март 08, 2018 18:34 Asia/Tashkent

Эр ва хотин алоқаларида руҳий ва психологик жиҳатлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.  

Азизлар,  бугунги дастуримизда сизнинг эьтиборингизни эр -хотин алоқаларида руҳий ва психологик жиҳатларга қаратмоқчимиз.  Биз билан бирга бўлинг!

 Турмуш қуриш ӯзининг барча мураккабликларига эга бӯлишига қарамасдан янги кичик бир ниҳолга ӯхшайдиким,  агар уни яхши парвариш қилмасангиз,  унга муносиб бир таянч яратмасангиз ва унинг ривож -равнақ топишининг йӯлини назорат қилмасангиз ундан хоҳлаган натижани қӯлга киритолмайсиз. Эр -хотин бир -бирининг висолига етканларидан кейинги давр ҳақида сӯҳбатлашамизким барча масалалар аниқ ва шаффоф бӯлган ва эру хотин ӯзларининг ҳаёт йӯлларини топишлари лозим.

Ҳама нарсадан олдин мавжуд бӯлган фарқларга аҳамият қаратинг. Сиз ва рафиқангиз ӯртасидаги фарқнинг бир қисми сизнинг жинсингизга тегишлидир.

Бугунги кундаги руҳшунослик илми шуни тасдиқлайдиким эр ва хотин ягона шахсият эмаслар ва руҳий нуқтаи назаридан ӯзаро бир -бирлари билан фарқ қиладилар. Улар яратилиш қонунида асосий фарқларга эгаларким уларнинг таълим -тарбия олишлари, ҳамда тажриба касб этишларига қарамай  бир -бирларидан ажратади. Ана шу фарқлар асосида бир -бирларини жалб этишади.

Ҳама нарсадан олдин мухолиф жинс ҳақида маълумот касб этинг ва қайси вақтда  жинсий фарқлардан келиб чиқадиган ихтилофларни урганинг. Ҳамда сизнинг тафаккурингизнинг қаерига тегишли бӯлишини аниқланг.

Фикрий фарқларни ҳал этиши мумкин. Аммо жинсиятдан илдиз оладиган фарқларни фақат узаро дарк этиш билан ҳал этиб бӯлади. Муштарак ҳаётнинг бошланишидан ӯз вазифаларингизни аниқласангиз мақсадга мувофиқ бӯлади.

Масалан иқтисодий масалаларда эр -хотиннинг даромадлари қандай сарфланиши,  ёки захира этилиши,  ӯй ишларини бажариш масъулияти қандай тақсимланиши,  шунингдек эр ва хотиннинг ҳар бири узаро кумак беришлари аниқланиши лозим. Агар бу вазифалар ақл ва меҳр -муҳаббат асосида тайинланса кейинчалик улардан бири ҳаддан ташқари масъулиятни ӯз зиммасига олгани,  бошқаси эса ҳаддан ташқари масъулиятсизни зиммасига олганини ҳис этмайсиз.

Масъулият ва вазифаларни тақсимлаш  сизнинг ҳаётингизнинг давомли бӯлиши учун кумак беради.

Ислом дини Пайғамбари (с) -нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг ҳаёти муваффақиятли мусулмон бир аёл намунаси унвонида ибрат -намуна пайида бӯлган шахслар учун ишни тақсимлаш,  бир -бирини тушуниш ва сайъ -ҳаракатинг намунасидир.

Имом Боқир алайҳисаломдан шундай ривоят этиладиким,  ул ҳазрат марҳамат этадилар:  "Фотима (с)  Али алайҳисалом билан шундай келишувга келган эдиларким ӯй ишлари,  яъни хамир қилиш,  нон пишириш ва ӯйни сипиришни Фотима (с)  бажариб Али алайҳисалом эса ӯйдан ташқаридаги  ишлар,  жумладан утин ва озиқ -овқат маҳсулотларини таъминлашни ӯз зиммаларига олган эдилар.

Дунёда,  жумладан Эронда оила шаклланишининг жараёнида жамиятнинг ижтимоий шароитидаги ҳар қандай ӯзгариш оиланинг пойдивори ва шаклланишининг ӯзгаришига ёрдам беради.

Замон ӯтиши билан инсонларнинг мақсадлари ва эҳтиёжлари ӯзгарса,  оила ҳам ӯзгаришга дуч келади.

