Биз ва тингловчи
Янги эшитттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Унда “Оила -жамиятнинг пойдевори” рукни остидаги янги эшиттириш борасида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ҳаёт узоқ сайр ва саёҳатлардан ҳамда турли манзиллар ва босқичлардан иборатдир. Ушбу сафарларда олий мақсадлар ҳам назарда тутилган. Инсоннинг яшашдан мақсади ўзи ва атрофидагиларни маънавий ва нафсоний камолотга етказиши учун ҳаракат қилишидир. Зеро инсон ўзининг асосидан бошлаб ушбу мақсадга эришиш учун дунёга келган. Биз ихтиёрсиз бу дунёга келамиз ва вақт ўтиши билан ақлга эга бўлиб, ихтиёр ва сайлаш имконини топамиз. Ушбу сайлаш босқичи инсон ҳаёти учун ўта муҳимдир ва ушбу паллада одам тўғри сайлай олиши ва тўғри йўлдан бориши зарур.
Юқорида таъкидлаб ўтилган мавзуларни ўз ичига олган “Оила-жамиятнинг пойдевори” унвонли янги эшиттиришлар душанбе кунлари “Хуросон садоси” радиосининг оқшомги дастурлари орқали эфирга узатилади. Ушбу эшиттиришлар режиссёри хонум Искандарий бўлиб, матнларни таржимони ва “Оила-жамиятнинг пойдевори” рукни остидаги эшиттиришларнинг бошловчиси ҳамкормиз хонум Адиба Қодирийдир.
Мазкур янги эшиттиришлар борасида кўпроқ маълумот бериш учун биз хонум Қодирийни суҳбатга чорладик.
Хоним Қодирийга қизиқарли суҳбатлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.
Бугунги кунда глобаллашув бир даврда қарор топган дунёда яшамоқдамиз ва илғор коммуникация асри одамларни бир оила аъзоларига айлантирган. Маълумотлар тўлиб-тошган ҳозирги асрда яшасак-да, айрим олдинги қадриятлар, одатлар, ячейкалар ва мафҳумларга ҳануз ҳам муҳтожмиз. Оила ушбу муҳим бўлган ташкилотлардан ҳисобланади. “Оила-жамият пойдевори” унвонли туркум эшиттиришларда оила ва унинг мустаҳкам бўлиши учун хиъзмат қилувчи омиллар мавзуси кенг ёритилади. Агар ушбу янги эшиттиришлар сизга маъқул тушса, ўзимизни бахтиёр сезардик. Албатта, бу борада шахсий фикр ва қарашларингизни бизга ёзиб юборинг.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Умуман олганда, оила бугунги ҳолатига киришидан олдин кўплаб марҳала ва босқичлардан ўтган. Аввалги марҳалада оила кичик ва кам амал қилувчи бўлган. Теҳрон университети ўқитувчиси социолог Озод Армакий ушбу босқични “ оила ҳаётининг нолдаги нуқтаси” дея атаган. Зеро ушбу босқичда оила кичик ва кам амал қилувчи бўлган. Зеро ота ва она камроқ масъулият билан ва чекланган ҳолда амал қилишган. Бироқ вақт ўтиши ва ижтимоий ҳаётнинг кенгайиши билан жамиятнинг ушбу ячейкаси ҳам кенгаяди оила ҳам кенгроқ вазифаларга эга бўлиб, кўпроқ фаолиятларни амалга оширади.
Тадқиқотчиларга кўра, оила ижтимоий ҳаётнинг биринчи бирлашмаси ҳисобланади ҳамда диний, сиёсий, иқтисодий каби бошқа бирлашмалар унинг давоми бўлган ташкилотлардир. Ижтимоий ҳаётнинг кенгайиши билан оила ота-она, фарзандлар ва қариндошлар билан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаолиятларда фаол қатнашади. Ушбу фаолиятларда шахслар оилани марказда қўйган ҳолда барча хоҳиш ва эҳтиёжлари асосида амал қилишади. Шу сабабдан оиланинг фаолиятлари ҳам кенгроқ бўлишига қаратилади.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида жиззахлик мухлисларимиздан бири Хуршиджоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Хуршиджоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.