Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Унда “ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан таназзулгача” рукни остидаги янги радиомақолалар борасида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Бизнинг радио эшиттиришларини мунтазам тарзда тинглаб борган мухлислармизга маълумки, биз “ИШИД террорчилик гуруҳи” борасида олдинги йиллардан бошлаб “Янги жаҳолат” ва “Такфирий жараёнлар ва бузғунчилик сценарияси” унвонли туркум эшиттиришлар орқали сизга маълумот берган эдик. Олти мақоладан иборат ва “ ИШИДнинг медиа орқали тарғиботи: пайдо бўлишдан таназзулгача” номли ушбу эшиттиришларда биз ушбу террорчилик гуруҳ аъзоларининг медиа орқали амалга оширган фаолиятларини кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Мазкур радиомақолар Эрон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” бўлимида ёзилган. “Хуросон Садоси” радиосининг оқшомги даструрларида ўрин олган ушбу радиомақолаларнинг эфирга узатиш режиссёри хонум Искандарий бўлиб, матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршандниёман. Ушбу эшиттиршлар душанба кунлари оқшомги дастурларимиз орқали сизларга тақдим этилади.
ИШИД террорчилик гуруҳининг медиа орқали амалга оширган фаолиятлари борасида суҳбатларни бошлашдан олдин ушбу экстремистик гуруҳ қандай шакллангани бобидаги маълумотларни қисқача сизга баён қилмоқчимиз.
ИШИД ёхуд Ироқ ва Шом ислом давлати аталмиш ушбу гуруҳ шаклланишининг илдизлари милодий 2004 йилга бориб тақалади. “Ал-Қоида” террорчи гуруҳининг Ироқдаги бўлими бошлиғи Абу Мусъаб Зарқовий ушбу вақтда “Тавҳид ва жиҳод жамоати” ни ташкил этади. Зарқовий ушбу гуруҳнинг бошлиғи сифатида “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи раҳбари Усома бен Лоден билан байъат этади ва мазкур минтақада “Ал-Қоида”нинг вакили бўлади.
Милодий 2006 йилнинг охирларида оммавий ахборот воситалари “Ироқ ислом давлати” номи билан Абу Умар Бағдодий раҳбарлигида ҳарбий бир гуруҳ ташкил этилгани борасида хабар беришади. Ушбу гуруҳ Ироқда мавжуд бўлган барча фундаменталист тармоқ ва гуруҳларни ўз ичига олувчи ва рамзи сифатида кўринарди.
Америка томонидан Ироқ ишғол этилганидан кейин “Ал-Қоида” гуруҳи Америка ҳарбий кучларига қарши жиҳодчи гуруҳ сифатида кўринарди. Шу сабабдан ушбу террорчи гуруҳ Америкага қарши бўлган кўплаб ироқлик ёшларни ўз сафларига қўшишга эришади ва Ироқда қуролланган кучли бир гуруҳга айланади.
Зарқовий милодий 2006 йилда Америка ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилади. Унинг ўрнини эса ушбу гуруҳнинг етакчи аъзоларидан бири Абу Ҳамза Муҳожир эгаллайди ва Америка кучларига қарши турли ҳарбий амалиётлар олиб боради. Милодий 2010 йилда эса Ироқ давлат кучлари ва АҚШ ҳарбийларининг муштарак ҳужумлари натижасида террорчиларнинг икки нафар еткачиси Абу Ҳамза Муҳожир ва Абу Умар Бағдодий ҳалок бўлишади.
“Ироқ ислом давлати” гуруҳининг маслаҳат кенгаши еткачилари ўлимларидан ўн кун ўтгач, йиғилиш барпо этида ва Абу Бакр Бағдодийни ушбу гуруҳнинг раҳбари этиб тайинлашади.
Абу Бакр Бағдодий милодий 1971 йилда такфирий салафийлик ақидасига эга мазҳабий бир оилада Сомиро шаҳрида дунёга келган. У Бағдоднинг Исломий университетини якунлаган ва такфирий ва салафийлик назариясини тарқатишда ўта фаол жиҳодчи салафийлардан ҳисобланади.
