Иймон зиёси
“Иймон зиёси” дастурининг мажмуаси исломни қабул қилган янги шахсларга тегишли мавзўларни ёритади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Генри Шулен шундай фикр билдиради: “Мен уч- тўрт ой давомида Қуръон ва Инжилни мутолиа қилиб уларни қиёсладим. Ислом дини кўрсатмасига кўра, тавҳид яъни Худо яккаву ягонадир. Ҳазрат Исои Масеҳ алайҳиссалом эса, Худонинг расулидир ва халқ гуноҳларини кечиришлари учун ўлдирилгани йўқ. Менинг эътиқодим ҳам айтилган бу сўзлар билан тўғри келадиганини сездим ва ичимда буларга эътиқод қиламан. “
“Иймон зиёси” дастурининг мажмуаси исломни қабул қилган янги шахсларга тегишли мавзўларни ёритади. Инсониятнинг бугунги жамияти вақтинчалик лаззатланиш, моддий ҳою ҳавасларга берилиб кетишдан саргардон бўлиб осойишталикка эришиш, аниқ ва ишончли нажот йўлини топиш пайидадир.
Айрим кишилар ва фурсат пойлаб юрадиган жараёнлар башариятнинг мазкур эҳтиёжларидан огоҳ бўлишлари боис ҳақиқатга чанқоқ бўлган кишиларни жалб этиш учун ёлғон ва қалбаки оқим ва мактабларни ўз манфаатлари учун ижод этишмоқда. Аммо ушбу умидсизликка юзмаюз этадиган фазода ёрқин бир нур осойишталик ва саодатга интиладиган шахсларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этади.
Бу нур эса, ислом динининг ҳидоят нуридир. Ҳар куни ушбу буюк самовий динни қабул қилганлар сони ошмоқда ва турли мамлакатлар ва бир-биридан фарқ қиладиган шарт-шароит, маданият ва турли ақидаларга эга бўлган шахслар ислом динини нажот бергувчи ягона мактаб унвонида қабул қилишади.
Имон нури эшиттиришнинг мажмуасида ислом мубин динини қабул қилган ва имон келтирган кишиларнинг далил ва сабабларини ўзларининг тилларидан сизларга таништиришга ҳаракат қиламиз.
Гени Шулен фаъол изланувчан ва ҳақиқатга эришиш учун интиладиган Американинг фуқаросидир. Бу хусусиятларни унинг таржимаи ҳолидан яққол мушоҳад этиш мумкин.
Мусулмонликни қабул қилган Генри бошқаларни ҳидоят қилишни мақсад қилган ва ушбу заминада фаъолият олиб бормоқда. Мусулмон бўлган масеҳийларнинг аксарияти учун бошланиши нуқтаси бу масеҳият динида мавжуд бўлган бир-бирига қарама-қаршилик шак-шубҳасидир.
Жуниёрнинг зеҳни ҳам уша успиринлик давридан бошлаб бу масала билан банд бўлиб қолган эди. Ў шундай деб айтади: “Ҳазрат Исо Масеҳ алайҳиссалом хоч устида менинг худойим, нима учун мени ёлғиз қолдирдинг, дегани умуман ақлга етишмайди.
Мен Ҳазрат Исо (а) –нинг отасиз дунёга келишига эътиқод қилардим. Аммо, агар насронийлар нуқтаи назаридан Худонинг яратган энг яхши махлуқи бўлса, нима учун Худо менинг гуноҳларимни кечириш учун уни ўлдириши керак. Нима учун мен ўзим, мен афсусланаман деб, Худога айтолмайман. Уларнинг ҳаммаси ақлдан эмас. Мен айтардим: “Қандай қилиб Исо алайҳиссалом Худо ва Худонинг ўғли бўлиши мумкин. Бу нарса ақлга сиғмайди. Исо алайҳиссаломнинг Худо бўлиши, яъни Худонинг туққуз ой давомида онасининг қорнида бўлиши маъносидадаир ва тўғилганидан кейин шу даражада зайиф ва нотавон эдиким онанинг сутига эҳтиёж сезарди. Ўттиз йил яшаганидан сўнг дузахга кирди. Насронийларнинг ақидасига кўра Исо алайҳиссалом хочга михлаб ўлдирилди ва барча инсонлар ўрнига жазо олиш учун уч кун жаҳаннамга борди. Кейин қайтиб келиб иккинчи маротаба тирилди. “
Шунингдек Генри руҳонийдан сўради: “Агар Ҳазрат Исо алайҳиссалом уша мужассамланган Худо, мантиқий нуқтаи назаридан, у яъни Худо уч кун ўлган бўлса, демак бу муддат давомида ким дунёга раҳбарлик қиларди?
Аммо унинг жавоби Генрини қониқтирмади.
Масеҳият дини берадиган таълимотлар ақл билан қарама қарши эканлиги ҳақида Генри Шулни жавобсиз қолган саволлари 17 ёшлигидан бошлаб калисога бормаслиги сабабига айланди. Аммо парвардигорга бўлган ўз имонини сақлайди. Уч йилдан сўнг муносиб яшаш жойи, касб ва молиявий вазъиятга эга бўлмаган ёш Генри ҳаётида ажойиб бир ҳодиса юз бердиким унинг ҳаётини биткул ўзгартириб юборди. У бу ажойиб воқеани шундай шарҳ-изоҳ беради: “Йигирма ёшлигимда икки марта хонумонсўз бўлдим. Иккинчи маротаба хонумонсўз қолганимда нон сотиб олиш учун бозорга бораётганимда ўзимча айтдим: “Худойим, агар мени бундай вазъиятдан нажот берсанг, қандай хоҳласанг шундай сенга тоат-ибодат қиламан. Бинобарин дуо қилдим. Билмайман, унинг исмини дуо деб, айтиш мумкинми?
Лекин Худодан сўрадим. Эртанги кунда ўзимизнинг қадимий маҳалламиздан бошқа маҳалга бордим. У ерда диплом олинг, ёзган университет бор эди. Менинг дипломим йўқ эди.
Ун икинчи синфда мактабни тарк этган эдим. Бинобарин ўзимча менга диплом керак ва ишбилармонлик яхшидир деб, айтдим ва университетга кирдим. Бир кундан сўнг супермаркетларидан бирида иш топтдим. Дўстларимдан бири ҳам иш қидириб юрарди. Унинг ота-онаси мендан у учун иш топишни илтимос қилишди. Яшаш учун менга бир жой лозим, деб уларга айтдим. Сен уғлимизга иш топиб бер биз уйимиздан бирини сенга ижорага берамиз. Шундай қилиб 72 соат ичида иш, олий уқув юрти ва яшаш жой масаласи ҳал бўлди. Бинобарин ўзимча айтдим, Худойим энди сенга қайдай тоат-ибодат қилишимни истайсан?
Генри Шулен исломга эргашган ва бошқа инсонларни маънавият ва меҳрдан тўла ушбу буюк динга жалб этиш воситасига айланган юз минглаб мусулмонлардан биридир. Ислом динининг тўлиқ ва комил дин бўлиши сабаб ҳатто Ғарбнинг фасодга учраган дунёсида ҳам кўпчилик одамлар ислом динини қабул қилишмоқда.