Ун туққузинчи асрдан сӯнг янги ижтимоий тизимнинг шаклланиши корхоналарнинг иқтисоди ва иш бозорининг асосида оилаларнинг ӯзгаришига сабаб бӯлди.

Ижтимоий тизимнинг ривожланиши ва таълим -тарбия,  ишхоналар,  ҳамда оммавий ахборот воситалари каби замонавий ташкилотларнинг таъсис этилиши билан  оиладаги айрим асосий фаъолиятлар бу ташкилот ва муассисаларнинг зиммасига юклатилди. Шунинг учун оилада мавжуд бӯлган вазифаларнинг мизони камайиши ва замонавий ӯзига хос оилаларнинг шаклланишига сабаб бӯлди.

Негиз оила икки аждод,  яъни ота она ва фарзандлардан ташкил топади.

Саноат инқилобидан кейин Ғарбда ривожланган бундай шаклдаги оилалар,  эр -хотин ва фарзанддан ташкил топишади. Бу оиланинг аъзолари, қавм -қариндошларининг ҳеч қайси бири билан бирга яшамайдилар. Негиз оилада  ота онанинг ҳар иковлари рӯзғорнинг иқтисодини бошқаришади ва таъминлашади . Иқтисодий масалаларда -қариндошларидан мустақил бӯлишади.

Негиз оилада одатга кӯра ӯй -рӯзғорнинг асосий қарорлари фикр алмашиш ва музокара этиш орқали қабул қилинади.

Порсонс каби айрим муттахасислар бундай оилаларни жуда ақлоний деб билишади. Чунки бундай оилаларда мантиқ ва ақл ҳукмрон бӯлади. Шунингдек асосий қарорларни қабул қилишда кучли мантиққа эга бӯлган оила аъзоларининг ҳар бири  қарор қабул қилиш ҳақ -ҳуқуқига эга бӯлишади.                                    

Негиз оила ривожланмайди. Чунки  фарзандлар қонуний ёшга кирганлари биланоқ  фаъол аъзо унвонида янги ҳаётни ташкил этиш ва ишга эга бӯлиш пайига тушишади,  ҳамда янги ва мустақил оила ташкил  этишади.

Негиз оилаларни бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида учратиш мумкин. Раҳимий ва унинг рафиқаси Эрон негиз оиласининг   бир намунасидир. Уч қиз ва икки ӯғилдан ташкил топган оғо Раҳимнинг фарзандлари турмуш қурганларидан кнйин ӯз оталарининг ӯйинларини тарк этишган. Бу оилада ота она йиллар ӯтишидан сӯнг ҳалигача бир -бири билан ҳаёт кечиришади.

Улар икки ҳужрали  етмиш метрлик бир ӯйда яшайдилар. Дам олиш кунлари фарзандларининг  ҳузур топишлари билан уларнинг ӯйлари гавжум бӯлади. Аммо ҳафтанинг бошқа кунларида эса уларнинг ӯйларида сукут ҳукумрон бӯлади. Фарзандларининг ӯйлари жуда ӯзоқда ва борди келди қилиш улар учун қийинчилик туғдиради. Шу сабабдан телефон уларнинг алоқа урнатишларининг энг асосий воситаларига айланган.

Оғо Раҳими ва рафиқаси  ошнолар ва қӯшнилар билан яхши алоқага эгалар.

Масжидга бориш, осойишталик ва шодобликни касб этиш,  шунингдек алоқа ӯрнатиш учун энг яхши макон саналади. Уларнинг асосий мушкулотлари ӯғиллари ва келинларининг  ӯртасидаги ихтилофларидир.

Хулоса қилиб айтиш мумкинким замонавий оилалар  ҳозирги саноатлашган жамиятларнинг пойдивори ва чеҳрасини ташкил этадиким унинг асосини эр -хотин ва фарзандларнинг ӯзаро қарама қарши алоқаларининг борлигига таянади. Ва бундай оилаларнинг аьзолари бир -бирларига нисбатан руҳий ва жисмий алоқага эгалар. Бу оиланинг асосий мақсади сукут ва осойишталикдир. Бугунги негиз оилаларни дунё мамлакатларнинг аксариятида,  жумладан Эронда ҳам учраш мумкин.

Шамсий 1390 йилда Эрон қилинган статистик маълумотларига кӯра оилаларнинг олтмиш фоизи  Эронда негиз шаклда ташкил этилган.