март 11, 2018 13:55 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифи билан Тожикистонга сафар қилди.
  2. Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида бир қатор тарихий ҳужжатлар имзоланди.
  3. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз тартиб жорий қилинди
  4. Ўзбекистонда 1 апрелдан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади
  5. Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилди
  6. Эронлик инвесторлар Навоий вилояти лойиҳаларига сармоя киритишади
  7. Лола Каримова яна бир мансабини тарк этишга мажбур бӯлди
  8. Ўзбекистонда кучли сел кутиляпти
  9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи учун ашёлар қабул қилиш бошланди

Энди энг муҳиммавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз

Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифи билан Тожикистонга сафар қилди.

Душанбедаги халқаро аэропортда Шавкат Мирзиёевни қўшни давлат раҳбари Имомали Раҳмон, шунингдек, ҳукуматнинг бошқа аъзолари кутиб олди.   Ӯзаро муносабатлар тарихида бу Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга илк давлат ташрифидир.  

Олий даражадаги музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилди. Турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат халқига қулайликлар яратишга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди.

Ташриф доирасида бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилди.

Бундан аввалроқ президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов ташриф доирасида камида 27 ҳужжат, жумладан, президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши ҳақида маълум қилганди.

ххххххххххххххххх

Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида бир қатор тарихий ҳужжатлар имзоланди.

Бу ҳақда Тошкентдаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

Хххххххххххххххх

9 март куни​ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида визасиз тартиб ўрнатилгани ҳақида муҳим ижтимоий ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, икки давлат фуқаролари эндиликда 30 кун давомида ҳеч қандай рухсатнома ёки таклифномани тақдим этмаган ҳолда чегарадан ўтиши, қўшни давлатда муайян муддат яшаш ҳуқуқига эга. Бу келишув икки давлат раҳбарлари, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон томонидан имзоланган ҳужжатда акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 март кунидан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 9та назорат-ўтиш пунктларининг фаолияти қайта ишга туширилганди. Шунингдек, 8та автомобиль йўли ҳамда 1та темир йўл фаолияти ҳам тикланди. Бундан ташқари, 2017 йил апрел ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»   узоқ муддатдан сўнг, Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширганди.

Хххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда 1 апрелдан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда муҳокама учун тегишли қонун лойиҳаси эълон қилинди, унда 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани ечиб олиш механизмини татбиқ этиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.

Қонун лойиҳасига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида, жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карточкаларига харид қилинган нақд хорижий валютани ечиб олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, шу муддатгача чет эл валютасининг олди-сотдиси бўйича амалиётларни бажариш ва халқаро тўлов карточкаларидан маблағларни хорижий ва миллий валютадаги муддатли депозитларга ўтказишни таъминлайдиган, жисмоний шахслар ҳисобларини масофадан бошқариш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилди

Президент фармони билан 2700 маҳкум афв этилди, инсопарварлик тамойили асосида 1932 маҳкум озодликка чиқарилди. 8835 маҳкум манзил колонияларига ўтказилди. 9462 маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди.

Бу ҳақда Халқаро Пресс клуб сессиясида иштирок этган ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.

“Кўпчилик пушаймонлик аризаси ҳақида турлича тушунчага эга. Шунга аниқлик киритмоқчиман. Терроризм-экстремизм борасида кўпчиликда ҳар хил тушунчалар бор. Тошкентда, республикамизнинг бир қанча жойларида портлашлар содир этилди, қурбонлар бўлди. Фарзандлар етим қолди. Бугунги давлат сиёсати эса, жиноятчини жазолаш эмас, балки жиноятчиликни барвақт олдини олишдир.

Шу сабабли, давлат комиссиясига жиноятчининг шахсиятини атрофлича ўрганиш вазифаси қўйилди. Қўни-қўшнилар, хотинидан эри ҳақида, эридан хотини ҳақида, маҳалладаги жамоатчилик фикрлари ўрганиляпти. Диний уламолар томонидан маҳбуслар, махсус рўйхатда турганлар фикрлари ўрганиляпти. Бугун мен очиқ айтаман, Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ фуқаро диний-экстремистик оқимга доир махсус ҳисобдан чиқарилди. Улар барча ўзбекистонликлар сингари ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлди”, - деди ИИВ генерал-майори Қутбиддин Бурҳонов.

Хххххххххххххххххххх

Эронлик инвесторлар Навоий вилояти лойиҳаларига сармоя киритишади

Навоий вилоятидаги «Тўдакўл» сув ҳавзасида очиладиган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна қайта ишланган балиқ маҳсулотлари (балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ) тайёрлашни кўзда тутади.

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида «Навоий» эркин иқтисодий зонасида истиқболдаги режалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Балиқчиликка оид режа давлат раҳбарига манзур бўлди. Унда Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Давлат раҳбарига етиштириладиган балиқ турлари, озуқаси, даромадлар ҳақида маълумот берилди.

ххххххххххххх

ЮНЕСКОдаги Ўзбекистон элчиси лавозимини бир ой аввал топширган собиқ президент Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева 5 март куни Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимини ҳам тарк этишга мажбур бўлганини билдирди.

Маълумотда айтилишича, Лола Каримова-Тиллаева Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти лавозимини сақлаб қолмоқда. У гимнастика федерацияси раҳбари лавозимидан кетишга мажбур қилган сабаблар ҳақида билдирмади.

Лола Каримова-Тиллаева шу йилнинг 2 февраль куни ўзининг Facebook саҳифасида Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимидан кетганини билдирган эди. У бу лавозимни 2008 йилдан бери эгаллаб келаётганди.

Хххххххххххххххх

ФВВ аҳолини Ўзбекистонда кучли сел кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатда кучли сел кутилаётгани сабаб аҳолидан эҳтиёт чораларни кўришни ҳамда турли нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВ тезкор рақамига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистонда 11 мартдан 13 мартгача сел келиши хавфи мавжуд.

"Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2018 йилнинг 11 март кунидан 13 март кунигача сел келиш хавфи мавжуд", — дейилади ФВВ матуот хизмати хабарида.

27 февраль куни Бухоро, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол ва ёмғир оқибатида биноларнинг алоҳида қисмларини сув босганди.