март 15, 2018 19:24 Asia/Tashkent

Луис Хавир Колумбия мамлакатининг янги мусулмон бўлган шахслар жумласидандир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Луис Хавир Колумбия мамлакатининг янги мусулмон бўлган шахслар жумласидандир. Бу мамлакат Американинг шимол-ғарбида Кариб денгизининг қўшнилигида жойлашган .

Колумбия 50 миллионга яқин жамиятга эгадир. Бу мамлакат аҳолисининг 95-фоизини насронийлар ташкил этишади.

«Пив» тадқиқот марказининг 2011 йилда берган ҳисоботига кўра мусулмонларнинг 40-дан 80 минг нафари Колумбияда ҳаёт кечиришади. Луис Хавер католик масеҳий оилада таваллуд топтди. Аммо ислом динини қабул қилган кўп масеҳийлардек у ҳам кўп чалғинишларга учраган ўз динида қийинчилик ва қарама-қаршиликлар юзмаюз бўлди. Шунинг учун турли динларни урганиш билан шуғулланди. Охири ислом мубин динини ўзи ва улкаси халқининг нажот йўли унвонида қабул қилди.

Луис ислом динини танлашининг далили ҳақида шундай деб айтади: «Халқнинг барча мушкулотлари учун ислом динининг энг яхши йўлга эга бўлишини куришим биланоқ мени ҳайратга қолдирарди.  14 ёшида ислом билан ошно бўлган ва 7 йилдан сўнг исломни қабул қилган колумбиялик бу шахс мусулмон бўлишидан олдин намоз уқишини бошлади. Хавер буҳақда шундай деб айтади: «Мен шаҳодатайнни айтишимдан олдин намоз уқишни бошладим. Мусулмонлар бир кунда беш вақт намоз уқишларини эшитганим сабабли бу ибодатни тажриба қилишини хоҳладим . мен учун қизиқарли эдиким бир муддат намоз уқишимдан сўнг бошқа тарк этиш қийин бўлган ажойиб бир ҳис-туйғуга эга бўлдим. Шу сабабдан хотиржамлик билан ислом динини қабул қилдим.»

Намоз халқ билан махлуқнинг энг олий ва энг афзал алоқасидир. Бу руҳоний ва маънавий алоқада ббанда ўз худоси билан бевосита сўзлайди. Чунончи, Қуръонни карим ҳам намоз юракнинг осойишталигидир деб, таъкидлайди. Бинобарин бежиз эмаски Луис Хавер намоз уқиш билан ислом динини қабул қилиш учун тайёргарликка эга бўлган эди.

Колумбиянинг янги мусулмон бўлган Луис Хавер исломни шундай тавсиф этади: “Менинг назаримда  ислом динининг жозибаликлари унинг умумийлигидир. Ислом дини бошқа динларга қараганда барча жиҳатларга эътибор қаратади, бугунги башариятнинг талабларига муносиб бўлиб уни яхши ҳидоят этади.  Бу хусусият  бошқа динларга йўқ . Фақат ислом динида бундай умумийлигини мушоҳада этиш мумкин.  Мен ислом динига кирганимда ислом дини менинг барча барча мушкулотларимни ҳал этиш йўлига эга эканлигидан ҳаяжонга келардим. Барча одамлар бундай динга эга бўлишни хоҳлайдилар. Шу сабабдна  мусулмон бўладиган шахсларнинг ушбу диндан қайтишлари қийин бўлади”.

Хавер фасодлик ва тартибсизликдан мағрибзамин халқининг нажот топиш йўлини фақат исломда деб билади ва шундай фикр билдиради. Ғарбда ҳар куни халқ ҳаётнинг бузилиши ва барча халқларнинг нажот топиш йўллари фақатгина ислом динининг кўрсатмаларига қараб амал қилишдадир.

Ислом оғир дин эмас ва эҳтимол унинг айрим таълимотлари ташқи куринишда оғир куринса керак. Аммо бу оғирликлар бизни каттароқ оғирликлардан нажот беради.

 Албатта, Колумбия каби мамлакатда исломга мойиллик зоҳир этиш осон иш эмас.  Хавер ушбу улкада ислом динини кенгайишининг айрим мушкулотлари ҳақида шундай деб, айтади:”Колумбияда ислом дини ҳақида таблиғот ўтказиш жараёни Америка ҳузур топиши ва эгаллаган нуфузи сабабли нисбатан оғирдир.

Оммавий ахборот воситаларининг ислом динига қарши бузғунчилик қилишлари ва уни қоралашлари ислом динига мойиллик этишнинг жараёнига тусиқлик яратади. Албатта, Колумбиянинг халқи мусулмонлар билан яхши муносабат қилишади ва уларга нисбатан ҳармат-эҳтиром зоҳир этишади. Ва бу муносабат эса мусулмонларнинг жамият ўртасидаги уларнинг яхши хатти-ҳаракатларидан келиб чиқади. Биз мусулмонлар, бирон бир хатога йўл қўймаслигимиз учун ўзимиз, сўзимиз ва хатти-ҳаракатимизда эҳтиёт бўламиз. Халқ ҳам мусулмонларни ҳурмат-эҳтиром қилишади. “

Колумбиялик ушбу мусулмоннинг энг катта орзуси бу ўз мамалакатида ислом динини яхши пропаганда қилшидан иборат. У бу ҳақда шундай деб айтади: “ Мен ўз мамалакатимда ижтимоий фаъолиятлар олиб бораман. Бизнинг бу хатти-ҳаракатимиз ўзимизни мусулмон деб таништирмасак ҳам успиринлар ва ёшларга яхши таъсир етказади ва улардан айримлари бизнинг мусулмон эканларимизни англашларидан кейин олдимизга келиб исломни қабул қилишади.”

Луис ислом ҳаётбахш динини қабул қилгани билан, айни пайтда ислом динни ўз ватандошларига етказиш учун бу иллоҳий дин ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга интилмоқда. Олиб борган кўп тадқиқотлардан сўнг,  исломий маърифатни урганиш ва тадқиқот олиб боришни давом эттириш учун Эронни  энг муносиб жой деб топган. У бу ҳақда шундай деб, айтади: “Эронда истиқомат қилишимнинг асосий далили бу шиа мазҳаби ва ислом динини қабул қилишим эдиким мени ислом дини ҳақида кўпроқ тадқиқот олиб боришга ундади. Иккинчи сабаб шундан иборатким ислом ҳаққи учун бошқаларга кумак бериш ва уларни динга ҳидоят этиш ҳис-туйғуси мени диний илмларни урганишга ташвиқ этади.”

 

                                           

Ёрлиқ