Эрон афсоналари ва қиссалари
Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, бугунги эшшитиримизда сеҳр жоду афсоналар ҳақидаги сўҳбатимизни давом эттирамиз ва сўнгра “Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи” номли эртакимизнининг давомини сиз билан биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азиз дўстлар ўтган дастуримизда сеҳр жодунинг ишлатилиши ва парилар ҳақидаги афсоналарнинг хусусиятларидан бири унвонида унинг фавқулодда омиллари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Шунингдек эслатиб ўтган эдикки бу қисса-афсоналарда доим ёрдам берувчи бир унсур мушоҳада этилади ва қандайдир афсоналарнинг қаҳрамонларини ҳимоя этади ва уларнинг мушкулотларини ҳал этади.
Эрон қисса-афсоналарда баъзида ёрдам берувчи унсур ва сеҳр-жодунинг омили биттадир. Масалан, қаҳрамоннинг ёрдамчиси ва ўзи сеҳр-жодули ҳайвон бўлмиш отнинг тойчоқи қаҳрамонни миндириб осмонга учади . Владимир Проп парилар қиссаларнинг “Зоҳиршунослик” китобида бу қиссаларнинг тузилишини таҳлил этади.
Унинг фикрига кўра бу афсоналарнинг тузилиши бирон-бир мушкулот вужудга келишидан сўнг асарнинг қаҳрамони ўйни тарк этади ва йўлда кумак берувчи билан мулоқот этади ва ундан ёрдам сурайди. Бундай қоидалар Эрон афсоналарида ҳам учрайди. Аммо айни ҳолда Эроннинг айрим афсоналарида қаҳрамон фожиа ёки мушкулот юзага келганидан олдин ўзининг кумак берувчиси билан учрайди ва ундан сеҳр-жоду қилувчи воситани олади. Бу мулоқотдан бир неча вақт ўтишидан сўнг мушкулот юзага келади. Масалан ўз отасининг васияти билан кичик ўғли уч кун унинг қабрига қаровуллик қилади ва учта паризод отни қўлга киритади. Бу отлар ўзларининг сеҳр-жоду қудратлари билан шаҳзодахонумни муаммоларини ҳал этишда бу ўғилга ёрдам беришади. Гоҳида қаҳрамонга тегишли бўлган сеҳр-жодули омил унинг ўйида бўлади. Уни хатарлардан огоҳлантиради ва унинг гирифторликларини бартараф этишда ёрдам беради.
“Хандаи моҳи” номли парилар достонларидан бирида подшоҳ ўзининг қирғиси билан шикорга боради. Қирғи аждаҳо қони билан заҳарланган сувни ичишдан уни қутқаради. Қаҳрамон ихтиёрида қўйиладиган сеҳр-жодули воситалар ва омиллар кенг жиҳатларини ўзига қамраб олади. Бу воситаларга эришиш шакллари ҳам турлича бўлади.
Азизлар, келаси дастуримизда сеҳр-жодули воситалар ва усулларга эришиш йўлларни таҳлил этамиз. Ҳозир эса, “Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи” эртакимизнинг давомини биргаликда эшшитамиз.
Эслатиб ўтамизки подшоҳнинг уч нафар ўғиллари ўз отасининг ожиз бўлган кўзларини даволаш учун парилар шоҳи урғочи отнинг сутини топишга сафарга чиқишди. Улар икки йўлакка етиб келишди ва улардан икки биродарлар ўзоқ ва оддий йўлни танлашди. Подшоҳнинг учинчи ўғли эса қийин ва хавфли йўлни танлади ва бир кампирнинг ёрдами билан уша парилар шоҳи ўрғочи отининг сутини қўлга киритиб қайтди. Сўнгра отга миниб кампир унга ургатганидек қайтди ва уша акаларидан ажралган икки йўлакка етиб келди. У тушундиким акалари ҳали қайтмадилар. У ёлғиз орқага қайтишини хоҳламасди. Акалари борган йўл билан пиёда йўлга тушди. Озгина йўл кезганидан кейин зайиф ва кийимлари йиртилган кишини кўриб қолди. Туғрироқ қараса, ўз акаси эканлигини англади. Унинг олдига бориб қандай бу аҳволга тушиб қолгани ҳақида суради.
У айтди: “Мен ва акам бир-биримиздан жудо бўлдик. Ўғри менинг бор нарсамни ўғирлади. Мен катта қарздор бўлдим. Ҳозир ўтин ураман ва уни сотиб кун кечирияпман.
Икки ака ука қишлоқ ва шаҳрларни кезиб охири бошқа акаларини топишди. Бу акалари ҳам тегирмончининг шогирди бўлган эди. Унинг сочлари бошқа акасидек белгигача тушиб кетган эди.
Урғочи отни олиб келган укалари ўз акаларининг сочларини тартибга келтириб тирноқларини олди ва уларнинг қиёфаларини одамзотга ўхшатди. Кейин акаларидан яширин уларнинг соч ва тирноқларини бир румолчага боғлаб хуржинига солди. Сўнгра ҳар учалари ўз шаҳрига йўл олишди. Йўлда катта акаси иккинчи акасига қараб айтди: “Энди биз қайси юзимиз билан шаҳарга қайтамиз? Биз бу кичик укамизни одам қаторида ҳам қўймасдик . Аммо у ҳам урғочи отни олиб келди, ҳам бизни барча бадбахтликлардан қутқарди. Агар одамлар эшитсалар обру-эътиборимиз қолмайди. Бунга қўшимча отамизнинг олдида азиз ва обру-эътиборли бўлади.
Албатта отамиз тож-тахтини унга беради. “
Иккинчи акаси шундай айтди:”Яхшиси уни улдирайлик. Унда барча мол-мулки бизники бўлади. “
Катта акаси деди: “Йўқ, уни улдирмаймиз. Қони бизнинг бўйнимизга тушади. Агар ундан урғочи отни олсак ўз йўи билан боради.”