ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи:пайдо бўлишдан таназзулгача
ИШИД яратган филмлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан таназзулгача” мавзуидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтканимиздек, глобаллашув даврида ижтимоий тармоқ ва ахборот технологияларининг аҳамиятини назарда тутган ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи ахборот етказиш органи сифатида “Алэътисом” марказини таъсис этади. Бунга илова, ушбу террорчи гуруҳ 10та телеканал ва 3та радиостанцияни ташкил этади.
ИШИД аъзолари “Добиқ” номли интернет журналини ҳам таъсис этишади. Араб ва инглис тилларида нашр этиладиган ушбу журналнинг номи ҳам Суриянинг бир шаҳри номидан олинган эди. “Саҳиҳи муслим” номли ҳадислар китобида Добиқ шундай бир шаҳарки, унда охирзамон уруши юз беради.
ИШИД террорчи гуруҳи виртуал фазодан бошқаларни ушбу гуруҳга жалб этиш учун фойдаланарди ва кўплаб сайт ва журналлар билан ўзининг мафкурасини тарғиб қиларди. Ушбу террорчи гуруҳ интернетнинг виртуал фазосида адолатсизликлар, маҳрумликлар ва таҳқирлашга қарши курашувчи бир ташкилот сифатида фаолият кўрсатарди.
Виртуал фазода ИШИД террорчи гуруҳининг иштироки фаол бўлганидан кейин ушбу террорчи гуруҳ ўзининг ташкилий структурасини иерархик тузилмадан тармоқ тузилмасига айлантиришга ҳаракат қилади.
Виртуал ижтимоий тармоқлар орқали ИШИД террорчилари фаолият кўламини янада кенгайтиришга эришишади. ИШИД графика, мусиқа, филм ва санъатнинг бошқа турлари орқали ўзининг мафкурасини ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қиларди.
ИШИДнинш ижтимоий тармоқлардаги тарғиботини қора тарғибот дея аташ мумкин. Чунки ушбу тарғиботлар ёлғон нарсалар асосида европалик ёшларга тарғиб қилинарди.
Медиа орқали ҳақиқат унсурларидан хос ва мураккаб бир тарзда фойдаланиш, медиа фазосида монополияни қўлга киритиш учун хорижий журналистларни душман эълон қилиш ва айрим ҳолларда уларнинг бошларини таналаридан жудо қилиш ИШИДнинг виртуал фазодаги фаолиятлари эди.
Коммуникация имкониятлари ва ривожланган ахборот етказиш тармоқларидан ИШИДга ўхшаган террорчи гуруҳлар қулай минбар сифатида фойдаланишарди. Улар интернетдаги фейсбук, ютюб, твиттер каби ижтимоий тармоқлар орқали ўзларининг ақида ва хабарларини тарқатишарди. Айниқса, твиттер ИШИДнинг муҳим медиа воситасига айланган эди. Ушбу гуруҳ ўзининг твит ва смсларини аввалига инглис тилида ва кейинчалик араб тилида юборарди. ИШИД террорчи гуруҳи твиттерда фойдаланиш ҳисоби очиб ахборот жўнатарди ва кейинчалик бу ҳисобни ёпиб, бошқа фойдаланиш ҳисоби билан фаолиятини давом эттирарди.
ИШИД аъзолари бир неча интернет фойдаланувчиси сифатида амал қилишарди ва биронтасининг фаолияти ёпилса, ўша заҳотиёқ бошқа ном билан фаолият бошлашарди.
ИШИД террорчи гуруҳи европалик ёшларни ўз сафига жалб этиш учун ўзи ишғол этган минтақаларда яшовчи аҳоли ҳаётини идеал бўлган бир ҳаёт сифатида кўрсатишга ҳаракат қиларди. Бунга “ Қулоқларингни менга қарз бер” номланган Жон Кантлининг видеоларини мисол келтириш мумкин. Унда аҳолининг тинч ҳаёти тасвирга олинган. ИШИД террорчи гуруҳи бир дақиқали видеолар орқали ушбу гуруҳ аъзоларининг болаларга музқаймоқ ва шоколад тарқатаётгани ҳамда кексалар ва касалхоналарда яраланган кишиларнинг аҳволидан хабар олаётганини кўрсатарди. ИШИД террорчи виртуал фазо орқали бошқаларни сафига жалб этиш, керакли хабарларни етказиш ва бошқалар билан кенг кўламда алоқада бўлиш имконига эга бўлган эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан таназзулгача” унвонли туркум радиомақолаларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
ИШИД террорчи гуруҳи томонидан тайёрланган филмлар бошқа террорчи гуруҳлардан фарқи ўлароқ яхши режиссёр ва операторлардан ҳамда филм олиш учун муҳим бўлган кўплаб воситалардан фойдаланганидан далолат берарди. Бу ишларни бажариш учун “Афтер эффект”га ўхшаган йирик инвестициялар орқали мазкур гуруҳга молиявий ёрдамлар ажратилган ва тарғибот ишлари олиб борилган.