Бағдодий “Ал-Қоида” гуруҳига йиллар давомида аъзо бўлишидан ва ушбу террорчи гуруҳининг етакчилари билан бирга жанг қилганидан кейин милодий 2010 йилда Ироқда “Исломий давлат” аталмиш гуруҳнинг раҳбари бўлади. Бағдодий бир йилдан кейин Сурияда бошланган инқироздан фойдаланиб, қўл остида бўлган террорчиларни Сурияга юбориб, Шом юртида ҳукмронлик қилиш орзусини рўёбга чиқариш учун биринчи қадамларини қўяди
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Глобаллашув даврида ижтимоий тармоқ ва ахборот технологияларининг аҳамиятини назарда тутган ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи ахборот етказиш органи сифатида “Алэътисом” марказини таъсис этади. Бунга илова, ушбу террорчи гуруҳ 10та телеканал ва 3та радостанцияни ташкил этади.
ИШИД аъзолари “Добиқ” номли интернет журналини ҳам таъсис этишади. Араб ва инглис тилларида нашр этиладиган ушбу журналнинг номи ҳам Суриянинг бир шаҳри номидан олинган эди. “Саҳиҳи муслим” номли ҳадислар китобида Добиқ шундай бир шаҳарки, унда охирзамон уруши юз беради.
Виртуал фазода ИШИД террорчи гуруҳининг иштироки фаол бўлганидан кейин ушбу террорчи гуруҳ ўзининг ташкилий структурасини иерархик тузилмадан тармоқ тузилмасига айлантиришга ҳаракат қилади.
Виртуал ижтимоий тармоқлар орқали ИШИД террорчилари фаолият кўламини янада кенгайтиришга эришишади. ИШИД графика, мусиқа, филм ва санъатнинг бошқа турлари орқали ўзининг мафкурасини ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қиларди.
ИШИДнинш ижтимоий тармоқлардаги тарғиботини қора тарғибот дея аташ мумкин. Чунки ушбу тарғиботлар ёлғон нарсалар асосида европалик йшларга тарғиб қилинарди.
Коммуникация имкониятлари ва ривожланган ахборот етказиш тармоқларидан ИШИДга ўхшаган террорчи гуруҳлар қулай минбар сифатида фойдаланишарди. Улар интернетдаги фейсбук, ютюб, твиттер каби ижтимоий тармоқлар орқали ўзларининг ақида ва хабарларини тарқатишарди. Айниқса, твиттер ИШИДнинг муҳим медиа воситасига айланган эди. Ушбу гуруҳ ўзининг твит ва смсларини аввалига инглис тилида ва кейинчалик араб тилида юборарди. ИШИД террорчи гуруҳи твиттерда фойдаланиш ҳисоби очиб ахборот жўнатарди ва кейинчалик бу ҳисобни ёпиб, бошқа фойдаланиш ҳисоби билан фаолиятини давом эттирарди.
ИШИД аъзолари бир неча интернет фойдаланувчиси сифатида амал қилишарди ва биронтасининг фаолияти ёпилса, ўша заҳотиёқ бошқа ном билан фаолият бошлашарди.
ИШИД террорчи гуруҳи томонидан тайёрланган филмлар бошқа террорчи гуруҳлардан фарқи ўлароқ яхши режиссёр ва операторлардан ҳамда филм олиш учун муҳим бўлган кўплаб воситалардан фойдаланганидан далолат берарди. Бу ишларни бажариш учун “Афтер эффект”га ўхшаган йирик инвестициялар орқали мазкур гуруҳга молиявий ёрдамлар ажратилган ва тарғибот ишлари олиб борилган.
Мазкур террорчи гуруҳ орқали сурат олинган қатор филмларда монтаж кайфиятлари юксак даражада эди ва европалик ёшларни жалб этиш учун ушбу филмларда турли ҳаяжонли лавҳалар ва хос мусиқалардан фойдаланиларди. ИШИД террорчи гуруҳи соқов ва қулоғи оғир бўлган кишилар учун ҳам имо ва ишора тилида бўлган филмлар яратиб, уларни ҳам ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилишарди.
Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари борасида жиззахлик мухлисларимиздан бири Ўктамжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Ўктамжоннинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.