август 24, 2016 11:32 Asia/Tashkent

Қазвин вилояти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ёдингизда бўлса, охирги суҳбатимиз Луристон вилоятининг ҳунармандчилик санъати ҳақида эди. Мутахассисларнинг айтишларича, Луристонда топилган сопол идишларнинг тарихи  милоддан    етти –саккиз минг йил олдин  бўлган даврларга бориб тақалади. Ушбу идишларнинг аксарияти аёллар томонидан ясалган ва турли ишлар учун фойдаланилган. Топилган қадимий сопол идишларда турли нақшлар солинган  ва ушбу нақшлар идишларни ясаган усталарнинг атроф- муҳитга, яъни уларни ўраган дунёга бўлган  ички туйғулари ва ақидаларини ифода этган.

Мазкур нақшларда  кўпроқ ўсимликлар, геометрик шакллар ва ҳайвонлар суратлари солинган. Идишлардаги нақш ва суратлар усталар томонидан жуда нафислик билан ишланган.

Хуррамободдаги қадимий жойлар ва бошқа тепаларда топилган идиш синиқларида турли геометрик шаклларни кўриш мумкин.

Луристон вилоятида  кенг йўлга қўйилган ва ривожланган иқтисодий соҳалардан бири қолин тўқиш соҳаси ҳисобланади. Қолин ишлаб чиқариш марказлари асосан Хуррамобод, Алигударз, Дуруд ва ушбу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларда ташкил этилган.

Мазкур минтақанинг халқ ҳунармандчилик санъатида гилам тўқиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Луристонда кўплаб  қабила эллари яшашлари боис уларнинг аёллари орасида гилам тўқиш кенг даражада ривожланган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳурматли сайёҳат ишқивозлари, Эрон тўрт фаслнинг юртидир ва унинг турли минтақаларига сафар қилиб, сиз бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни ушбу мамлакатда кузатишингиз мумкин. Агар ушбу юрт шимолининг марказида аҳоли Ўрта Ер денгизининг рутубатли ва ям-яшил фазосида ёки гўзал тоғли минтақалардаги шароитда  яшашса, мамлакат аҳолисининг бошқа  қисми биёбон гўшалари ва қуриган даштларда яшашади. Ушбу юртнинг ҳар бир вилояти ўзига хос тарихий обидалар, табиий жозибалар ва бошқа диққатга сазовор жойларга  эгадир. Бугун биз сиз билан Эроннинг янги бошқа муҳим минтақаларидан бири  Қазвин вилоятига сафар қилишни бошлаймиз. Мазкур вилоят  Эроннинг тарихий вилоятларидан бири ҳисобланади. Айтиш лозимки, ушбу вилоят, яъни  Қазвин  ўтган замонларда    Занжон вилоятининг бир қисми  ҳисобланган. Бироқ шамсий 1375 йилда   Қазвин тумани Занжон вилоятидан ажратилади ва Теҳрон  вилоятига қўшилтирилади.  Шамсий 1376, милодий ҳисоб билан 1997 йилда эса  мамлакатнинг охирги маъмурий  бўлинишлари асосида ва хос минтақавий хусусиятлари сабабли Қазвин мустақил бир вилоятга айлантирилади.

Қазвин вилояти  қарийб 15800 квадрат километр масоҳат  билан  Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган ҳамда Мозандарон, Гилон, Ҳамадон, Занжон, Марказий ва Албурз вилоятлари билан қўшнидир.

Қазвин вилояти учта фарқ этувчи минтақа: тоғли, тоғ этаклари ва даштдан иборатдир. Мазкур вилоят Албурз ясси тоғларининг яшил этакларида жойлашгани боис  кўплаб баланд чўққиларга эгадир. Улар орасида энг баландлари Хашчол чўққиси (баландлиги 4180м.), Сиёлон чўққиси (баландлиги 4350м.) ва  Албурз тоғининг нигини бўлмиш Шоҳ Албурз чўққиси (баландлиги 4300м.) ҳисобланишади.

Вилоятнинг ғарбидан шарқига чўзилган қатор тоғлар  Қазвин вилояти сатҳининг ярмини эгаллашган. Ушбу баландликлар иккита алоҳида бўлган  қатор тоғни ўз ичига олган. Мазкур қатор тоғлар орасида турли даралар ва кенг  даштлар мавжудки, Қазвин вилояти аҳолисининг асосий яшаш жойлари ҳисобланишади. Тоғли муҳит  ушбу минтақанинг ярмидан кўпроқ майдонини ташкил этади. Мазкур тоғлар дарё  ва сувларнинг асосий манбалари бўлиб, даштларнинг суғоришда муҳим ўрин тутишади. Эрон даштлари ичида  Қазвин дашт ва саҳролари  қадимдан  қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун қулай бўлган ва ушбу даштлар кенгликлари ва тепалари  ҳайвонларнинг хилма-хиллиги   жиҳатидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Эронлик археологларнинг таъкидлашича, деҳқончилик тамаддуни Қазвин даштларидан бошланган ва кейинчалик ушбу юртнинг бошқа минтақаларига ёйилган.

Қазвин вилоятининг ўсимликлар билан қопланган жойларини  одатда яйловлар ҳамда Гилон ва Мозандаронга яқин Мушарраф баландликлари ҳам ўрмон жойларида  кузатиш мумкин. Дарахт, гиёҳ ва ўсимликларнинг турли хилларини мазкур минтақа ўрмонларида кўпроқ учратиш мумкин. Дуб, ёввоий олма, ёввоий писта, зиришк, ёнғоқ шулар жумласидандир. Қазвин вилояти яйловларининг масоҳати мазкур минтақанинг қарийб 55 фоизини  ташкил этади.

Қазвин минтақасида турли ёввоий ҳайвонлар ва қушлар ҳам яшашади.      

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