Эрон афсоналари ва қиссалари
Афсонанинг қаҳрамони ихтиёрига қӯйиладиган сеҳр -жодули восита ва омиллар кенг кӯламга эга
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ӯтган дастурларимизда сеҳр -жодунинг ишлатилиши ва парилар достонларида қаҳрамонга кӯмак берадиган омиллар, шу билан бирга қисса афсоналардаги фавқулодда омиллар ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Шунингдек бундай қисса -афсоналарда кӯмак берувчи унсур тусатдан қиссанинг қаҳрамони билан мулоқот этади. Бу қиссаларнинг аксариятида сеҳрли воситалар қаҳрамоннинг ихтийёрида бӯлади деб қӯшимча қилган эдик.
Афсонанинг қаҳрамони ихтиёрига қӯйиладиган сеҳр -жодули восита ва омиллар кенг кӯламга эга бӯлиб турли мавридларни ӯзига қамраб олади. Бу воситаларга эга бӯлиш услуби ҳам турлича бӯлади.
Эрон афсоналарида сеҳр -жодули восита ва
омилларга эришиш йӯллари ҳам хилмахил бӯлади. Кӯпинча ахлоқий ва эзгӯ ишни бажариш қаҳрамоннинг сеҳр -жоду йӯли ва воситасига эга бӯлишининг сабабига айланади.
Яхши ва маъқул ишлар турлича шакл ва намуналарга эгадирким уларнинг ҳаммаси Эронзамин халқининг маданиятидан олинган. Ота -онанинг гапини эшитиш, ота берган васиятни бажариш, ёмон ишлардан тавба қилиш, қӯлга тушган ҳайвонларга ёрдам бериш, мушкулотлар билан юзмаюз бӯлишда ва ишларни бажаришда чидамли бӯлиш каби яхши ишлардан иборатдир. Яхши ишларнинг айрим намуналари халқаро ва бутунжаҳон жанбасига эгадир. Бошқа миллат эллатларнинг қисса -афсоналарида ҳам учрайди .
Эрон афсоналарида достоннинг қаҳрамони ҳаммадан олдин ҳайвонларга ёрдам бериш билан уларнинг ёрдамларига эришади.
Хитой шаҳрининг қизи қиссасида қаҳрамон дарёдан утиш учун чумолиларга кӯмак беради. Чумолилар ҳам ӯз навбатида қийин ишни у учун ижро этишади. Малик Жамшид ва дев қиссасида достоннинг қаҳрамони симурғнинг жужалари илоннинг қӯлларидан нажот беради. Симурғ ҳам уни зулмотдан ёруғ шаҳрга олиб боради.
Сеҳр ва жодули воситалар ва омилларга қаҳрамоннинг эришиши бошқа йӯл -йуриқларидан бири шундан иборатким бирон -бир шахс ҳеч қандай ёрдам сурамасдан ва қаҳрамон у учун ҳеч қандай ишни ижро этмасдан сеҳрли омилни унга топширади ёки унинг жойини кӯрсатади. Мисол учун келтириш мумкинки Малик Муҳаммад Шопуршоҳ тилисми қиссасида учта кафтар дарахтнинг устида утириб бу дарахтнинг барги ярадор бӯлган қаҳрамонга шифо бериши ҳақида сӯҳбат қилишади.
Азизлар, сӯҳбатимизни келаси дастурларида давом этамиз.
Ҳозир эса, Эрон афсоналари китобидан олинган "Пешонадаги ой " эртакини биргаликда эшитамиз.
Бор эканда йӯқ экан Худодан бошқа ҳеч ким йӯқ экан. Қадим замонларда бир эркак ӯз хотини билан ҳаёт кечирарди. Шаҳрбону исмли жуда чиройли қизи ҳам бор эди . Ота -она бундай қизларининг борлигидан хурсанд эдилар. Вақт ӯтиши билан Шаҳрбону етти ёшга кирди. Отаси билим олиши учун уни Мулло Божий, яъни аёл уқитувчиси мактабига юборди. Бошқалар Мулло Божийга тақдим этиш учун олиб келган нарсаларга кӯра Шаҳрбонунинг совға қилган нарсаси улардан яхшироқ эди. Уқитувчи аёл қизга шак -шубҳа қилди. Унга мулойимлик билан яқинлашиб ота -онаси нима иш қилишини сураб қолди. Мулло Божий у учун нима режа тузганини билмаган Шаҳрбону ҳаётларидаги бор нарсаларни таърифлаб берди. Мулло Божий Шаҳрбону отасининг иши олтин танга билан боғлиқ эканлигини ва уларнинг ҳаётларида камчилик йӯқлигини тушуниб олди. Шундан кейин ӯзича режа тузди. Уша кундан бошлаб қизга янада яқинлашди ва онасидан ҳам меҳрибонроқ дояга айланди.
Агар қатиқ қора деб айтса, Шаҳрбону албатта унинг сўзини қабул қиларди. Кунлардан бир куни Мулло Божий бир косани Шаҳрбонуга берди ва айтдиким бу косани ўз онасига берсин ва унинг номидан салом берсин ва бу косани сиркодан тўлдириб мактабга жўнатишини сўради.