Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари
Жавон газетаси Ҳаска шаҳрида қарор олган курд кучлари ва Сурия армияси ўртасида вужудга келган тўқнашгувлар ҳақида шундай ёзади, Сурия армиясига Ҳаскадаги курд кучларининг ҳужумларидан Американинг тарафдорлик қилиши Сурия бўҳронларида курдлардан Вашингтоннинг фурсатталабликларидан далолат беради ва Ол-Саъуд ҳам фурсатни ғанимат деб билиб курдларни гижгнижлантириб Ҳаскадаги вазъитни янада шиддат беришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бир неча вақтдан бери маълумки Америка Сурия бўҳронида "Б" номи остидаги лойиҳани ижро этиш пайидадир. Америка расмийлари ушбу лойиҳанинг мақсади ҳақида жиддийлик билан фикр баён этишмасада, аммо шуни айтиш мумкинким федерал тизими Вашингтон мақсад қилган ушбу лойиҳанинг бошқа таъбири ҳисобланади ва Суриянинг шимол-шарқи ва шимолида автоном минтақага эга бўлишлари учун курдларнинг қулай истак-хоҳишлари ҳам саналади. Бу ўртада Ол-Саъуд ҳам ушбу маъракага қўшилган ва Ол-Саъуд курдлар ва Сурия армияси ўртасида мавжуд бўлган бир неча йиллик нисбий осойишталикни бўзиш учун Американинг "Б" лойиҳасини бажаришда моддий ва техник вазифаларни ўз зиммасига олган. Ҳар ҳолда Ҳаскадаги тўқнашувлар бугунги кунларда Сурияда мавжуд бўлган бошқа тўқнашувлардан фарқ қилади деб билиш лозим. Чунки Сурия камида тақсимланиш ёки федерал мамлакат бўлиш томон ҳаракат қилади ва бошқа масала Суриянинг ҳозирги тизими билан мухолифат қилиш масаласи эмас, балки ушбу мамлакатнинг сиёсий ўзлигини ўзгартириш мақсади билан ривожланишидадир.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Афғонистон ва Ироқ мамлакатларидан қайтиб келган ишғолгар ҳарбийлар ўртасида руҳий касалликларнинг тарқалиши ушбу икки мамлакатда уруш бошланишидан бўён Ғарб оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътиборига қарор олган. Бу жараён ҳалигача давом этмоқда. Ироқ ва Афғонистонда Американинг ҳарбий ҳузури охирга етган бўлсада, аммо ишғолгарлик ва урушдан қайтиб келган аскарлар ўртасида кенг руҳий касалликларнинг тарқалишини мушоҳида этишимиз мумкин. Ҳозиргача бир неча маротаба Англия ва Америка эски аскарларининг номи мағлубият, расвочилик ва дипрессияга учраган ҳарбийлар деб унвон беришади. Ғарбнинг ветеранлари бир неча йиллардан кейин ёлғондан дунё ва Америка халқининг ҳомийси деб билган республика президентининг хизматида бўлиш ва ишғолгарликнинг оқибати ва натижасига нисбатан ишонч ҳосил қилишган. Американинг ҳарбий ветеранлари охири йўқ мағлубиятга юзмаюз бўлишнинг рамзи ҳисобланишади.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади Хиллари Клинтоннинг сайловолди рақобатлар майдонида электроник номаларни жўнатиш учун шахсий эмейлидан фойдаланиш мавзўси яна бир карра муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аммо энди эмейл мавзўси янги баҳс-мунозараларни вужудга келтирган ва ҳозирги кунда Америка федерал судининг қозийси Америка ташқи ишлар вазирлигидан 14 мингу 900та эмейлларни нашр этиш имконини кўриб чиқишни илтимос қилган. Эҳтимол милодий октябрь ойида рўй бериши мумкин бўлган Хиллари Клинтоннинг эмейлларини нашр этиш шак-шубҳасиз сайловлар арафасида демократлар партиясидан бўлмиш ўз рақибига ҳужум қилиши учун президентлик сайловларида жумҳурийчиларнинг номзади Дональд Трамга бир фукрсат яратиши мумкин. Агарчи Хиллари Клинтон ҳам ҳозирги кунда ижтимоий сўровларда Дональд Трампдан ўтиб кетган бўлсада, аммо сайловларда бунга ўхшаш жанжаллар унинг тақдирига таъсир етказиши мумкин.