август 23, 2016 13:14 Asia/Tashkent

Рисолат, Жавон ва Жумҳурии Исломи газеталари

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европада бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони ва хавфсизлик бўҳронининг ҳар иккаласи шиддат билан кучаймоқда. Европада хавфсизлик бўҳронлари ҳамма нарсадан олдин минтақа ўзгаришлари баробарида ягона Европа хавфсизлик ёндошишига боғлиқдир. Минтақада такфирий ва террористик гуруҳларни ҳимоят этиш Ғарбнинг хавфсизликларига қарши бевосита таъсир етказишининг натижасидир.

Бундай шароитда Европа расмийлари ҳар куни Европа ҳудудларида террористик ҳужумларнинг вужудга келишидан огоҳлантиришади. Табиийким, ягона Европа эндиликда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони ва ушбу бўҳронларнинг охирги ойлар ва ҳатто охирги ҳафталар давомида кучайиши эҳтимолларидан келиб чиқадиган оқибат ва натижалари билан кўрашмоқда. Бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг бўҳронларига қўшимча таъкидлаб ўтилганидек, европалик мамлакатларда хавфсизлик бўҳронларининг кучайишига шоҳид бўлмоқдамиз. Хавфсизлик бўҳронлари шундай бўҳронлардан бири ҳисобланадиким, ягона Европа бу бўҳронларни мудирият этиш қудрати ва иқтидорини қулдан бой берганини намойиш этди. Ҳар ҳолда қанчаки замон ўтса, Европа мамлакатларида хавфсизлик бўйича чора-тадбир кўришнинг кучайишига шоҳид бўлмоқдамиз. Шак-шубҳасиз европалик мамлакатларнинг идоралари бу масалада катта гунаҳкор ҳисобланишади. Чунки минтақада террористик ва такфирий гуруҳларни ҳимоят этишда Ғарб мамлакатларининг хатарли ва нотуғри сиёсатлари эдиким, мавжуд вазъиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди.     

                                                                         *****

Жавон газетаси Яман баробарида Россиянинг позицияси ҳақида шундай ёзади, Россия такфирий гуруҳлар билан уруш олиб боришда ўзининг сайъ-ҳаракатларини кучайтирган ва келаси обон ойида Америкада президентлик сайловларининг ўтказилишидан олдин Америка диққат-эътиборининг ички масалалар билан банд бўлиб қолишидан максимал даражада фойдаланиш жиҳатида такфирий терроризм масаласини ҳал этишни хоҳлайди. Шунингдек Ўрта Шарқда турли уруш ва бўҳронлар ҳавзасида такфирий гуруҳларнинг ўртасида кенг ва кучли алоқалар вужудга келгани ва такфирийлар ўз кучларининг мавқеини шароитга қараб ўзгартишга ҳаракат қилишини эътиборга олган ҳолда, бундай шароитда такфирий терроризм билан қарши кўраш олиб бориш Яманда унинг кўламини кенгайтиришдан бошқа йўл орқали мукаммаллаштириш мумкин эмас. Айниқса Арабистоннинг Яманга қарши қилган ҳарбий тажовузи Американинг Ироққа қарши қилган ҳужумидек, нафақат Ал-Қоидани заифлантирмади, балки ИШИД террорчи гуруҳининг зуҳур топиши ва ушбу гуруҳнинг мустаҳкамланишининг сабабига айланди. Шунинг учун шундай назарга ташланадиким, Яманнинг сиёсий олий кенгаши ҳам ушбу мамлакатда такфирий терроризм билан қарши кўрашиш учун Россиянинг тамоюллари ва қатъийликларидан фойдаланишга мойиллик зоҳир этмоқда. Ва бу шундан далолат берадиким, Ўрта Шарқда Ғарб мамлакатларининг мавқеи  заифланиши ва Россия мавқеи мустаҳкамланишининг муҳим олимларидан бири бу такфирий терроризмдан бир восита унвонида фойдаланишлари ёки ушбу заминада саъудиялик ва Араб иттифоқчи мамлакатлар томонидан бир восита сифатида фойдаланишларига қарши сукут сақлашлари ва такфирий терроризм билан кўрашишда Россиянинг  жиддийлиги саналади.   

                                                                            *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади Сурияда террористик гуруҳларга қарши кучларнинг ҳақиқий коалициясига Хитойнинг қўшилиши билан муқовимат фронти террористларга қарши янада ишонч билан кўраш олиб бормоқда. Хитойнинг Сурия масалаларига қўшилиши террористик гуруҳларга қарши ҳақиқий коалиция марказида қарор олган мамлакатлар билан Пекин  ўртасида ўхшаш сиёсий муносибатларга эга бўлишининг нишонаси ҳисобланади ҳамда минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган сиёсий мувозанатни муқовимат манфаатига ҳал этади. Суриянинг можаросида жиддий ва таъсирчан  бир нечита омилларнинг ҳосили вазъиятни муқовимат кучларининг манфаатига ҳал этиб, террористлар ва уларнинг ҳомийларига қарши вазъиятни кучайтиради.  

Муқовимат кучларининг ҳар бир ғалабаси Вашингтон ва унга иттифоқчи мамлакатларнинг ёлғончилик билан шуғулланишиларини ошкор этади ва шуни кўрсатадиким, улар ҳеч қачон ИШИД террорчи гуруҳи ва бошқа террористлар баробарида садоқат билан кўраш олиб боришмайди, балки террористлар билан бир фронтда қарор олишган ва ҳалигача террористларнинг мағлубиятга юзмаюз бўлганларига чидаш ёки қабул қилишга ҳозир эмаслар. Бундай шароитда Хитойнинг террористларга қарши ҳақиқий коалиция сафига қўшилиши Суриянинг масаласи ўз якунига етиши яқинлашиб қолганидан далолат беради.