳам фарздир.
Олам яралибдики, инсонга ҳалол, соғлом яшаш, фарзандларини соғлом тарбиялаш неъмат сифатида буюрилган. Эккан дарахтларимиз, нафас олиб турган ҳавомиз, луқма нонимиз, ичаётган сувимиз барчаси ҳалол бўлиши керак, деб буюрилган. Ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга мерос қолдириш динимиз томонидан инсониятга фарз қилинган. Шу боис, бутун дунёда озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстиль, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга мерос қолдиришимиз лозим. Биз ва авлодларимиз бу қимматли неъматларнинг қадрига етиб, ҳалол еб, ҳалол ичиб, ҳалол яшашимиз жоиздир.
“Эй, инсонлар! Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир» - Бақара сураси 168-оят