март 04, 2018 15:03 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 4-чи кунидир.

 Бундан 1403  йил олдин ҳижрий-қамарий 36 йил жумодиюс-сони ойининг 15- чисида:

Таърихчиларнинг ёзишларига кўра, Имом Али алайҳи салом ва қўзғалончилар ҳамда фитначилар гурўҳлар ўртасида “Жамал” уруши  вужудга келди. Бу урушда ислом қушўнлари Али алайҳиссалом адолатига нисбатан сабр-тоқат қилмасдан ул ҳазрат билан байатларини вайрон қилган ва ул ҳазратга қарши қўзғалонларни амалга оширган ушбу гурўҳни мағлуб этди.  Бу гурўҳнинг раҳбарлиги Талҳа ва Зубайр зиммаларига юклатилган эди.  Улар ноҳақ ўз мақсадларига етиш учун бирданидан ва фурсатни пойлаб ўтирган шахсларни гижгижлантириб, Али алайҳи саломга қарши кўраш олиб бориш учун тайёргарлик кўрган эдилар. Талҳа ва Зубайр, аввалида Имом Али алайҳиссалом билан байъат қилдилар. Аммо кейинчалик Али алайҳиссалом уларнинг ноҳақ истак-хоҳишларига ишонмаслигини тушунгаларидан сўнг, Усмоннинг қонини талаб қилиш баҳонаси билан ул ҳазратга қарши қўзғалон қилишди. Талҳа ва Зубайр аввалида Маккага боришди ва баъзи машҳур одамларни ўзларига қўшиб олишди. Сўнгра Маккадан қуролланган қушунлари билан Басрага ҳаракат қилишди. Имом Али алайҳи салом ҳам ушбу гурўҳнинг фитналарини олдини олиш учун уларни таъқиб этишни бошлади. Ва охири Ироқнинг жанубида жойлашган Басра шаҳрининг яқинида ҳар иккала қушун бирбири юзмаюз бўлди. Имом Али алайҳиссалом уруш бошламаслик ва тинчлик билан охирга етиши мақсадида бир неча кун музокара қилиш учун ҳаракат қилди.  Шу ҳол билан қудрат ва бойликка эришишни мақсад қилган ва урушда ғалаба қиламиз деб уйлаган  қўзғалончилар урушни бошлашди. Аммо уларнинг фикрларига хилоф тарзда Имом Али алайҳи саломнинг қушунлари уларни мағлубиятга юзмаюз этишди.       

 

Ҳижрий-қамарий 771 йил жумодиус-соний ойининг 15-куни, яъни бундан 668 йил муқаддам Фахрул-Муҳаққиқин лақаби билан машҳур бўлган ислом оламининг донишманди ва фақеҳшуноси Муҳаммад бин Ҳасан Ҳелий оламдан ӯтди. Бу истеъдодли олим ҳижрий-қамарий 682 йилда таваллуд топди ва ўзининг маънавий камолоти ва илмий даражаларини ўз бузургвор отаси Аллома Ҳелий ва уша замона донишмандларидан касб этди. Фахрул-Муҳаққиқин ӯзидан арзирли маънавий мерос қолдирди. "Манбаул-Асрор", "Ҳошияи иршод" ва "Таҳсилу-ул-Нажот" асарлари унинг қаламига мансуб.

 

Бундан 161 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1235 -чи йил исфанд ойининг 13-чисида:

Ҳозирги Афғонистоннинг шимол-ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳри Эрондан ажралди.  Айрим қисқа муддат даврлардан бошқа узоқ ўтмишдан бошлаб бу шаҳар ва унинг атрофлари Эроннинг бир қисми бўлиб келган эди. Ҳинд ярим қитъасида Англиянинг нуфуз ва ҳузур топишининг кенгайиши билан ушбу давлат Ҳиротни Эрондан ажратиб олиш учун ҳаракат қилди. Ва Қандаҳор ва Кобулнинг ҳокими бу заминада ҳаракат қилиб ушбу шаҳарни ўз тасарруфига киритди. Аммо Носириддиншоҳ Қожор даврида Эрон кучлари Ҳиротни қуршовга олиб, уни ҳижрий-шамсий 1235 йилда Эронга қайта қўшиб олишди. Бу замонда Англиянинг мустамлакачилик давлати ўз сиёсатларини мағлубиятга юзмаюз бўлаётганини сезиб, ўз ҳарбий кучларини Эроннинг жанубига юборди ва халқнинг муқовимат қилишларига қарамасдан бир нечита шаҳарларни ишғол этди. Бу ўртада Франция икки мамлакат ўртасида воситачилик қилди ва Эрон давлати ҳам Англия кучларига қарши кўраш олиб бориш учун ўз заифлигини ҳисс этгани боис Париж шартномасига асосан Ҳиротдан орқага чекинишга мажбур бўлди. Ва бу шаҳар ва  унинг атрофидаги минтақалар расмий равишда Эрондан ажралди.