Мавлавий жаҳон кезади
Маънавий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларнинг маънавий мероси халқнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир. Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ шоир ва ориф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Жалолиддин Муҳаммад Балхийнинг шахсиятини англамоқчи бӯлсак, аввало шуни билишимиз лозимки, нега Мавлоно Мавлоно бӯлди? Мавлавий нима хусусиятларга эга эдики бу маърифат дарёсини талотумга солиб, ӯз вужудидан бебаҳо гавҳарларни чиқариб оламга таратди. Агарчи Мавлоно замонидан 8 аср ӯтган бӯлса ҳам бугунги замонда яшайдиган инсон ҳам “Маснавий” дарёсининг гавҳарларидан баҳраманд бӯлиб, Мавлоно андишаларидан фойдалана олади.
Маънавий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларнинг маънавий мероси халқнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир. Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ шоир ва ориф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифга таянган тасаввуф ислом илм-фани ва маданиятидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Румий учун ҳам маънавий етуклик пиллапояси бўлиб хизмат қилган. Мавлоно Румий шахсияти ва ижоди борасидаги тадқиқотларда Мавлоно фикр ва ақида жиҳатдан Қуръонга таянганлиги уқтирилади.
Ҳақиқатан ҳам Мавлоно Румийнинг барча асарлари ислом динининг моҳияти асосида ёзилган бўлиб, олам ва одам моҳиятининг маънавий сир-асрорларидан воқиф қилади.
Мутафаккир инсоннинг бу дунёдаги аҳволи, руҳияти хусусида таъкидлаб шундай фикрларни билдиради: «Инсонда шу қадар улкан ишқ, ҳирс, орзу ва дард бордирки, юз мингларча олам ўзиники бўлса ҳам, кўнгли тинчимайди. У ишда, санъатда, илму нужумда, ҳакимликда машғул. Бироқ буларнинг ҳеч биридан ҳузур тополмайди.
Чунки истаган нарсасини қўлга киритолмаган. Ёр дилором, яъни кўнгилни тинчлантирувчи демакдир. Шундай экан, кўнгил бошқа нима билан қандай хотиржам бўлсин? Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди.
Зинапоялар ўтириб дам олишга мослашмаган, аксинча усти босиб ўтилади, холос. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва аҳволининг моҳиятини англаб етган зот қандай бахтли»
Бундан кўринадики, Мавлононинг мақсади инсонни ғофилликдан уйғотиб, ўз моҳиятини теран англашга ундаш, унинг фақат моддият асири бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқий илм ва ҳикматнинг боши бўлган Аллоҳни танишга, Унинг жамолига мушарраф бўлишга чақиришдир. Бунинг учун инсон вужудидаги ҳайвонийлик сифати мағлуб бўлиб, инсонийлик сифати зуҳур этилиши керак бўлади.///// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Мавлоно бу дунёдаги инсонларнинг эътиқодий мақсадлари ва интилишлари ҳақида фикрини давом эттириб, мақсад сари элтувчи йўллар кўп, аммо уларнинг борар жойи бир эканлигини таъкидлаб зиддиятларни инкор этадилар. Диний ихтилофлар йўлларнинг хилма-хиллигидадир, яъни шаклдадир. Йўлларнинг туташган жойи Каъбага келинганда барчанинг мақсади аён бўлиб, моҳият равшанлашади, моҳиятни англаганлар орасида эса низолар барҳам топади.
Шундай қилиб, Жалолиддин Румийнинг маънавий мероси ислом маданиятида юксак ўрин тутади. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти марказида инсонни тўғри йўлга бошлаш ва тарбиялашнинг долзарб аҳамиятини кўришимиз мумкин. Мутафаккир жамиятнинг тараққиётини диний-ахлоқий комилликда кўрган. Шунинг учун инсонларни комиллик сари элтувчи ўзига хос қарашларни илгари сурган. Бу қарашлар замирида ҳам маънавий тарбия муҳим ўрин тутиб, бу тарбия ислом маънавияти асосида қурилганини кўришимиз мумкин.
Жалолиддин Румий шеърияти юксак эстетик мазмунга эга бўлиб, ундаги маънавий ғоялар ирқи, миллати ва динидан қатъи назар, инсоннинг ўзини англашига хизмат қилади, инсон қалбига борувчи барча йўлларни бирлаштиради ва азалий моҳиятларни кашф қилиб, инсониятни бағрикенглик ва маънавий комиллик сари етаклайди.
Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.