март 11, 2018 11:34 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 11-чи кунидир.

 Бундан 1114 йил олдин милодий 904 йил март ойининг 11- чисида:

Исломий сарзаминлари кўламининг кенгайиши жараёнида Ўрта денгиз дурдонаси унвонида машҳур бўлган Мальта ороли тасарруф этилди. Мальта денгизига мусулмонларнинг  ҳукумат қилиши милодий 1091 йилгача, яъни бу оролга Нарман қавмининг қудрат бошига келишигача давом этди. Кичик ва катта юир нечита оролдан ташкил топган Мальта ороли 316 квадрат километр ва ярим миллион аҳолига эгадир. Мальта ороли Европа қитъасининг жанубий сувлари, Тунис ва Италия яқинида жойлашган.   

 

Бундан 1048 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 391-чи йил жумодиюс-сони ойининг 22-чисида:

Тарихий манбаларга кўра, мусулмон халқининг шоири Ибни Ҳажжож вафот этди. У Бағдодда таваллуд топди ва болалигидан бошлаб шеър ва шоирликка юз қаратди. У машҳур шоир Маҳлабий билан дўст эди. Ибн Ҳажжож ёзган асарлардан унинг 10 жилддан иборат дивонига ишора этиш мумкинким, бу китобнинг нусхаси Бағдод кутубхонасида сақланади. Шунингдек бу асарнинг айрим қисмлари дунёнинг турли минтақаларида, жумладан Британия музейи ва Истанбул университетида сақланмоқда.

Бундан 33 йил муқаддам милодий 1985 йил март ойининг 11-чисида:

Совет Иттифоқи коммунистик партияси сиёсий идорасининг энг ёш аъзоси Михаил Горбачев Канстантин Черненко ўлимидан кейин унинг ўринбосари унвонида тайинланди. Шу тартиб билан Совет Иттифоқининг раҳбарлигидаги ўлимлар бўҳрони охирга етди. Коммунистик партияси раҳбарлиги лавозимида большевиклар инқилобининг учинчи авлодидан Горбачевнинг сайланиши катта ўзгаришлар вужудга келишининг сабабига айланди ва олти йилдан сўнг Совет Иттифоқининг парчаланиши билан якунланди. Горбачев Совет Иттифоқи коммунистик тизими заифланишининг олдини олиш учун “перестройка”-яъни қайта қуриш унвонида ўзининг иқтисодий доктринасини ҳамда “гласность”, яъни ошкоралик номи остида ўзининг ички сиёсат доктринасини қуллади. Бу икки сиёсат амалда турли мушкулотлар билан юзмаюз бўлди ва Совет Иттифоқи ичидан чириган ички ҳокимиятининг эътирозларини баратараф эта олмади. Охири Горбачев унга қарши 1991 йил август ойида бўлиб ўтган давлат тунтарувининг мағлубиятга учрашига қарамай уша йилнинг декабр ойида истеъфога чиқишга мажбур бўлди ва Совет Иттифоқи парчаланиши билан тўгади.

Бундан 33 йил олдин ҳижрий-шамсий 1363 йил исфанд ойининг 20-чисида:

Мужоҳид олим ва машҳур фақеҳшунос Оятуллоҳ Ҳож Оқо Ҳусейн Ходимий вафот этди. Бу олим Ҳижобни тақиқлаш жараёнида қизғин нутқ сўзлаб, Ризохон режими билан қарши кўраш олиб борди ва Эрон нефт саноати миллий бўлиши жараёнида Оятуллоҳ Кошоний ва Шаҳид Навоб Сафавий қаторида фаол қатнашди. Оятуллоҳ Сайид Ҳусейн Ходимий ўзидан турли асарларни ёзиб мерос қолдирди ва “Раҳбари саодат” китоби ислом динини исботлаш заминасида мантиқий таҳлиллар, тарихий, фалсафий ва илмий далиллар сабабли катта шўҳрат қозонди.           

 

Ёрлиқ