“Кофирларга маъқул тушмаса ҳам” номли филмда ИШИДнинг қонли тарихи ва Сурияда ушбу гуруҳ аъзоларининг асирга тушгани борасида ҳикоя этилади.
ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг мудҳиш жиноятлари, Сурия ва Ироқдаги турли минтақаларда амалга оширган ҳужумларидан иборат бўлган лавҳалари орқали ҳарбий ва сиёсий қудратини кўз-кўз қилиб, ўзи иддао қилган халофатни тарғиб қиларди. Баланд бўлган жойдан одамларни ташлаш, қафасда турган асир олдига уни тикка-пора этиш учун ёввойи ҳайвонларни киргизиш, одамларни тириклайин ёқиб юбориш ва бошқа ваҳшийликлар ИШИД террорчи гуруҳи тайёрланган видеолардан эди. Иорданиялик учувчини тириклайин ёқиб юборилгани бунга яққол мисол бўла олади.
ИШИД террорчи гуруҳи ижтимоий тармоқларда ўзининг куч ва қудратини кўрсатиш учун”Жиҳод медиаси” унвонли мактабни таъсис этади. Ушбу жараён гаровга олинган америкалик Южин Армстроннинг боши кесилиши лавҳасининг видеоси ва 2004 йилда ютюбда тарқатилиши билан бошланади. Авваллари ИШИД террорчи гуруҳи гаровга олинган кишиларнинг қатл этилиши тўғрисида олган филмлари суратга олиш ва монтаж қилиш жиҳатидан яхши эмас эди. Бироқ “Валавкариҳалмушрикун” филмида уларнинг суратга олиш ишларида юқори кайфиятни сезиш мумкин эди. Ушбу филмда ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари томонидан 13 нафар аскар қатлга етказилади.
Мазкур филмдан кейин “Уруш алангалари” номли ҳужжатли филм суратга олинади. Ижтимоий тармоқлар орқали нашр этилган ушбу ҳужжатли филмда ИШИД террорчиларининг Ироқ ва Сурия армиялари билан бўлган тўқнашувлари намойиш этилади. Суратга олинган ушбу ҳужжатли филм жаҳон оммавий ахборот воситаларини диққатини ўзига жалб этади. Зеро бу филм илғор технологиялар орқали суратга олинган эди. Филмдаги матнларнинг тили инглизча эди ва ИШИДга қарши ташкил этилган ҳарбий коалиция аъзоларининг халқлари ва ҳукуматларига қаратилган эди.
Вақт ўтиши билан ИШИД террорчи гуруҳи илғор камералардан фойдаланишни ўзининг ҳужумлари ва урушлари давомида янада фаоллаштиради. Мазкур жараёнларда олинган барча филмлар ижтимоий тармоқлар орқали кўрсатиларди. ИШИДнинг ушбу видео ва филмлари, хусусан майдонларда бошни танасидан жудо қилиш лавҳалари даҳшатни ва ўзига хосликни яратади.
ИШИД террорчи гуруҳида ишловчи мутахассислар филмларни тасвирга олишда унинг кайфиятига катта эътибор қаратардилар. Америкалик журналист Жейм Фулининг боши кесилгани борасидаги филм бунга мисол бўла олади. Мазкур террорчи гуруҳ орқали сурат олинган қатор филмларда монтаж кайфиятлари юксак даражада эди ва европалик ёшларни жалб этиш учун ушбу филмларда турли ҳаяжонли лавҳалар ва хос мусиқалардан фойдаланиларди. ИШИД террорчи гуруҳи соқов ва қулоғи оғир бўлган кишилар учун ҳам имо ва ишора тилида бўлган филмлар яратиб, уларни ҳам ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилишарди.
Қадрли тингловчилар, “ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан таназзулгача” унвонли радиомақолаларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.